Оқ уй АҚШ президенти Жо Байденнинг келаси ҳафта Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессиясидаги умумий сиёсий муҳокамада иштирок этиш, шунингдек, унинг доирасида бошқа давлатлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш режасини тасдиқлади.
Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг маълум қилишича, Америка маъмурияти раҳбари 19—20 сентябрь кунлари Нью-Йоркда бўлади.
“Президент Байден 19 сентябрь куни Бош ассамблеяда нутқ сўзлашдан ташқари, халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдидларни бартараф этиш, глобал фаровонликни рағбатлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилиш учун дунё етакчилари билан ҳам учрашади”, деди Жан-Пьер баёнотида.
Изоҳ (0)