Ўзбекистон президентининг қарорига асосан Зуфар Курбанов ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Зуфар Курбанов “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.
Июль охирларида Фарғонада президент бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Август бошида эса Ўзбекистон президентининг қарорига асосан генерал майор Даврон Назармуҳамедов ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Изоҳ (0)