АҚШ сенати Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон учун “Жексон-Веник” тузатишини бекор қилмоқчи экани маълум бўлди.
![](/static/Taqdirlov/aqs.jpg)
Хабарга кўра, ҳар икки партия сенаторлари “Жексон-Веник” тузатишини Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон учун бекор қилиш таклифи билан чиққан. “Жексон-Веник” тузатиши АҚШнинг инсон ҳуқуқларини бузаётган давлатлар билан савдосини чеклайди. У СССР билан товар айирбошлашни қисқартириш мақсадида жорий қилинган, аммо Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ҳам ўз кучида қолди. Алоҳида республикалар учун у босқичма-босқич бекор қилинди.
Экспертларнинг фикрича, Украинадаги уруш ва Россия билан қарама-қаршилик фонида қолган Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан тузатишнинг бекор қилиниши мантиқий қадам бўлиб, уларнинг Россиядан босқичма-босқич чиқиб кетишига туртки бўлади.
Бироқ, бошқа томондан, бу имо-ишора фақат рамзий маънога эга бўлади, чунки ҳозирги вақтда тузатиш Американинг қайд этилган мамлакатлар билан савдосига таъсир қилмайди.
Изоҳ (0)