• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Ҳар сафар самолётга чиқар эканман, эгизак бинолардаги одамлар қичқириғини эшитаман”. 2001 йил 11 сентябрь терактини бошдан ўтказган америкалик аёл тарихи

    Бундан роппа-роса 22 йил олдин Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг икки биноси қартадан қурилган уй каби қулаб, салкам 3 минг одам учун биродарлик қабристонига айланган эди. Тарихдаги энг кўп ҳалокатни юзага келтирган теракт дунёни ўзгартириб юборди: кўплаб давлатлар ҳукуматлари миллий хавфсизлик борасидаги қарашларини қайта кўриб чиқди, АҚШда эса узоқ йилларга чўзилган терроризмга қарши кураш кампанияси бошланди. Шунингдек, 11 сентябрь оддий одамлар ҳаётидаги бурилиш нуқтасига айланди — ҳар бир америкалик ўша куни қаерда бўлганини эслай олади. Айниқса, машъум кунда эгизак бинолар ичида ҳамда унинг яқинида бўлганлар кўплаб офат олиб келди. Бахтли тасодиф туфайлигина ўлимдан омон қолганлар ҳанузгача ўша кунги хотираларни эслаб, самолёт ва баланд минораларга чиқишдан қўрқади. Адвокат ва хайрия фонди аъзоси Энн-Мари Принципе — эгизак минораларга уюштирилган ҳаво ҳужумидан омон қолганлардан бири ўз тарихини сўзлаб берди.

    Фото: AP Photo

     “Қандай омон қолганимни билмайман”

    Исмим Энн-Мари Принципе ва мен 2001 йил 11 сентябрь терактларида омон қолганлардан бириман. Кичик бизнесим бор эди: модель агентлигига эгалик қилар ва ўшанда Нью-Йоркдаги Модалар ҳафталигини ташкиллаштириш билан шуғулланаётган эдим. Тонгда одатдагидек ишга йўл олдим. Ҳаво жуда ажойиб экани эсимда. Савдо маркази ёнидаги бинога кирдим ва биринчи самолётни кўрмай қолдим. Шу вақт момақалдироқ гумбурлашидаги товуш эшитилди. Кўчага югуриб чиқдим ва кимдир бинога самолёт урилганини айтди. Шунчаки бахтсиз ҳодиса бўлса керак деб ўйладим. Кейин яна битта самолёт пайдо бўлди. У худди бошим устидан учиб ўтгандек эди.

    Иккинчи бинога урилганида, бу ҳеч қанақа тасодиф эмаслигини тушуниб етдим. Бу ҳақиқий ҳужум эди.

    Биласизми, энг даҳшатлиси нима эди? Ноаниқлик. Барчаси кўз-ўнгимизда содир бўлаётган эрсада, нималар юз бераётганини англай олмаётган эдик. Балки самолёт бортида биологик қурол бўлгандир? Ёки радиоактив моддалар? У вақтда самолётлар ичида бўлган одамлардан ташқари ҳеч ким асл ҳақиқатни билмасди.

    Ҳайратга тушиб қолдим, жойимдан қимирлай олмадим ва мутлақо ҳаракатсиз турардим — фақат тош қотганча кузатаман. Осмонўпар бино деразаларидан нимадир қулади. Кейинроқ улар одам бўлганини тушуниб етдим… Атроф тўла тартибсизлик, мен эса ёнаётган бинога тикилганча турар ва улар қулаб тушишини ҳатто ҳаёлимга ҳам келтирмасдим. Улар эса қартадан қурилган уйлар каби қулади, деярли бир вақтда, оёғим остидаги ер ларзага келди — шундагина ўзимга келиб, қочишим кераклигини тушундим. Атрофда қўрқинчли шовқин, нимадир ғичирлаб, йиқилди… Ҳозирга қадар қандай омон қолганини тушунмайман.

    Кейин бўлса — бутунлай изоляция ва бехабарлик. Чанг ва тутун сабаб ҳеч нарсани кўриб бўлмади, барча алоқа станциялари минорага ўрнатилган бўлгани боис ким биландир боғланиш имконсиз. Радио ва телевизорнинг ишламаслиги ваҳимани янада кучайтириб юборди. Кимдир ҳавода яна самолётлар борлигини айтди — улар ростдан ҳам бошимиз устидан учиб ўтарди, лекин қандайдир реактив самолётлар эди. Уларнинг Америкага тегишли эканини мен қаердан ҳам билай? Даҳшатда эдим ва ҳодиса жойидан тезроқ кетиш ҳаракатига тушдим.

