“Манчестер Юнайтед” акциялари рекорд даражада пасайди.
Глейзерлари оиласи ўзларининг талабларига мос келадиган таклифни олмасдан туриб, клубни сотиш истагида эмаслиги ҳақида хабарлардан сўнг, манкунианликларнинг акциялари ўз қийматини йўқотди.
Клуб акциялари 21 фоизга арзонлади, бу унинг оммавий компания сифатидаги 11 йиллик фаолияти давомидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб, бозор капиталлашуви тахминан 700 миллион долларга камайган.
Ҳозирги кунда “Манчестер Юнайтед” 3,9 миллиард долларга баҳоланган.
Глейзерлар етарлича даъвогарларни жалб қилганидан сўнг, 2025 йилда яна клубни сотишга уриниб кўриши мумкин, дея таъкидлайди Bloomberg.
Изоҳ (0)