Тошкент туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан Яшнобод, Яккасарой, Учтепа, Яшнобод ва Олмазор туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти қисман тўхтатилади.
Олмазор туманида 16 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:
- “Чилтўғон” маҳалласида қисман;
- 1 та улгуржи истеъмолчи.
Яшнобод туманида 18 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 гача:
- “Қурувчилар” маҳалласида;
- “Иноқобод”маҳалласининг Шавкат, Чашма, Чарос, Саодат кўчаларида;
- Улгуржи истеъмолчилар – 15 та.
Учтепа туманида 11:00 дан 16:00 гача:
- “Фозилтепа” маҳалласида;
- Улгуржи истеъмолчилар – 8 та.
Бундан олдин Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча ўчирилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда саккиз ойда 390 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани, Энергетика вазирлиги заправкаларга кунлик лимит қўйилгани айтилган хабарларга муносабат билдиргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)