Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ходимлари фирибгарлик учун қидирувга берилган фуқарони аттракционда қўлга олди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жамоат жойлари бўлган парклар, хиёбон ва бозорларда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги ишлар кучайтирилгани ўз самарасини бермоқда.13 сентябрь куни пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Наврўз” истироҳат боғи ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан 26 ёшли фуқаро қўлга олинган.
Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи 26 ёшли фуқаро фирибгарлик жиноятини содир этгани учун ички ишлар органлари томонидан қидирувга берилган.
Март ойида Латвия ўзини элчихона ходими сифатида таништириб, одамларни чув тушириб юрган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилганди. Апрелда эса Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 20 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)