“Реал” футболчиси Винисиус Жуниор жароҳати сабабли бир ойдан кўпроқ вақт майдонга туша олмайди.
Бразилиялик футболчи Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган “Сельта”га қарши баҳсда (1:0) жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Журналист Эди Агирренинг хабарига кўра, Винисиуснинг жароҳати жиддий бўлиб, у 4—6 ҳафта майдонга тушмайди.
Маълумот учун 23 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лиганинг учала ўйинида ҳам иштирок этиб, битта голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)