• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Уч йилдан бери тўлов-контракт миқдори оширилмаяпти” — иқтисодчи нархлар ўзгармаётгани салбий оқибатга олиб келишидан огоҳлантирди 

    Ўзбекистонда 2023/2024-ўқув йили учун давлат олийгоҳларининг барча йўналишлари бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди. Яъни кетма-кет 3 йилдан бери контракт суммалари ўзгаришсиз қолмоқда. Ҳаттоки қоғозда молиявий мустақиллик берилган 35 та давлат ОТМларида ҳам контрактни оширишга рухсат берилмаяпти. Иқтисодчи Отабек Бакиров ўтган уч йил давомида ўзбек сўми қийматини 40 фоиз атрофида йўқотгани, нархлар ўзгармаслиги бир қатор салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан хавотирларини билдирди.

    Отабек Бакиров
    Фото: Марказий банк

    Иқтисодчининг ёзишича, айни пайтда давлат назоратидаги университетларнинг молиявий аҳволи таранглашиб бормоқда.

    “Ўзи ўтган йилиёқ ўнлаб университетлар ё зарарга, ё нолга ишлашни бошлаган. Табиийки, бу университетларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, профессорлар таркибини моддий рағбатлантириш, илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш ишларига салбий таъсир кўрсатади ва кўрсатмоқда. Ҳамма талаб қилишни яхши кўрадиган таълим сифати бузилишни бошлайди ва бошламоқда”, — дея фикр билдирган мутахассис.

    Отабек Бакиров фикрига кўра, нархлари ўзгармаётгани сабабли давлат университетларида харажатларни қоплаш учун супер контрактлар орқали талаба йиғишга мойиллик ортмоқда. 

    “Ўқишга кириш осон, битириш қийин бўлиши керак” қоидаси бу ерда амал қилмайди. Чунки давлат университетлари контракт асосида таълим олувчиларга сон жиҳатдан аллақачон қарам бўлиб улгурган. Энди улар ўзлари ўтирган шохни ўзлари кеса олмайдилар, ҳатто бу ҳақда шовқинли баёнотлар айтилаётган бўлса ҳам”, — деб ёзади у.

    Иқтисодчи, шунингдек, контракт нархларини оширмаслик стипендиялар миқдорини ҳам оширмай туришга олиб келишига урғу берган. 

    “Чунки олий таълимда асосий харажатлардан бири — стипендия тўловлари. Эслатиб ўтамиз, охирги марта стипендиялар 2021 йилда индексация қилинган. Ҳаттоки махсус стипендиялар миқдори ҳам ўзгаришсиз қолмоқда. Бу йилдан базавий стипендия минимал истеъмол харажатларидан де факто ортда қолди. Демак, ҳар бир стипендия оладиган талабани энди расман камбағал деб ҳисоблаш ҳам мумкин.

    Нархларни узоқ вақт сунъий равишда ўзгартирмай ушлаб туриш, бу электр ё газ бўладими, олий таълимда контракт бўладими, ё айтайлик, бу картошка бўлса ҳам, масала ечимини ва ўша товар-хизматни сиёсийлаштиради. Кейинги ҳар бир қадамни қўйишнинг ижтимоий нархи ошиб бораверади, оқибатлар қимматлашаверади. Яъни эзгу мақсад йўлида қопқонга тушилади. Биз олий таълимда контракт нархлари бўйича шунинг чегарасида турибмиз. Эртага нархларни ҳатто таннарх даражасига олиб чиқиш учун ҳам сиёсий қарор қабул қилишга тўғри келиб қолади. Ёки бўлмаса, субсидияланадиган, бюджетга қўшимча юклама бўладиган яна бир сегментни қабул қилиб оламиз. Ҳаммасини кўтара оламизми?” — дея ўз хавотирларини билдирган Отабек Бакиров.

    Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 ва 2022/2023-ўқув йилларида давлат ОТМларида тўлов-контракт миқдорлари оширилмаганди. Шу билан бирга, ўтган йили табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилганди.

    08.09.2023, 14:49   Изоҳ (0)   10080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда йўловчилар бўлган электробус бетон устунга бориб урилди

    08.09.2023, 14:28

    Глобал очлик индекси эълон қилинди: Ўзбекистон энг яхши деб топилган давлатлар қаторидан ўрин олди

    08.09.2023, 14:15

    Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси билан миллий спорт турларини оммалаштиришни муҳокама қилди

    08.09.2023, 14:02

    Ўзбекистонда Tax Gap амалиёти тақиқланди

    08.09.2023, 13:30

    Ўзбекистонда 7 ойда неча киши ЙТҲларда вафот этгани маълум қилинди

    08.09.2023, 13:22

    “Док-1 Макс” судида бир неча ОАВни айбсизлик презумпциясига амал қилмасликда айблаган адвокатлар “Дарё” нашрини ҳам суддан четлатишни сўрамоқда

    08.09.2023, 12:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.