“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос футболчиларнинг Саудия Арабистонига кетаётганини танқид остига олди.
“Ҳар бир инсон Криштиану Роналду фаолияти охирида қилганидек, ўзи қарор қабул қилиши лозим. Аммо фаолиятининг чўққисида ва Европанинг топ-клубларида ўйнаш имконини берадиган сифатларга эга бўлган футболчиларнинг у ерга кетишини қабул қилиши қийин бўлмоқда.
Кейин улар Саудияда истиқболли футбол борлигини айтади — аслида эса ҳамма гап пулда. Якунда бу қарор пул фойдасига ва футболнинг зарарига ишлайди. Бу биз севган футболга путур етказади”, — дейди Кроос.
Аввалроқ, Тони “Сельта” футболчиси Габриэль Вейганинг “Ал-Аҳли”га ўтишини танқид қилганди. Маълумот учун 21 ёшли Габриэлга Европанинг гранд жамоалари, жумладан, “Барселона”, “Манчестер Сити”, “ПСЖ”, “Наполи”, “Ливерпуль” ва “Челси” каби жамоалар қизиқиш билдирганди.
Изоҳ (0)