• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Тадбиркорларнинг бирорта мурожаати эътиборсиз қолмайди” — бизнес-омбудсман

    Бугунги кунда тадбиркорларнинг таклифларини инобатга олиш, тўсиқларни бартараф этиш, зарур шарт-шароитларни яратиш мутасаддилар олдига қўйилаётган энг муҳим вазифалардир.

    Амалдорларни лавозимдан бўшатишлар ҳам айнан тадбиркорликка етарлича эътибор берилмаётгани билан боғлиқ бўляпти. Ўтказилаётган йиғилиш ва мулоқотларда белгиланаётган вазифаларнинг асосий ижрочиларидан бири бу Бизнес-омбудсман институти.

    Ташкилотнинг бирламчи вазифаси — тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мазкур ҳуқуқлар ва манфаатларга масъул органлар томонидан риоя этилишини таъминлашдан иборатдир. Бу йилги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда тилга олиб ўтилган баъзи рақамлар, яъни: шу йилнинг ўзида текширишлар сонининг 40 фоизга камайгани, 104 мингтадан 64 мингтага тушгани ҳам бизнес-омбудсман фаолияти билан боғлиқ. “Дарё” Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов билан суҳбатлашди. Қуйида эътиборингизга Дилмурод Қосимовнинг фикрларини ҳавола қиламиз.

    “Президент томонидан қабул қилинган фармонга биноан, тадбиркорларни текширишдан олдин давлат органлари уларни профилактика қилиши белгилаб берилди. Текширишдан олдин профилактика қилади, камчилигини айтади, тўғриламагандан кейингина текшириш чорасини кўради. 
    Иккинчи масала, битта давр ва битта ҳолат бўйича текшириш ўтказилмайди. Бу ҳам текширувларнинг камайишига олиб келади. 

    Давлат органлари ходимларини ўқитиш чораси ҳам белгилаб берилди. Тўғрисини айтиш лозим, баъзида давлат органлари ходимлари билмасдан тадбиркорни текширишга бориб, хато қилиб қўяди. Бунинг натижасида уларга нисбатан тегишли таъсир чоралари қўлланмоқда, маъмурий жавобгарликка тортилмоқда. Ҳозирги вақтда бизнес-омбудсман девони томонидан назорат қилувчи органларнинг 7 минг 200 дан ортиқ ходимларига текширув тартибини тушунтириш бўйича 81 та семинарлар ўтказилди. Шу билан бирга, назорат қилувчи органларнинг 3 мингдан ортиқ ходимлари аттестациядан ўтказилди. 

    Тадбиркорларнинг ўзларига ҳам бу йўналишда доимий равишда семинарлар ўтказилмоқда.
    “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишламоқда. Бу дастур орқали шундай тизим яратилдики, у орқали тадбиркорлар текширувга келаётган текширувчининг ўзини текшириш имкони яратилди. Бунинг учун дастурда Текширувларни электрон рўйхатга олиш китоби жорий этилди.

    Келган текширувчи тадбиркорнинг телефони орқали Текширувларни электрон рўйхатга олиш китобига кира олади. Электрон китобга текширувчи тўғрисидаги маълумот ёзилса ва агарда текширув ўтказишга рухсати бўлмаса, киритмасликка ҳаққи бор. Шу даражада бу электрон тизим ҳозир ишлаяпти”.

    Бу нима натижа беради? Бу тадбиркорларга ўзларининг фаолиятини қўрқмасдан амалга оширишига имконият яратиб бермоқда.

    “Тадбиркор бемалол текширувчи идора келса, ўзи уни текшира олади. Ҳақиқатан текширувчи органнинг буйруғи борми, айнан шу текширувчининг фамилияси  буйруқда борми, ваколати борми, яъни белгиланган тартибда аттестациядан ўтганми, йўқми — уларнинг хаммасини текшира олади. Агар дастурга кирганда юқоридагилардан бирортаси бўлмаса, текширувга қўймаслиги мумкин.

    Ҳозир яна бир масалани илгари сурмоқдамиз. Текширувлар 2 йил иш стажига эга бўлган назорат органлари ходимлари томонидан амалга оширилиши бўйича таклиф берганмиз. Мисол учун, энди олий таълим муассасасини битириб келган ходимни дарҳол текширувга қўйиш қийинчилик туғдириши мумкин. Икки йил ишлаб, озроқ тажриба орттириб, ундан кейингина тадбиркорни текшириш ваколатига эга бўлса, вазиятни, тадбиркорнинг фаолиятини тушуна олади, масъулияти хам каттароқ бўлади ва адолатли бўлади”, — деди Дилмурод Қосимов.

    “Бу йилги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот арафасида олти мингга яқин мурожаатлар келиб тушган ва уларда кўтарилган асосий масалалардан бири — кредит ва молиявий ёрдамни кенгайтириш. Албатта, чет элга маҳсулоот сотадиган йирик ишбилармонлардан тортиб, тадбиркорлик йўлида энди биринчи қадамини ташлаётган ташаббускорларгача — барчаси учун ажратилаётган кредитлар, молиявий ёрдамлар ҳажми оз эмас, йилдан йилга ортиб бормоқда. Унда нима учун тадбиркорлар президент олдига ана шу таклифни қўйишди? Бу масаланинг бир томони, иккинчи томони шундаки, шу йил 2 август куни Тошкент вилоятида камбағалликни қисқартиришга бағишланган йиғилишда Давлат раҳбари “...аҳолига фақатгина моддий ёрдам ёки кредит беришнинг ўзи етарли бўлмайди. Бунинг учун, энг аввало, ҳудудларда инфратузилма бўлиши, бу орқали ишлаб чиқариш ва хизматлар ривожланиши керак”лигини таъкидлаган эди. Қолаверса, 3 триллион сўмлик кредитлар ҳалигача қайтарилмаган, 68 млрд сўмлик кредитлар мақсадсиз сарфлангани аниқланган”.

