• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    WSJ: Байденнинг Марказий Осиё президентлари билан учрашуви ҳаётий аҳамиятга эга

    Wall Street Journal газетасида АҚШ президенти Жо Байденнинг Марказий Осиё давлатлари президентлари билан учрашувидан кутилмалар ҳақида мақола чоп этилди.

    19 сентябрь кунги БМТ Бош Ассамблеяси доирасидаги саммит АҚШ президенти ва унинг Марказий Осиёнинг беш давлати — Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан келган ҳамкасблари ўртасидаги илк учрашув бўлади. C5+1 учрашуви ҳаётий муҳим минтақада ҳал қилувчи қадам бўлиши мумкин.

    Фото: Bloomberg

    Мақолада ёзилишича, АҚШ тарихан Россия ва Хитойга қараганда анча кам таъсирга эга бўлган Евроосиё қуруқлик марказида стратегик ёндашувга муҳтож. Москва ҳам, Пекин ҳам қийинчиликларга дуч келган бир пайтда Вашингтон Марказий Осиё билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиши мумкин. 

    “Асосийси, минтақанинг табиий етакчиси Қозоғистон билан яқин ҳамкорликдир. 2021 йилда Байден Оқ уй ўзининг Миллий хавфсизлик бўйича стратегик йўл-йўриқ бўйича муваққат ҳужжатида Марказий Осиё ҳақида ҳатто тилга олинмаганини ҳисобга олсак, бу учрашув тараққиётнинг ҳақиқий белгисидир”, — дейилади хабарда.

    АҚШ ўз рақибларини қувиб етишда давом этмоқда. Жорий йилнинг май ойида Си Цзиньпин минтақани Пекин орбитасига олиб чиқиш мақсадида Ипак йўлидаги тарихий шаҳар Сианда бешта президентни қабул қилди. 2022 йил октябрь ойида Владимир Путин марказий осиёлик ҳамкасблари билан учрашиш учун Қозоғистон пойтахти Остонага борганди.

    “Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари мунтазам равишда Москва ва Пекинга ташриф буюради. Аммо Россиянинг ҳалокатли урушдан заифлашиши ва Хитойнинг иқтисодий таназзулга учраши Вашингтонга Марказий Осиё билан яқинроқ алоқалар ўрнатиш имкониятини беради. Минтақадаги ҳар бир давлат ички, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни бошдан кечирмоқда”, — дейилади мақолада.

    Таъкидланишича, минтақанинг энг йирик иқтисодиёти бўлган Қозоғистон жуда зарур ислоҳотларга йўл очмоқда. Энг муҳими, у ядро қуролини тарқатмаслик, терроризмга қарши кураш, можароларни ҳал қилиш ва халқаро тараққиёт каби қатор соҳаларда ўсиб бораётган халқаро ўйинчи сифатида ўзини намоён қилмоқда.

    Мамлакат кўп векторли ташқи сиёсат доктринасига амал қилади, яъни у барча йирик глобал ўйинчилар, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ ва Европа Иттифоқи билан яқин муносабатларни мустаҳкамлашга интилади.

    “Қозоғистон Россия ва Хитойга яқинлиги туфайли Вашингтонга Украинада келишувга эришиш ва урушдан кейинги ноаниқ даврда Москва билан муносабатларни тиклаш, шунингдек, Пекин билан кучайиб бораётган рақобатни енгишда ёрдам бериши мумкин”, — дейди мақола муаллифи.

    Қуйида Остона “воситачи” ролини ўйнаши учун Вашингтоннинг ёрдам чоралари келтирилган.

    • Биринчидан, Вашингтон Остонадаги сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши мумкин, чунки у супер-президентлик бошқарув шаклидан кучли парламентга эга, янги сиёсий партиялар учун майдон ва оммавий ахборот воситалари эркинлиги кенгайтирилган президентлик республикасига ўтмоқда.
    • Қозоғистоннинг демократия йўли Марказий Осиёнинг қолган тўрт давлати учун минтақани Москва, Пекин ва Кобул таъсиридан изоляция қилиш учун намуна бўлиши мумкин.
    • Иккинчидан, Қозоғистон Транскаспий халқаро транзит йўлаги орқали минтақа ва жаҳон иқтисодиёти ўртасидаги боғловчи ҳисобланади.

    Ушбу кўп каналли транспорт артерияси Шарқ ва Ғарбни қувур, темирйўл, автомобиль йўллари ва оптик толали кабеллар орқали боғлайди. Йўлак Марказий Осиёнинг иқтисодий ривожланишини кучайтиради, халқаро энергия ва бошқа савдо оқимларига ҳисса қўшади.

    АҚШ сармоя, савдо, технология ва глобал етакчилик орқали коридорни муваффақиятли амалга оширишга ёрдам бериши мумкин.

    “Кенгроқ қилиб айтганда, Америка Хитой ва Россиядан ўзиб кетиш стратегиясини қўллаш орқали Марказий Осиёга нисбатан тактик ёндашувини янгилаши керак”, — дея хулоса қилинади.

    5 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси очилди. 19—23 сентябрь кунлари президентлар, ҳукумат раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирлари иштирок этадиган олий даражадаги ҳафталик бўлиб ўтади.

    17.09.2023, 22:11   Изоҳ (0)   13022
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий Осиё Россия соясидан чиқмоқда — Тhe Diplomat

    01.08.2023, 19:15

    Афюн экспорти, қурол савдоси: Афғонистон бўйича C5+1 форумида нималар муҳокама қилинди?

    14.08.2023, 07:43

    Жо Байден Шавкат Мирзиёевни АҚШга таклиф қилди

    18.08.2023, 18:06

    АҚШ Ўзбекистон ва яна икки давлат учун “Жексон-Веник” тузатишини бекор қилмоқчи

    09.09.2023, 22:44

    Жо Байден келаси ҳафта БМТда чиқиш қилади

    12.09.2023, 20:40

    Байден илк бор Марказий Осиёнинг беш давлати президентлари билан учрашади

    16.09.2023, 09:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.