Дональд Трампнинг ўғли отасининг қамоқхонадаги фотосурати акс этган буюмларни сотишни бошлади. Бу ҳақда кичик Трамп ижтимоий тармоқларда ёзган.
Таъкидланганидек, ассортиментда кружкалар, плакатлар ва футболкалар мавжуд. У сотувдан тушган маблағни Ҳуқуқий мудофаа жамғармасига юборишга ваъда берди.
Аввалроқ Фултон округи шериф идораси Американинг 45-президентининг қамоқхонадаги фотосуратини (mugshot деб аталади) эълон қилган эди. Трамп АҚШ тарихида ҳибсга олиниши пайтида суратга тушган биринчи давлат раҳбари бўлди.
Трамп 24 август куни кечқурун полицияга таслим бўлди. Унинг ўзи Жоржия штатининг Атланта шаҳридаги Фултон округи қамоқхонасига келди. Фултон округи шерифи идорасида мазкур тарихий сурат олинди.
АҚШда аввал ҳам 1-даражадаги сиёсатчилар ҳибсга олинган, аммо улар суратга олинмаган.
Изоҳ (0)