    Туманнинг ғарбий қисмига, Қуйи Манхеттенга бордим (Жаҳон савдо ташкилотининг қарама-қарши томонидан 2 километрча узоқликда).

    Шундай ваҳимали ҳолатда ҳам кимлардир жабрланганларга ёрдам кўрсатар, аҳволи оғирларни тинчлантирарди… Шу куни одамлар кўплаб яхшилик қилди.

    Фото: Getty Images

    Охир-оқибат паромга боришга қарор қилдим — станцияда эвакуация бошланган бўлиб, одамларни қайиқда ташишга киришилганди. Транспорт тизими деярли фалаж ҳолатга келиб қолди, йўллар ёпилгани сабаб уйгача йўл бир неча соатни ташкил этди — ҳукумат ҳам нималар бўлаётганини билмас ва яна жабрланувчилар бўлишини хоҳламас эди.

    Оилам билан кейинроқ кўришдим, соат 18:00 лар атрофида (ҳужумдан 9 соат ўтим). Бу вақтда яна битта самолёт Пентагон биносига урилганидан хабар топдик.

    Теракт оқибатида қанча инсон ҳалок бўлганини ўйлашнинг ўзи қўрқинчли эди. Эгизак биноларда қанча одам бўлганини тахминан билардик — ҳар куни у ерга 50 мингга яқин одам ишлагани борарди. Натижада ҳалок бўлганлар сони 2996 нафарни ташкил этди (террорчилар билан қўшиб ҳисоблаганда). Буларнинг барчасини кейинроқ билдик, 11 сентябрь тунини эса янги ҳужумлардан хавотирда ўтказдик. Нафас олишим қийинлашиб, қалтироқ тўхтамас эди. Транквилизаторлар ҳам менга ёрдам бермади.

    Тун шу зайлда ўтди. Эртаси куни бинолар олдига қайтишга қарор қилдим, уларнинг ёнида жойлашган офисимнинг аҳволи мени қизиқтирарди… Бахтимизга биномиз қуламаган экан. Аммо кўриниши жуда абгор эди: ойналари синган, ҳамма жойда темир-терсак бўлаклари, чанг ва кул. Умуман олганда кул шу қадар кўплигидан офисга боргунча унга ботиб қолай дедим. Атроф — бетон бўлаклари, ўлган қушлар…

    Манхеттенни оғир пулемётлар ва махсус техникалар билан жиҳозланган ҳарбийлар эгаллади — Нью-Йорк ҳарбий зонага айланди. Барчаси реалликдан узоқ ва ваҳимали эди: брезент палаткаларда қутқарувчилар ярадорларни ташир, ҳаво ифлосланганидан нафас олиш имконсиз. Кўпчилик бу ерларда юз берган ёнғин бир неча ой давом этганини билмайди, ҳудудда яшаётган инсонлар кун бўйи йўталиб юришга маҳкум эди.

    Фото: AP Photo

    “Ҳукумат бошдан кечирган оғриқларимиз учун товон тўлаши керак”

    Фожианинг эртаси куни барча тушунди: Манхеттенга қайтиш, иш билан шуғулланиб, бутун дунёга таслим бўлмаслигимизни кўрсатиб қўйишимиз керак. Афсуски, бундай жасоратнинг нархи қиммат эди — минглаб америкаликлар ҳаёти. Терактдан кейин узоқ вақт ҳавода инсонлар ҳаёти учун хавфли моддалар сақланиб қолди ва кўпчилик унинг оқибатларини бошдан ўтказди: саратон касалликлари ривожланди, нафас олишдаги муаммолар, руҳий ҳолатининг бузилиши ва ҳоказо. Аммо ҳукуматга барибир эди.

    Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (EPA) ҳаво хавфсиз экани ва яқин атрофдаги ҳудудлар аҳолиси ҳеч нарсадан қўрқмай уйига қайтишлари мумкинлигини маълум қилди. Ҳукумат том маънода яқинда фожиа содир бўлган жойга 100 минглаб одамларни қувди. Бундай қарор қанча инсон соғлиғига зарар етказганини рақамлар “гапиради”: айни вақтга қадар 400 минг одам ўша воқеа асоратларидан шикоят қилган. Аммо ҳукумат одамлар касал бўлаётганини рад этар ва буларнинг барчаси психологик жароҳатлари эканини таъкидларди. Ростдан ҳам биз психологик жароҳат олгандик, баъзилар эса реалликни ҳаёлларидан ажрата олмай, турли касалликларни ўйлаб топа бошларди. Аммо кўпчилик ростдан ҳам ҳақиқий касалликлардан азият чекди.

    Фото: Getty Images

    Расмийлар ҳозирга қадар содир бўлган воқеалар учун масъулиятни зиммасига олишни истамайди. Фақат ўша вақтда EPA га раҳбарлик қилган Кристи Тодд Уитман 2008 йилдагина кечирим сўради.

    Юз минглаб инсонлар ҳаётига бундай енгил қараш мумкинми? Уларнинг азобини қанақасига эътиборсиз қолдириш мумкин. Ҳукумат бошдан кечирган оғриқларимиз учун товон тўлаши керак.

    Мен айнан шунга эришмоқчиман. 11 сентябрь терактларидан кейин модель агентлигидан кетдим ва одамларга ҳақиқатда ёрдам бериш мумкин бўлган жойга бордим: терактдан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш бўйича қонунни АҚШ Конгрессига киритишга ҳаракат қилдик. Мен билан ишлаган психотерапевт даволанишим учун эътиборимни бошқа одамларга эмас, балки ўзимга қаратишим кераклигини айтди. Ёнаётган уй четда кузатиб турган ўт ўчирувчиларни кечира оладими? Бу менинг табиатимга хос эмас ва бошқаларга ёрдам бермасдан тура олмайман.

    Ҳозирча терактдан жабр кўрганларга товон тўлаш ва тиббий ёрдам кўрсатилишига эришдим — ушбу қонун 2018 йилда қабул қилинди. Теракт оқибатида жабрланган ва узоқ йиллар ушбу лойиҳа учун курашганларнинг барчаси ҳам бу кунларга етиб келмади. Тиним билмай ишлаш ҳам касалликни оғирлаштириб юборди: Конгресс биноси бўйлаб бир неча километр йўлни босардик. Оғир касал бўлган пайтимизда ҳам ўзимизни ишлашга мажбурладик — шунчаки ётиб, ҳолатни кузатиб бўлмасди.

    Ўзимда ҳам бир неча касалликлар пайдо бўлди. 2018 йилда менда кўкрак саратони аниқланган бўлса ҳам Конгрессдаги ишимни давом эттирдим. Ўша кунларни эсласам, менга куч беради. Оғриқдан азоб чеккан ҳолимда ҳам қонунни илгари сурган кунларимизни ёқимли хотиралар билан эслайман. Доим адолат учун курашиш кераклигига ишончим комил бўлган.

    “Менинг шаҳримни тортиб олдингиз”

    Албатта, саратон — бу терактдан менга қолган ягона “совға” эмас. Масалан, ўпкамдаги муаммолардан қаттиқ азоб чекардим, нафас олиш учун махсус қурилмадан фойдаландим. Овозимдаги хириллаш сабабли Дарт Вейдер билан адаштириб қўйиш мумкин эди. Қизим ҳатто дугоналарини қўрқитиб юбормаслигим учун мактабига бормаслигимни сўрарди.

    Фото: Reuters
    Бундай ҳаётга чидаб бўмасди: куни билан уйда ўтираман, ҳатто кўчада болам билан ўйнай олмайман. Ўшанда даволаниш учун ҳар қандай ишни қилишга тайёр эдим.

    Ва ниҳоят яхши тиббиёт дастурини топдим ва аҳволим енгиллашди. Аммо кейин яна муаммолар пайдо бўла бошлади, бу сафар — бош оғриқлари… Улар шу қадар тез-тез қайталайдиган бўлдики, ўрнимдан туролмай қолдим. Кейинроқ маълум бўлдики, бу ўсимда экан: шикофорлар миямнинг орқа қисмида ўсимтани топди. Ўпкам билан боғлиқ муаммоларим эса янги касалликни даволашни янада қийинлаштирар эди: шу туфайли менга анестезия қилиб бўлмас, усиз эса операциядан омон чиқмас эдим. Шу муаммо сабаб ҳанузгача кўкрак саратонидан даволана олмаяпман.

