Навоий кон-металлургия комбинати олтин ишлаб чиқариш бўйича дунёда 5-ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда комбинат ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Канаданинг Kitco халқаро таҳлилий маркази 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида дунёдаги Топ-10 та энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар рўйхатини эълон қилди. Мазкур рўйхатга кўра, Навоий кон-металлургия комбинати 5-ўринни эгаллаб, олтин ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бири бўлди.
Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида комбинат томонидан 1,425 миллион унсия олтин ишлаб чиқарилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга ошган. Шунингдек, дунёдаги энг йирик олтин конларидан бири ҳисобланадиган “Мурунтов” кони НКМКга тегишли эканлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)