Финляндия Киевга ҳарбий техниканинг янги партиясини юборади. 25 август, жума куни Финляндия президенти Саули Ниинистё ҳукумат таклифига кўра Украинага бу мамлакатда уруш бошланганидан бери 18-ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишни маъқуллади, деб хабар беради ҳукумат расмий сайти.
Умумий қиймати қарийб 94 миллион евро бўлган ёрдам пакетида аввал етказиб берилган мудофаа қуролларини алмаштириш учун янги ҳарбий техникалар ўрин олган. Финляндиянинг Украинага тақдим этган барча ҳарбий ёрдам пакетларининг умумий қиймати тахминан 1,3 миллиард еврога етди.
“Финляндия ва иттифоқчиларимизнинг Украинани қўллаб-қувватлаши ўзгармай қолмоқда. Европа ва Финляндияда хавфсизлик тартиби нуқтаи назаридан асосий масала Россиянинг Украинага қарши агрессиясини тўхтатишдир”, — деди Финляндия мудофаа вазири Антти Хакканен.
Изоҳ (0)