• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Газ ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ваъда берамиз — “Ўзбекнефтгаз” томонидан Қашқадарёга пресс–тур ташкил этилди

    “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти журналист ва блогерлар учун Қашқадарё вилоятига пресс–тур уюштирди. Тадбир доирасида иштирокчилар замонавий технологиялар асосида бурғуланаётган конлар, тизимни рақамлаштриш бўйича бажарилаётган ишлар билан таништирилди.

    Дастлабки манзил Ўзбекистондаги энг йирик нефть-газ конларидан бири “Шўртан” бўлди. Маълум қилинишича, конда бир қатор янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, 392-сонли қудуқни бурғилаш ишлари олиб бориляпти. Россиянинг “Газпромнефть” компанияси билан ҳамкорликда бурғуланаётган қудуқ чуқурлиги қарийб 3 100 метр бўлиши режалаштирилган.

    “Ҳозирда қудуқнинг запис ишлари кетяпти. Лойиҳа бўйича қудуқни бурғулаш 88 кунда ниҳоясига етиши керак. Аммо “Газпромнефть” мутахассислари билан қудуқни 50 кун ичида, тезлаштирилган ҳолатда бурғулашга эришмоқчимиз”—дейди муҳандис Мақсуд Жумаев.

    Maqsud Jumayev
    Мақсуд Жумаев

    “Шўртан” конида 257 та қудуқ мавжуд. Уларнинг ҳар биридан кунлик 80–120 минг куб метр газ қазиб олинади. Янги қудуқ (392-сонли) ишга тушгачач, ундан ҳам шунча ҳажмда газ қазиб олиш назарда тутилмоқда.

    Пресс–тур қатнашчилари “Шўртан” конида рақамлаштириш йўлида амалга оширилаётган “Э-кон” лойиҳаси билан ҳам таништирилди. Хусусан, кондаги 20 ва 24-сонли газ йиғув пунктларига тегишли қудуқлар кўрсаткичларини замонавий технологиялар орқали онлайн кузатиш имконияти яратилган.  “Ўзбекнефтгаз” АЖ департамент бошлиғи Азиз Раҳмоновнинг такъкидлашича, мазкур ускуналар иш самарадорлигини анча оширади.

    Азиз Раҳмонов

    “Бундай ускуналар ўрнатишдан мақсад — газ қазиб чиқариш жараёнларининг барқарорлигини таъминлаш, тезкорликни ошириш, қазишда юзага келадиган муаммоларни бартараф этишдан иборат. Авваллари қазиш жараёнида газ камайиши юзага келса, муаммо тагига етиш учун мутахассислар 1-2 кунлаб вақт сарфларди. Чунки ҳар бир қудуқ ёнига бориб, масалани жойида ўрганиш зарур эди. Бугун эса қудунинг босими, ҳарорати бўйича маълумотлар онлайн равишда келиб туради. Қудуқлар ҳолатига шу йиғиш жойидаги муҳандис–операторлар масъул ҳисобланади. Жорий йил якунигача барча қудуқларни рақамлаштирамиз”, — деди мутахассис.

    Маълумотларга кўра, “Е-кон” лойиҳаси асосий 4 йўналишда амалга оширилади:

    • Қудуқларда босим ва ҳарорат ўлчов воситаларини ўрнатиш;
    • Табиий газ сарфини ўлчаш имконини яратиш мақсадида газ йиғув жойларида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларини (ГDTҚ) қуриш;
    • Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
    • “Э-кон” тизимини жорий этиш доирасида “муҳандис-оператор” лавозимини яратиш.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзлитинефтгаз” АЖ ўртасида “Э-кон” лойиҳаси доирасида конларни рақамлаштириш тизимини лойиҳалаш, жиҳозлаш, қуриш, ўрнатиш ва жорий этиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

    1500 та қудуқда босим ва ҳарорат ўлчов воситалари ўрнатилиб, “он–лине” тарзда маълумот йиғиш имконияти яратилади;80 та газ йиғув жойида табиий газни тайёрлаш ва унинг сарфини ўлчаш қурилмалари ўрнатилади;операторлар фаолияти самарадорлигини ошириш имконияти яратилади;барча ўрнатилган қурилма ва ўлчов асбобларидан олинаётган маълумотларни таҳлил қилиш ва бошқариш учун ягона дастурий таъминот ишлаб чиқилади.

    Пилот лойиҳа доирасида Шўртан, Муборак ва Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида умумий 203 та босим ўлчов, 110 та ҳарорат ўлчов ва 11 та алоқа чиқарув воситалари ўрнатилди.

    “Шўртан”га сафар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Баҳодир Сиддиқов журналист ва блогерлар билан мулоқот қилди.

    Баҳодир Сиддиқов

    “Ҳозирда энг кўп газ сақлайдиган омборимиз “Газли”да. Омбор 3 миллиард куб метр газ сақлай олади. У ерда янги лойиҳа амалга оширяпмиз ва бу кўрсаткични 4,5 миллиард куб метрга олиб чиқдик. Буни 6 миллиард, бориб–бориб 10 миллиард кубга етказиш режалари бор. Ер тагида сақлаш имконияти йўқлиги учун газни трубада сақлаб бўлмайди. Биз хоҳлаймизми, йўқми, у газ маълум бир даврда ўзининг бозорини топиши керак. Бўлмаса, биз ишлаб чиқаришни тўхтатиб туриб, яна ёқиб қўйишимиз лозим бўлади. Қишда газга талаб кескин ошади. Охирги 2–3 йилда эса янги ҳодиса — ёзда ҳам талаб ошмоқда. Сабаби одамлар иссиққа чидамайди, уларнинг уйида 2–3 тадан кондиционер бор. Ишхоналарда кондиционерлар бўлиши керак. Энди уни ҳам ёпишимиз зарур. Шунинг учун давлат ичидаги табиий газга бўлган эҳтиёж номутаносиблигини ҳисобга олиб импорт–экспорт операцияларини амалга ошириб туриш керак. Керак пайтда импорт, керак бўлмаган пайтда экспорт қилиш лозим. Ўша экспортдан тушган маблағларни эртага талаб ошган вақтда импортга ишлатармиз эҳтимол”, — деди компания раҳбари.

