Буюк Британияда бош вазир Риши Сунакка нисбатан тергов ҳаракатлари тугатилди. Унинг рафиқаси Акшата Муртининг бизнеси бўйича декларацияни тўлдиришдаги хатоси қасддан содир бўлмаган деб топилди.
Бу ҳақда Британия парламентининг стандартлар бўйича комиссари Дэниэл Гринберг маълум қилди, деб ёзади Reuters.
Акшата Мути болаларга ғамхўрлик қилувчи Кору Kids компаниясида улушга эга эканлиги ва Буюк Британия ғазначилиги март ойида ёш болали оилаларни қўллаб-қувватлаш миқдорини ошириб, уларга болалар боғчаларида бепул соатларни кафолатлагани терговга сабаб бўлганди. Гринберг мазкур қарордан Сунакнинг рафиқаси наф кўрган бўлиши мумкинми ёки йўқми, шуни аниқлаши керак эди.
“Менда мавжуд бўлган маълумотларни ўрганиб чиқиб, ахлоқ кодексининг бузилиши қасддан содир бўлмаган, деган хулосага келдим”, — деди комиссар.
Унинг таъкидлашича, Британия бош вазирига қарши иш ёпилган. Буюк Британия парламенти бош вазир Сунак устидан тергов бошлагани апрель ойи ўрталарида маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)