Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь—август ойларида 4,3 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, саккиз ойда Ўзбекистонга чет эл фуқароларининг 3,7 миллион нафари қариндошларини йўқлаш мақсадида келган. Шунингдек, мамлакатга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
- қариндошларни йўқлаш — 3,7 миллион киши;
- дам олиш — 467 минг киши;
- хизмат юзасидан — 87 минг киши;
- даволаниш — 41 минг киши;
- тижорат — 37 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 7,1 минг киши.
Мамлакатга январь—июль ойларида жами 3,7 миллион нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда келгани хабар қилинганди. Шу мақсадда энг кўп Тожикистон фуқаролари ташриф буюрган — 1 миллион 151,4 минг киши.
Изоҳ (0)