• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Пригожиннинг ўлими Путин учун нимани англатади? 

    Евгений Пригожиннинг ўлими “Вагнер” бизнес империясини назорат қилиш учун кураш бошланишини англатади. Таҳлилчилар “Путин ошпази”нинг вафоти қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини прогноз қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

    Фото: Sputnik

    Таҳлилчиларга кўра, Пригожиннинг эҳтимолий ўлими Россия президенти Владимир Путинни қисқа муддатда кучлироқ қилиб, ундан заиф кўринишни четлаштиради. Бироқ бу уни жангчиларни урушнинг энг қонли нуқталарига юбориш ва бутун Африка бўйлаб Россия манфаатларини илгари суриш Кремлга фойдали экани ҳақидаги даъволаридан маҳрум қилади.

    24 соатлик сукутдан сўнг Путин Тверь вилоятида ҳалокатга учраган самолёт бортида бўлган барча 10 кишининг оила аъзоларига “самимий ҳамдардлик” билдирди ва Пригожинни “иқтидорли тадбиркор” сифатида мақтади. Самолётнинг қулашига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас.

    У тўлиқ тергов ўтказишга ваъда берди, аммо унинг натижаси Пригожин исён уюштиргани учун қасос сифатида ўлдирилган деган кенг тарқалган ишончнинг ўрнини эгаллаши даргумон.

    АҚШ самолёт уриб туширилганига оид бир қанча вариантларни кўриб чиқмоқда, жумладан, расмийлар у “ер-ҳаво” тоифасидаги ракета нишони бўлгани ҳақида гапирган.

    Таҳлилчилар фикрича, Кремлнинг иштироки ҳақидаги тахмин ҳақиқатдан ҳам Путиннинг мақсадларига мос келиши мумкин.

    Самолёт ҳалокати сабаблари нима бўлишидан қатъи назар, ҳамма буни қасос сифатида қабул қилади. Путин, шунингдек, кўплаб хавфсизлик амалдорлари ва ҳарбийлар нуқтаи назаридан Пригожиннинг ўлими ҳар қандай потенсиал издошлари учун сабоқ бўлиши керак, — дейди “Р.Политик” консалтинг компанияси асосчиси Татьяна Становая.

    Нотўғри фараз

    Авиаҳалокат Пригожин ва унинг “Вагнер” ёлланма аскарлари Москвага марш бошлашини эълон қилганидан икки ой ўтиб содир бўлди. Ўтмишда сотқинларга нисбатан нафратини тилга олган Путин буни “орқадан пичоқ уриш” деб атади.

    Исёнга уринишдан сўнг, Пригожин Россия мудофаа раҳбарияти билан низосига барҳам берди. У Кремль билан Беларусга кетишини назарда тутган келишувга қарамай, Россияга эркин кириб-чиқди.

    Ҳозирда Россия томонидан “хорижий агент” дея таърифланган Кремлнинг собиқ спикери Аббос Галлямовнинг айтишича, Пригожин ўз фаолиятининг кўлами ва аҳамияти туфайли Путин учун ўзини аҳамиятли шахс ҳисоблаган.

    Буларга Африкадаги кенг кўламли операциялар сабаб бўлган. Пригожин у ерда олтин ва олмос қазиб олиш учун имтиёзлар эвазига Мали ва Марказий Африка Республикаси каби мамлакатларда ёлланма хизматларини кенгайтирган.
    Кремль буни хусусий тижорат амалиёти сифатида кўрсатган, аслида “Вагнер”дан Франция ва АҚШ каби Ғарб давлатлари билан рақобат қилиб, қитъада Россия таъсирини кенгайтириш учун фойдаланган.
    Пригожин Путин буларнинг барчасини хавф остига қўйишни хоҳламайди деб ўйлаган. У Путин учун барча потенсиал исёнчиларга сигнал юбориш қанчалик муҳимлигини эътиборсиз қолдирган, — таъкидлайди Галлямов.

