Ўзбекистонга 2023 йил январь июнь ойларида 23 та давлатдан гуманитар ёрдам юклари кириб келди. Бу ҳақда 2023 йил биринчи ярим йиллигидаги бюджет ижроси бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган ҳисоботда маълум қилинди.
Унга кўра, мамлакатга умумий қиймати 123 314,8 минг доллар миқдорида гуманитар ёрдам юклари кириб келган бўлиб, унинг асосий салмоғи Германия — 48 675,9 минг доллар (39,5 фоиз), Хитой — 27 259,8 минг доллар, (22,1 фоиз) Америка Қўшма Штатлари — 17 074,1 минг АҚШ доллар (13,8 фоиз) давлатларига тўғри келади. Умумий гуманитар ёрдамнинг 75,4 фоизи юқоридаги уч давлатга тегишли.
Кириб келган гуманитар ёрдам соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, соғлиқни сақлашга (94 151,8 минг доллар), таълимга (27 366,8 минг доллар) ва газ таъминоти корхоналарига суюлтирилган газ учун (1 651,6 минг доллар) ҳамда “Шарқ аёли” жамғармасига (273,7 минг доллар) йўналтирилган.
Кириб келган гуманитар ёрдамнинг 76,4 фоизи соғлиқни сақлаш соҳасига тўғри келади.
Изоҳ (0)