Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида фаоллар залида ўтказилаётган тадбир вақтида бинонинг бетон плитаси қулаб тушганди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га маълум қилишича, жабрланганлар сони фақат икки киши эмаслиги аниқланди.
Унга кўра, 4 сентябрь куни соат тахминан 10:50 ларда Каттақўрғон шаҳрида жойлашган СамДУнинг Каттақўрғон филиалидаги зали шифт қисмига ўрнатилган темир бетон плитаси қулаб тушгани оқибатида 6 нафар талаба қиз тан жароҳати олган. Ҳозирда бинонинг қурилиши ҳамда мукаммал таъмирланиши ҳолати мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)