• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда энергетика ислоҳоти: Нархлар эркинлашиши нега муҳим?

    Ўтган ҳафтада энергетика нархларининг эркинлашуви ҳақидаги хабарлар фонида вазир Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг журналистлар билан мулоқотида айтган гаплари кенг муҳокамага сабаб бўлди. 

    Ўшанда вазир “нима учун бассейнига иситкич қўйган, сауна қурган, уйида бир эмас, ўнлаб электр жиҳозларини ўрнатган, оддий одамлардан йигирма баробар кўп электр истеъмол қиладиган бойларга таннархи 800 сўм бўлган электрни 295 сўмдан беришимиз керак? Нега бойларнинг харажатини давлат бюджети, яъни, сизу бизнинг тўлаган солиқларимиз ҳисобидан қоплашимиз керак?”, деган фикрни илгари сурган эди.

    Кўп ўтмай ушбу фикрларни далилловчи жадвал ҳам эълон қилинди. Унда Ўзбекистонда ўн мингта истеъмолчи йилига 2 269 млн.квт.соат электр истеъмол қилиши акс этган. Бу дегани — 10 минг бадавлат инсон учун 1,1 трлн сўм маблағ бюджетдан субсидияланган. 

    Фото: Bakiroo телеграм канали

    Ҳамма билади, Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш харажатларидан анча паст нархда сотилади. Ушбу харажатларни қоплаш учун бюджет маблағлари йўналтирилади. Бу маблағлар етмаса, соҳа компаниялари банкдан қарз ҳисобига молиялаштирилади. Шу орқали истеъмолчилар учун давлат томонидан субсидия ажратилади.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан олинган маълумотларга қараганда, 2021 ва 2022-молия йилларида ушбу мақсадларга 6 триллион сўмдан ортиқроқ маблағ ажратилган. 2023 йилда эса аҳолига электр энергияси ва табиий газ учун 14 триллион сўмдан ортиқроқ субсидия берилиши кўзда тутилган.

    Мазкур маблағлар ишлаб чиқарувчининг харажатларини қоплашга йўналтирилади. Давлат эса аҳолига арзон нархда электр энергияси ва табиий газ етказиб беради. Ўртадаги фарқ бюджет маблағлари ҳамда тизим ташкилотлари ҳисобидан қопланади. Айни ҳолат туфайли тизим ташкилотларининг аксарияти молиявий йилни катта миқдордаги зиён билан якунлашади.

    Бундай вазиятда, табиийки, соҳада тегишли модернизация ишларини амалга оширишнинг мутлақо имкони йўқ. Ҳатто куйган ёки синган ускуналарни алмаштириш, узилган электр тармоқларини янгилаш ҳам қийин бўлиб қолади.

    Жараён шу тарзда тўхтовсиз давом этаверса, ажратилаётган субсидиялар аянчли иқтисодий оқибатларга олиб келади. Шунинг учун электр энергияси ва табиий газ нархларини эркинлаштириш билан боғлиқ ислоҳотларни зудлик билан бошлаш керак. Акс ҳолда, бундан алал-оқибат фақат ва фақат ўзимиз жабр кўрамиз.

    Энергетика нархлари эркинлашса, нима бўлади? 

    Биринчи галда, субсидияларнинг асосий қисмини ажратиш тўхтатилади. Айниқса, бойларни янада бойлаштиришга чек қўйилади. Бу эса бюджетдан қопланаётган триллионлаб харажатларни сезиларли камайтиради. Субсидия асосан, ойига 300 квт/соатгача электр энергияси ишлатувчи истеъмолчилар учун ажратилади, холос.

    Иккинчидан, соҳага инвесторлар кириб келиши осонлашади. Вазир Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, бугунги кунда сармоядорларнинг йўлини тўсиб турган асосий омил — нархлар бозор механизмларига мос эмаслиги. 

    Учинчидан, энергетика соҳасида хусусийлаштириш жараёни бошланади. Бу — энергетикани ишлаб чиқаришдан бошлаб, тақсимотгача бўлган жараённи қамраб олади. Натижада эса энергетиканинг ҳақиқий эгалари пайдо бўлиб, турли ўғриликлар, йўқотишлар камаяди. 

    Тўртинчидан, ва энг асосийси, узоқ йиллардан бери модернизация қилинмаган тизимни таъмирлаш ва янгилаш имкони бўлади. Вазир ҳам ўз сўзида айни жиҳатга алоҳида тўхталди.

    “Электрдаги узилишларнинг асосий сабаби — юкланиш ҳаддан ташқари кўп эканида. Меъёр бўйича, битта трансформаторга бўлган юклама 75 фоиздан ошмаслиги керак. Бироқ Тошкент вилоятида юкланганлик даражаси 95 фоиз, Андижонда 92, Тошкент шаҳрида 90, Наманганда 84 фоиз”, — деди вазир. 

    15.09.2023, 20:20   Изоҳ (0)   11326
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Электр энергияси тарифлари ислоҳоти Ўзбекистон молиясига ижобий таъсир кўрсатади — Fitch

    07.09.2023, 16:26

    Ўзбекистонда газ ва электр нархини эркинлаштириш босқичма-босқич бошланмоқда

    09.09.2023, 16:37

    2024 йилда режалаштирилаётган электр нархининг ошиши фақатгина аҳолининг бой қатламига таъсир қилиши мумкин

    11.09.2023, 13:53

    Россияда ўзбекистонлик йигит қурилишда 3-қаватдан тушиб кетди

    15.09.2023, 19:54

    Тошкент вилоятида субсидияга уй олиб бериш учун 1,3 минг доллар сўраган шахс ушланди

    15.09.2023, 18:20

    Ўзбекистонга саккиз ойда 41 минг нафарга яқин хорижлик даволаниш учун келди

    15.09.2023, 17:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.