    Баҳодир Сиддиқов ўзаро мулоқотда бу йилги қишда газ доимгидан кўпроқ ишлаб чиқарилишини айтди. 

    “Сизларга ишлаб чиқариш кўрсаткичларини оширишга ваъда бердим. Ҳозир “Газли” омбори 4,5 миллиард куб метр газ сиғимига эга. У ерда иккита катта копрессор қурилган. Ўтган йилларда қишки мавсумда кунлик 17 миллион куб метр газ қазиб олиш имкониятимиз бор эди. Бу йил қишда насиб қилса, бу миқдор 30–32 миллион кубометрга етишини таъминлаймиз. Албатта, ўша копрессорлар орқали. Давлатимиз раҳбари халқ олдида: “бу йил қиш бошқача бўлади”, деб айтдилар. Биз ҳар бир корхона раҳбари ўзимизга қўйган масъулиятли вазифани бажаришимиз керак. Ишончим комил бу йил қиш бошқача бўлади”, — деди “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси.

    Шунингдек, пресс–тур иштирокчилари “Муборак” газни қайта ишлаш заводида бўлди. Заводнинг 5-сонли цехида “Клаус” усулида олтингугурт ажратиб олувчи янги, 6-сонли қурилмани ишга тушириш лойиҳаси амалга оширилди. Мазкур технологик қурилмани қуриш ва ишга тушириш билан ишлаб чиқариш барқарорлиги таъминланади.

    Пресс–тур доирасида янги қурилмани фойдаланишга топшириш маросимида ўтказилди. Тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Баҳодиржон Сиддиқов иштирок этди ва лойиҳани амалга оширишда фидойилик кўрсатган барча ходимларни қутлади. Завод директори Шермат Шамсиевнинг айтишича, 50 йилдан ортиқ вақт давомида бешта қурилма ишлаб келган ва улар ҳозирда таъмирга муҳтож.

    “Бугунги кунгача захира қурилма йўқлиги учун маънан эскирган бўлса-да, қурилмаларни кўп йиллардан бери таъмирлаш учун тўхтатиш имкони бўлмаётганди. Бешта қурилмани газни етказиб беришда қисқариш  бўлмаслиги учун жорий давргача тўхтатмасдан ишлатдик. Истеъмолчиларга йилига 280 миллион куб метр тозаланган табиий газ, 15 минг тоннадан ортиқ олтингугурт, 1000 тоннага яқин газ конденсатини етказиб берилади. Янги лойиҳанинг қуввати йилига 96 миллион кубометр нордон газни қайта ишлаб, 54 400 тонна техник олтингугурт ишлаб чиқаради”,  — деди Муборак GQИЗ директори Шермат Шамсиев.

    Тадбирда янги қурилма барпо этилишида фидойилик кўрсатган бир гуруҳ соҳа ходимлари совғалар билан тақдирланди. Шу билан пресс-тур ўз ниҳоясига етди.

    04.09.2023, 19:10   Изоҳ (0)   12085
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    СамДУ филиалида бетон плита қулаб тушгани бўйича янги тафсилотлар очиқланди

    04.09.2023, 18:59

    Зоир Мирзаев Жомбойда, Улуғбек Қосимов Қамашида, Акмалжон Маҳмудалиев эса Фарғонада: вилоят ҳокимлари қайси мактабларда таҳсил олган? 

    04.09.2023, 18:41

    Ўзбекистонда белгиланган ёшдан бир йил олдин пенсияга чиққан аёллар сони маълум қилинди

    04.09.2023, 18:26

    “Уйга аранг 300 доллар юборяпмиз”: Украинадаги уруш Россиядаги ўзбек мигрантлари ҳаёти ва ишига қандай таъсир қилмоқда?

    04.09.2023, 17:42

    Ўзбекистонда айрим оилалар кўкрак нишони билан тақдирланиб, пул мукофоти берилади

    04.09.2023, 17:19

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

    04.09.2023, 16:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Исроил Ғазода фаластинликлар учун конслагер қурмоқда” — Исроил собиқ бош вазири

    Дунё | 14 июл, 12:23

    “Реал” Родригонинг нархини маълум қилди

    Спорт | 14 июл, 12:11

    Таниқли блогер Абдурозиқ Дубайда қўлга олинди

    Шоу-бизнес | 14 июл, 12:02

    Майли Сайрус саҳнадан қўрқувини енгишга ёрдам берган муолажа ҳақида гапирди

    Мусиқа | 14 июл, 11:51

    “2030 йилгача асфальт қилинмаган ички йўл қолмайди” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 14 июл, 11:31

    Сурияда қабилалар ўртасидаги қуролли тўқнашувларда 37 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 14 июл, 11:26

    Ўзбекистонда 15 июль куни ҳарорат яна кўтарилади

    Ўзбекистон | 14 июл, 11:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.