• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда уй-жой билан боғлиқ яна бир фирибгарлик: 9 та хонадон 39 кишига сотилгани айтилмоқда

    Тошкент шаҳрида янги уй-жойлар билан боғлиқ яна бир фирибгарлик содир этилгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Дарё”га шикоят қилган бир гуруҳ фуқароларнинг айтишича, “Zohmir Group” номли қурилиш компанияси шаҳарнинг Яшнобод туманидаги янги қурилаётган 9 та хонадондан иборат уч қаватли уйларини 39 нафар фуқарога пуллаган. “Дарё” мазкур мурожаат юзасидан ўрганиш олиб борди. 

    Биз фирибгарлик қурбони бўлдик. “Zohmir Group” номли қурилиш компанияси томонидан алдандик. Бу компаниянинг рекламасига чув тушдик. Янги уйларга инвестиция киритинг, яхши уйларга эга бўласиз дейишганига уларга ишониб, пулларимизни нотариус орқали топширгандик. Шартномалар қилинди, кимдир пулини банк орқали тўлади, яна кимдир нотариус орқали қарз шартномалари қилиб, нақд шаклда тўлов қилди. Яна бошқа биров қурилиш молларига пул тикиб, уйга шу тарзда инвестиция киритди, — дейди қурилиш ташкилотига алданганини айтган Аваз Ёрмуҳаммедов.
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    Мурожаатчининг маълум қилишича, қурилаётган уйнинг олди-сотди қилиш шартномаси 2020 йил тузилган бўлиб, у 2 хонали уйга 190 миллион (ўша пайтдаги қийматга кўра, 17 минг доллар) тўлаган. 

    Аваз Ёрмуҳаммедов.
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов
    Қурилиш ташкилоти бизга ваъда қилган уйларни 2022 йилнинг май июнь ойида топшириши керак эди. Лекин 2023 йил келди ҳамки, уй қурилиши қандай ҳолатда бўлса, шундай турибди. Ҳеч нарса ўзгармаган. Биз айтилган муддатдан ўтгач, қурувчидан уйимиз қани, қачон тайёр бўлади деб сўраганимиздан сўнг, бошқа қизиқ-қизиқ муаммолар пайдо бўлмоқда. Аниқланишича, бизга сотилган уйлар яна 4-5 кишига сотилган экан — дейди мурожаатчи.
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    Суҳбатдошнинг аниқлаштиришича, қурувчи 9 та хонадонни 30 кишига сотган.

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов
    30 киши билан ҳам шу уй сизники деб, шартнома қилинган. Пуллари олинган. Биз бу ҳақда шу манзилга қатнайвериб, уй харидорлари бир-биримизни кўриб, гаплашганимиздан сўнг билдик, — дейди фуқаро. 

    Алданганини айтаётган фуқароларнинг билдиришича, улардан Азиз Алиев исмли масъул пулларни санаб олган. 

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов
    Пулларимизни Азиз Алиев исмли киши олганди. Кейин билсак, улар кўпчилик экан. Улар уюшган гуруҳ тузиб, пулларимизни бошқа соҳага ишлатиб юборишганми, биздан қочиб юришибди. Уларни тополмаяпмиз. Шу сабаб Ички ишларга, прокуратурага мурожаат қилдик. Ҳозирча тергов ишлари кетяпти деган жавобни оляпмиз, — дейди суҳбатдош.
    Иброҳим Райимбоев.
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    Пул тўлаб уй ололмаётган яна бир фуқаро Иброҳим Райимбоевнинг айтишича, у 2 хонали уй учун 25 минг доллар пулни олдиндан тўлаган. 

    Бу уйларнинг қурилиши аслида 2018 йил бошланган экан. Бу уйнинг асл эгаси Александр Кулик исмли фуқаро бўлган. Кейинчалик қурилишда муаммолар бўлгани сабаб “Zohmir Group” МЧЖ эгаси билан келишиб, олди-сотди шартнома қилишган экан. “Zohmir Group” МЧЖ кейинчалик бу хонадонларни 39 кишига сотган экан. Барчасига шартнома қилиб, алдов йўли билан пулларини ўзлаштирган. Шахсан ўзим 2 хонали уй учун 2021 йилнинг июнь ойида тўлиқ 25 минг доллар пул тўлаб қўйганман. Аслида бу уй қурилаётган ер ҳам олдинги эгаси номида экан. Уч йилдан бери бинода умуман ўзгариш йўқ. Қандай чала ҳолатда бўлса, худди шу ҳолатда турибди. Фақат томи ёпилди холос, — дейди Иброҳим Райимбоев. 
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    Алданганини айтаётган фуқаронинг билдиришича, у уйга тўлов қилганидан сўнг, ҳар ҳафта қурувчига телефон қилиб, уй қачон битиши билан қизиққан. 

