• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кўршапалак ва учувчи тулкилар юқтиради, Ҳиндистонда икки кишининг умрига зомин бўлди, ўлим хавфи 75 фоиз – Санэпидқўмита хавфли Нипаҳ вируси ҳақида маълумот берди

    Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида икки киши Нипаҳ вирусидан вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 1999 йилда Малайзияда аниқланган Нипаҳ (NiV) вируси сабабли юзага келиши мумкин бўлган пандемия хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Хўш, мазкур хавфли вирус қандай касаллик, қандай йўллар билан юқади, қандай даволанади?

    Фото: Google Images

    Санепидқўмитанинг Ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими бош мутахассиси Клара Ражаббоева мазкур вирус, юқиш йўллари ҳақидаги саволларга жавоб берди.

    Нипаҳ вируси – бош мия яллиғланиши (энсефалит) ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирус туридир.

    Нипаҳ вирусининг табиий ташувчилари мевахўр кўршапалаклар оиласининг (Pteropodidae), хусусан, учувчи тулкилар (Pteropus) жинсига мансуб турлардир. Мевахўр кўршапалаклар орасида аниқ касаллик кузатилмаган.

    – Ижтимоий тармоқларда Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида икки киши Нипаҳ вирусидан вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Хавфли вирус қандай йўллар билан юқади?

    – Нипаҳ вируси янги пайдо бўлган зооноз вирусдир (одамларга ҳайвонлардан (масалан, кўршапалаклар ёки чўчқалар) ва ифлосланган озиқ-овқат орқали юқади, у тўғридан тўғри одамдан одамга юқиши мумкин.

    Вирус учувчи тулкилар ва кўршапалаклар томонидан тарқалади ва одамлар одатда касал ҳайвоннинг тупиги билан ифлосланган меваларни истеъмол қилиш орқали юқади. Вирус уй ҳайвонларига ҳам юқиши мумкин. Нипаҳ касаллиги белгисиз турли хил клиник кўринишга эга (субклиник) шаклдан тортиб, то ўткир респиратор инфекция, энсефалитгача.

    – Мазкур вирус сабаб ўлим ҳолатлари, унга қарши вакцина мавжуд ёки йўқлигига тўхталиб ўтсангиз.

    – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Нипаҳ вирусини дунёдаги энг хавфлиларидан бири деб атайди, ушбу инфекцияга қарши вакцина ва даволаш учун дори воситалари мавжуд эмас. Вирус иситма ва энсефалопатия – мия ҳужайраларининг шикастланиши, ўлимига олиб келади ва ўлим даражаси 40 дан 75 фоизни ташкил этади. Ўлим даражаси эпидемик ҳолатнинг табиати ва маҳаллий кузатув ва клиник бошқарув имкониятларига қараб фарқ қилиши мумкин.

    – Мазкур вирус илк маротаба қаерда аниқланган?

    – Нипаҳ вируси биринчи марта 1999 йилда Малайзиядаги чўчқачилик хўжаликлари фермерлари орасида аниқланган. Ўшандан бери яна 12 та эпидемия ҳолатлари кузатилди, барчаси Жанубий Осиёда. 2018 йилда Ҳиндистоннинг Керала штатида Нипаҳ вируси эпидемияси қайд этилган ва 17 нафар киши ҳалок бўлган эди. 2021 йил сентябрь ойида худди шу штатда 12 ёшли болада ушбу касаллик ўлимга олиб келган ва 11 кишида инфекция аломатлари кузатилган.

    Ушбу вируснинг географик тарқалиши Pteropus оиласига мансуб учувчи итларники билан бир-бирига мос келади. Бу гипотеза Австралия, Бангладеш, Ҳиндистон, Индонезия, Камбожа, Хитой, Мадагаскар, Малайзия, Папуа-Янги Гвинея, Таиланд ва Шарқий Тимордан учиб юрувчи тулкиларда Henipavirus инфекциясининг мавжудлиги исботи билан тасдиқланган.

