“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос Габриэль Вейганинг “Ал-Аҳли”га ўтганини танқид қилди.
Фабрицио Романо 21 ёшли “Сельта” футболчисининг Саудия клубига ўтаётганини хабар қилди. Ушбу пост остига эса мадридликлар ярим ҳимоячиси “шармандалик”, — дея изоҳ қолдирди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Кроос Саудия Арабистонидан тушган таклифларнинг барчасини рад этган.
21 ёшли Габриэлга Европанинг гранд жамоалари, жумладан, “Барселона”, “Манчестер Сити”, “ПСЖ”, “Наполи”, “Ливерпуль” ва “Челси” каби жамоалар қизиқиш билдирганди.
Изоҳ (0)