    Ҳар ҳафта телефон қилсам, бугун газни ҳал қиламиз, эртага кадастрни ҳал қиляпмиз деб ҳар сафар баҳона қиларди. Эртага учрашайлик, кадастр ҳужжатларини кўрсатаман деб, йўқ бўлиб кетарди. 2021 йилнинг июнь ойида уйга тўлов қилаётганимда уйни сентябрь, узоғи билан декабрь ойида тугатиб, ҳужжатлаштириб берамиз деганди. Аммо ҳозирги кунгача натижа йўқ, — дейди у. 
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    Мурожаатчи Аваз Ёрмуҳаммедовнинг айтишича, мазкур қурилиш компаниясидан уй олиш ниятида тўлов қилган фуқаролар уй олиш учун яшаб турган хонадонларини ҳам сотган. Ва айни кунда кўчада қолмоқда.

    2022 йилнинг 24 март куни МЧЖ раҳбарига уй учун тўлов қилганмиз. Ўша йилнинг июль ойида уйни топширамиз дейишганди. Лекин 2023 йил якунланяптики, уйдан дарак йўқ. Масалан мен тўлов қилган 20-уйнинг 3-хонадонини 5 кишига сотган. Қолган хонадонлар ҳам шу ҳолатда. Бу ерда фирибгарлик бўляпти. Фирибгарлик ҳақида 2022 йилнинг август ойида хабар топгандим. Ўшанда пулимни қайтаринг деганимда, ҳалигача қайтариб беришмади, — дейди яна бир мурожаатчи Зуфарбек Сатторов. 
    Зуфарбек Сатторов. 
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    “Дарё” журналисти мазкур муаммо юзасидан фуқароларни алдагани айтилаётган Азиз Алиев билан суҳбатлашди. У бугунги кунга келиб, ундан норози бўлган фуқароларнинг пулларини қайтариб бераётганини айтмоқда. 

    Бу уйимиз аслида 5 қаватли бўлиши керак эди. Биз уни 3 қават қилиб қурдик. Уйнинг қаватлари сони ўзгаргач, лойиҳани ўзгартирдик. Шу сабаб фуқароларнинг пулларини вақтида қайтариб беролмадик. Айни кунга келиб, кўпчилигининг пулини қайтариб бердик, — дейди Азиз Алиев журналист билан телефон орқали мулоқотида.
    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов

    Қурилиш ташкилоти раҳбари 39 кишидан пул олганини, анчасига маблағи қайтарилганини тасдиқлади. Аммо 9 та хонадон 39 кишига сотилганини рад этди. 

    Фарҳод ака, Сайфулло акаларнинг пулларини қайтариб бердик. Қолганларнинг пулини ҳам секин-аста қайтариб беряпмиз, — дейди чала қолган уй қурилишига масъул.

    Уй-жой учун Азиз Алиевга нақд пул тўлаган фуқаролар нотариус орқали буни тасдиқлатиб, қарз шартномаси тузилганини билдирди. “Дарё”нинг бу ҳақдаги саволларига жавоб қайтарган нотариус қарз шартномаси фуқароларнинг уй учун тўлов қилганини тасдиқлаб, пулларнинг қачон қайтарилиши ҳам кўрсатилганини айтди. 

    Фото: “Дарё” / Улуғбек Усмонов
    Фуқароларнинг пул бергани қарз шартномаси орқали тасдиқланади. Ва бу пуллар қачон қайтарилиши лозимлиги ҳам шартномада кўрсатилган бўлади. Пул олди-бердиси нотариус орқали тасдиқлангани фуқароларнинг ютуғи бўлган аслида, — дейди “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган нотариус. 

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    11.09.2023, 22:05   Изоҳ (0)   15131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётганларни аниқлаш учун кузатув камералари ўрнатилмоқда

    11.09.2023, 21:55

    Тошкентда атмосфера ҳавосидаги чанг зарралари меъёрдан 43 марта кўп бўлди

    11.09.2023, 21:11

    Самарқандда Ўзбекистондаги энг ширин помидор нави яратилди

    11.09.2023, 20:53

    Тошкентнинг икки туманида “свет” вақтинча ўчирилади

    11.09.2023, 20:40

    Бухорода 2 туп дарахт кесган шахс табиатга 42 млн сўм зарар етказди

    11.09.2023, 20:15

    Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ташкил этилди

    11.09.2023, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.