    Бахтимга охир-оқибат ўсимта билан боғлиқ муаммо ҳал этилди. Умумий анестезиясиз мени даволайдиган шифокорни топдим. Ўсимтани олиб ташлаш вақтида чалғиб туришим учун мусиқа қўйишларини сўраганим эсимда. Бу шифокорларга ҳам ёқди, бутун жамоа операция столида рақсга тушди… Натижада барчаси муваффақиятли кечди.

    Бундан ташқари, хотирам билан боғлиқ муаммолар пайдо бўла бошлади. Ёшлигимда бу ҳақиқий касаллик эмас деб ҳисоблаган бўлсам, ҳозирги кунда танишларимнинг ҳам исмини унутиб қўймоқдаман. Баъзида кўча-кўйда одамлар мен билан саломлашишади, ваҳоланки, уларнинг кимлигини эслай олмайман.

    Бунинг устига ҳозирга қадар учишдан қўрқаман. Ҳар сафар самолётга ўтирганимда, бинолардаги одамларнинг қичқириғини эшитаман.

    Фото: Reuters

    Тақдирнинг ҳазилини қарангки, болалигимда учувчи бўлишни орзу қилардим ва ҳатто бу бўйича лицензия ҳам олганман. Энг яхши кўрган нарсам учиш эди. Бироқ терактдан кейин барчаси ўзгарди. Ҳозирда энг қисқа парвозни ҳам қийинчилик билан ўтказаман. Ваҳимага қарши дорилар, бир неча бокал вино ва ёнимдаги инсон билан суҳбат ёрдам беради.

    “Яна қанча одам ўлиши керак?”

    Нима бўлган тақдирда ҳам ҳаёт 2001 йил 11 сентябрь санасидан олдин ва кейинга бўлинди. Ушбу воқеадан кейин барчаси ўзгарди: эндиликда ҳар ерда бизни яхшилаб текширишади — рюкзакда балки бомба бордир? Олдинлари ҳеч ким ўзи билан ҳужжат олиб юрмасди, энди бўлса уни доим сўрашади. Ўйлайманки, бугунги кунда улар ўз шаҳарлари билан ғурурланишади: у ерга ҳамон бутун дунёдан одамлар оқиб келади, бадавлат инсонлар яшайди ва пул топади. Албатта, бу ердаги ҳаёт 2001 йил фожиасидан олдин бўлгани каби хотиржам ва бепарво эмас.

    11 сентябрь ўз ортидан бошқа фожиаларни юзага келтирганини унутмаслик керак. Масалан, Афғонистонга бостириб кириш — бу нима учун керак эди? Афғонларнинг терактга алоқаси бўлгани даргумон, шундай бўлганда ҳам Америка қўшинлари нима учун Саудия Арабистонига йўл олмади? Ўзингиз ўйланг: самолётларни олиб қочган 19 террорчининг 15 нафари саудиялик эди.

    Фото: Reuters

    Уруш ҳеч кимга енгиллик олиб келмади, аксинча, яна бир давлат фуқароларига жабр бўлди. Ўйлайманки, бундай урушлар оқибатларини тушунишимизга йиллар керак бўлади. Бу каби урушларда ғолиблар бўлмайди.

    АҚШ махсус кучлари 2011 йил 2 майда Усома бен Ладенни ўлдирганида бир оз енгил тортган бўлсам керак. Аммо унинг ўлими Жаҳон савдо марказида ҳалок бўлган минглаб инсонларни қайтариб бермади.  

    11.09.2023, 13:08   Изоҳ (0)   17115
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дунёни ўзгартириб юборган кун». 11 сентябрь воқеалари дақиқама-дақиқа

    11.09.2022, 09:30

    Бразилия президенти агар Путин мамлакатга келса, ҳибсга олинмаслиги ҳақида айтган гапларидан қайтди

    11.09.2023, 13:07

    NASA Марсда кислород ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди

    11.09.2023, 12:26

    Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2 122 кишига етди (фото)

    11.09.2023, 10:51

    FТ: Туркияда Россиядан қочиб келган дастурчилар туфайли кибержиноят даражаси ошди

    11.09.2023, 10:32

    Россияда вертолёт, Венгрияда спорт самолёти ҳалокатга учради (видео)

    11.09.2023, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.