    Шундай экан, масала ечимига қай тарзда ёндашиш лозим? 

    Дилмурод Қосимов
    Фото: “Дарё”

    Дилмурод Қосимов: “Тадбиркорлар ўз фаолиятини бошлаётганда ўзининг бизнес режаси бўлади ва ҳар бир тадбиркор молиявий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда кредит масаласида ҳеч қандай чекловлар йўқ. Сабаби, кредит масаласида банкка мурожаат қилса, гарови бўлса, олиш имконияти бор.

    Президентимиз кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича кредит бериш масаласини йўлга қўйиш бўйича алоҳида айтиб ўтдилар. “Қишлоқ қурилиш банки”ни Бизнесни ривожлантириш банкига айлантириш масаласини ўртага ташладилар. Ва ҳар бир ҳудудда биттадан марказ ташкил қилиниб, у марказга Бизнесни ривожлантириш банки 45 фоиз, давлат 45 фоиз маблағ ва тадбиркорлар 10 фоиз маблағ ажратади. 

    Президентимиз 9 400 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари ҳар ойда 3-4 та тадбиркорни ушбу банк маблағларидан фойдаланишга жалб қилади. Ва уларга лойиҳа тайёрлашга ва умуман уларнинг бизнесини ривожлантиришга ёрдам беришини айтиб ўтдилар. 

    Умуман, бу кредитлар тадбиркорларга жуда қулай деб ўйлайман. Чунки 5 йилдан 7 йилгача муддатга имтиёзли шартлар асосида тадбиркорларга берилади. Шу билан бирга, яхши тадбиркор бўлса, аввалги кредитлардан қарзи бўлмаса, гаров талабини 50 фоизгача камайтириш масаласини ҳам ўртага ташладилар.

    Бу албатта кичик ва ўрта бизнес тадбиркорларини янада ривожлантиришга ўзининг ҳиссасини қўшади.

    Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда билдирилган яна бир фикрга эътиборингизни қаратсак. Айтиб ўтилганидек, бу йил олти мингга яқин мурожаатлар келиб тушган, бу олдинги йиллардагидан кам. Сабаб нимада? Қайд этилганидек, ўтган йилларда кўтарилган масалаларнинг 80 фоизи индивидуал хусусиятга эга бўлиб, кўплари жойида ҳал этилган. Бу йил эса тадбиркорларнинг 70 фоизи тизимли муаммоларни кўтаришган. Асосий қонунга кўра, бизнес-омбудсман Ўзбекистон Республикаси президентига ҳисобдор”.

    Ана шу имкониятдан ва тадбиркорлар олдидаги мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда, энг муҳим тизимли масалаларни кўтариб чиқишга қанчалик эътибор берилмоқда? 

    “Доимий равишда вилоятларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказяпмиз. Ҳозирги вақтда ҳам ишчи гуруҳимиз бор, учрашувлар ўтказиб тизимли муаммоларни аниқлаб, Президент администрациясига доимий равишда таклифлар киритиб борамиз. Жуда кўплаб таклифлар киритганмиз. Уларнинг кўпи фармон ва қарорларда ўз аксини топиб, тадбиркорлар манфаатига хизмат қилмоқда. 

    Мисол учун, бизнес-омбудсман томонидан берилган таклифлар асосида таъсирчан солиқ механизмини олиб ташлаш масаласи ҳал этилди, давлат органлари масабдор шахсларининг тадбиркорлар ҳисобварақларидан пул маблағларини ноқонуний ечиб олиш бўйича жиноий ва маъмурий жавобгарлик белгиланди. Аввал тадбиркорнинг ҳисобварағидан пул маблағларини асоссиз ечиб олиш учун ҳеч қандай жавобгарлик масаласи йўқ эди. Ҳозир эса қонун қабул қилинди ва жиноий ҳамда маъмурий жавобгарлик белгиланди”, — деди бизнес-омбудсман.

    26.08.2023, 21:01   Изоҳ (0)   8400
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда июль ойида чеклари энг кўп рўйхатдан ўтказилган топ 10 та корхона маълум бўлди

    26.08.2023, 19:59

    Ўзбекистонга 7 ойда қанча турист ташриф буюргани маълум қилинди

    26.08.2023, 18:20

    Самарқанддаги Президент мактабининг 311,8 млн сўмлик давлат хариди бекор қилингани юзасидан изоҳ берилди

    26.08.2023, 17:45

    “Туғма нуқсонли чақалоқларни даволашда бу шифохонанинг ўрни беқиёс” — вазир 130 млн долларлик болалар тиббиёт маркази ҳақида

    26.08.2023, 16:45

    Тошкентдаги мактабда текширувчилар билан жанжал юз бергани айтилмоқда

    26.08.2023, 15:25

    Самарқанд шаҳридаги Президент мактабининг 311,8 млн сўмлик давлат хариди бекор қилинди

    26.08.2023, 13:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.