Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Наманганда кузатув камералари ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Ушбу камералар белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётган шахсларни аниқлаш ва уларга чора кўриш имкониятини беради.
Наманган шаҳрининг аҳоли гавжум ва чиқиндилар кўп ташланадиган “Чорсу” ҳамда “Маданий маориф” маҳаллаларига биринчилардан бўлиб камералар ўрнатилди. Улар ёрдамида ҳар икки маҳалла ҳудудини тозалик борасида тўлиқ назорат қилиш мумкин.
Вазирлик вилоят ҳудудий бошқармаси мутасаддиларига кўра, келгусида Наманган шаҳрининг яна 10 та ҳудудига шундай камералар ўрнатиш кўзда тутилган. Кейинчалик бу амалиёт туманларда ҳам жорий этилади.
Изоҳ (0)