Килиан Мбаппе “ПСЖ” билан шартномасини узайтиришга яқин.
Журналист Марко Контерионинг хабар беришича, Килиан жамоа билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради.
Шартномага кўра, Мбаппе клубни 2024 йил ёзида тарк этиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи янги мавсум олдидан шартномани узайтирмагани боис, клуб уни мавсумолди турнедан четлатганди. Бироқ кейинчалик француз таркибга қайтарилди ва чемпионатнинг 2 ўйинида иштирок этиб, 3 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)