    “Тахтлар ўйини”

    Аммо Пригожиннинг ўлими тасдиқланса, Путинга йўқотишларсиз тушмайди. Таҳлилчиларнинг айтишича, бу “Вагнер”нинг улкан бизнес империясини назорат қилиш учун тартибсиз курашга олиб келади.

    Мудофаа вазирлиги билан қўшилишга тайёр прагматистлар ва ижтимоий медиа каналларида аллақачон ўз ғазабини чиқараётган ўта миллатчи фракция ўртасида бўлинишга олиб келади.
    Ўйлайманки, у кўп жиҳатдан “Тахтлар ўйини” ёки “Сопрано” каби муҳитга айланиши мумкин, бундай ҳолатда кичикроқ фракциялар ва кичикроқ “Вагнер” гуруҳлари рақобатлашади. Узоқ муддатда, менимча, бу Россия учун стратегик йўқотиш бўлади, — деди у.

    Лондонда жойлашган РУSI таҳлил маркази таҳлилчиси, “Россия Африкада” китоби муаллифи Самюэль Раманининг айтишича, Пригожиннинг кенг тармоғининг йўқолиши Путин учун салбий бўлади.

    У Пригожин қитъада ўрнатишга муваффақ бўлган кўплаб шахсий алоқаларини, жумладан Мали ва Марказий Африка Республикаси каби санкциялар остидаги мамлакатлардан олтин ва олмосларни экспорт қилиш учун зарур бўлган алоқаларни йўқотади, — дейди Рамани.

    Унинг сўзларига кўра, Россия томонидан уруш олиб боришда энг самарали икки шахснинг қулаши Москванинг келгуси йилда давомли ҳужум операцияларини ўтказишига тўсқинлик қилиши мумкин. Агар Путин Пригожиннинг ўлимига жавоб берса, бу Россия президентининг “шафқатсиз репрессияга тайёр” эканидан далолат беради.

    Авиаҳалокат рус медиаси Россиянинг Украинадаги уруш ҳаракатларининг собиқ қўмондони Сергей Суровикин Россия ҳаво кучлари раҳбари лавозимидан четлатилгани ҳақида хабар берган куннинг ўзида содир бўлди. Кенг тарқалган, аммо тасдиқланмаган хабарларга кўра, Суровикин Пригожин билан исёнга уринишда ҳамкорлик қилган.

    Аммо бу заифликни ҳам кўрсатади, чунки у илгари ўз коалициясига қўшиб, уларни тинчлантиришга қодир бўлган ултрамиллатчиларни бостириш учун ҳозир куч ишлатиши керак. Бу Путиннинг 2024 йилдан кейинги барқарорлиги ҳақида яхши сигнал эмас, — деди Рамани.

    Мелбурндаги Ла Тробе университетининг россиялик эксперти Роберт Ҳорват ҳам Путиннинг позициясини “заиф” деб билади.

    Пригожинни ўлдириш билан боғлиқ муаммо шундаки, у ўн минглаб “Вагнер” ёлланма аскарлари томонидан қасос олиш ҳаракатларига олиб келиши мумкин, — дейди у.
    25.08.2023, 22:05   Изоҳ (0)   37749
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евгений Пригожин ким ва у ҳақида нималарни билиш керак? 

    24.08.2023, 00:35

    Пригожиннинг самолёти уриб туширилдими ёки бортда бомба бўлганми? Асосий тахминлар

    24.08.2023, 13:44

    Пригожин самолётининг қулашидан олдинги парвоз тафсилотлари эълон қилинди

    24.08.2023, 18:21

    “Душманимнинг душмани — дўстим”. Пригожин ўлими Украина учун ёмон хабар — Bild

    24.08.2023, 19:54

    “Путиннинг буйруғи”. АҚШ ва Ғарб расмийлари Пригожин самолётининг ҳалокати ҳақида нима демоқда?

    25.08.2023, 10:38

    “Барчаси ёлғон”. Песков Пригожиннинг ўлими ортида Путин тургани ҳақидаги тахминларни рад этди

    25.08.2023, 16:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.