    – Касаллик қандай белгилар билан кузатилади?

    – Беморларда дастлаб иситма, бош оғриғи, миялгия (мушак оғриғи), қусиш ва томоқ оғриғи каби аломатлар пайдо бўлади. Бунинг ортидан бош айланиши, уйқучанлик, онгни ўзгариши ва ўткир энсефалитга хос бўлган неврологик белгилар кузатилиши мумкин.

    Баъзи одамлар атипик пневмония ва оғир нафас олиш муаммоларини, шу жумладан, ўткир нафас етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Оғир ҳолатларда энсефалит ривожланиб, 24-48 соатдан кейин комага олиб келади. Касалликнинг яширин даври (инфекциядан кейин симптомлар пайдо бўлгунга қадар) 4-14 кун давом этади деб тахмин қилинади. Бироқ  45 кунлик яширин (инкубация) даври ҳақида хабар берилган.

    – Инфекциянинг тарқалишига қарши қандай самарали чоралар қўллаш лозим?

    – Ушбу инфекциянинг тарқалишига қарши асосий самарали чора-тадбирлардан бири бу чўчқачилик фермаларини мунтазам (натрий гипохлорит ёки бошқа ювиш воситаларидан фойдаланган ҳолда) тозалаш ва дезинфекция қилишдир. Касалликнинг тарқалишига шубҳа туғилса, ҳайвонлар сақланадиган биноларда дарҳол карантин ўрнатилиши керак.

    Одамларга юқиш хавфини камайтириш учун касал ҳайвонларни сўйиш керак бўлиши мумкин, бунда ҳайвон гўштини кўмиш ёки ёқиб ташлаш жараёни устидан назорат ўрнатилиши зарур. Касалланган хўжаликлардан бошқа ҳудудларга ҳайвонларнинг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш касаллик тарқалишини камайтиришга ёрдам беради. Одамлар ёки ҳайвонларни эмлаш ва даволаш учун дори ёки вакцина мавжуд эмас.

    Одамлар учун асосий даволаш усули бу симптоматик терапия ҳисобланади. Нипаҳ вируси Осиёда фақат бир нечта маълум эпидемияларни келтириб чиқарган бўлса-да, у кўп сонли ҳайвонларни ушбу вирус билан зарарланишига, одамларда касалликни оғир кечиши ва ўлимга олиб келган, шунинг учун ҳам ушбу касаллик жамоат саломатлигини ташвишга солмоқда.

    Нипаҳ вируси инфекциясини халқаро юқиш хавфини олдини олиш учун мевахўр кўршапалакларнинг сийдиги ёки сўлаклари билан ифлосланган меваларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш, тозалаш ва бутунлиги бузилган меваларни ташлаб юбориш тавсия этилади.

    Мавзуга доир:

    • ЖССТ: Малайзияда аниқланган Нипаҳ вируси туфайли пандемия юзага келиши мумкин
    • Ҳиндистонда 11 кишида ўлимга олиб келувчи Нипаҳ вирусининг симптомлари топилди

    17.09.2023, 11:13   Изоҳ (0)   11231
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖССТ: Малайзияда аниқланган Nipah вируси туфайли пандемия юзага келиши мумкин

    28.01.2021, 17:24

    Ҳиндистонда 11 кишида ўлимга олиб келувчи Нипаҳ вирусининг симптомлари топилди

    07.09.2021, 10:42

    Туркий давлатлар ташкилоти доирасида иқтисодий жиҳатдан самарали халқаро темирйўл йўлакларини яратиш имкониятлари муҳокама қилинди

    17.09.2023, 10:48

    Андижон шаҳрида жамоат транспортида юриш нархлари ўзгарди. Бироқ ҳокимлик буни ОАВда эълон қилмади

    17.09.2023, 10:25

    Марғилонда иш ҳаққини талашиб, кўчада жанжаллашган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди (видео)

    17.09.2023, 09:45

    Шавкат Мирзиёев АҚШга ташриф буюрди

    17.09.2023, 09:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.