Самарқандда фуқарони пул эвазига АҚШга юборишни ваъда қилиб, фирибгарлик қилган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А фуқаро М.А.ни 14 минг АҚШ доллари эвазига Самарқанд—Истанбул—Мадрид—Никарагуа йўналиши билан АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Июнь ойининг ўрталарида Самарқандда икки кишини АҚШга юбориш учун 40 минг доллар олган шахс ушланганди. Май ойида эса шундай ноқонуний йўллар билан АҚШга юбориш учун 30 минг доллар олган шахс қўлга олинганди.
Изоҳ (0)