• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун янги қадамлар ташланмоқда — Daily Sabah

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан бўлиб ўтган учрашуви хорижий матбуот қизиқишини уйғотди. Хусусан, Туркиянинг Daily Sabah нашри учрашув тафсилотлари ҳақида мақола чоп этди. “Дарё” уни ўзбек тилига ўгирди.

    Фото: Getty Images

    Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатида ўзбек ишбилармонлари турли можаролар туфайли логистика ва таъминот занжиридаги узилишлар, юқори глобал инфляция сабаб ҳамкор мамлакатлардаги валюта девалвацияси, молиявий ресурслар нархининг ошиши каби омиллар билан курашишга мажбур бўлганини таъкидлади.

    “Камчиликларимиздан тўғри сабоқ олиб, олға интилсак, меҳнатсевар ва ташаббускор халқимиз ҳар қандай қийинчиликни, шубҳасиз, енгиб ўтишига ишонаман”, – дейди давлат раҳбари.

    Унинг таъкидлашича, бундай мураккаб вазиятда муаммолар ҳақида бевосита бизнес вакилларининг ўзидан эшитиш ва биргаликда ечим топиш энг тўғри йўл бўлади.

    Президент айтганидек, Ўзбекистон иқтисодиётида ўрта бизнес муҳим ўрин тутади, бироқ улар учун ҳозирги шароит етарли эмас. Шу боис кичик бизнесдан ўрта бизнесга ўтишга интилаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ёндашувлар амалга оширилади.

    Жорий йилда Ўзбекистон президенти тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида келиб тушган таклифлар асосида ишлаб чиқилган ва мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

    Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаларининг фаолият усулларини сезиларли даражада қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Эндиликда Тадбиркорлик жамғармаси хизмат кўрсатиш, экологик ва энергияни тежаш лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, Саноатни ривожлантириш жамғармаси эса саноат лойиҳаларини назорат қилиш учун жавобгар бўлади. Маблағларни бошқариш учун чет эллик малакали менежерлар таклиф қилинади.

    Бундан ташқари, жамғармалар бюджет маблағларидан ташқари мустақил инвестицияларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

    Прогнозларга кўра, бундай маблағлар орқали жамғармалар келгуси йилда ўрта бизнесни молиялаштириш учун қўшимча 1 миллиард доллар тўплай олади. Ҳар бир ҳудудда камида учтадан янги саноат зоналари ташкил этилади. Саноат ипотека тизими жорий этилади, тадбиркорлар учун “тайёр корхоналар” кўринишидаги ишлаб чиқариш майдонлари барпо этилади. Саноат зоналарида ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан сўнг ер участкаларини хусусийлаштириш бошланади.

    Ўтган етти йилда тадбиркорлик Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди, деб таъкидлади турк нашри. Ҳукумат томонидан имтиёзлар жорий этилиб, кичикдан то йириккача барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

    Ўз навбатида, Ўзбекистонда бизнесни ривожлантиришнинг келгуси қадамларини белгилаб берувчи йиллик тадбирлардан бири — президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидир. Бу тадбирлар бизнес вакилларига ўз таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашиш имконини беради: уларнинг овози, шубҳасиз, эшитилади.

    Кичик ва ўрта бизнес учун янги имкониятлар

    Ўзбекистонда кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун кенг қамровли экотизим яратилади. Шу мақсадда “Қишлоқ қурилиш банк”  Business Development Bank’га айлантирилади.

    Президентнинг сўзларига кўра, банкнинг фаолияти ҳам, ишлаш усуллари ҳам, жумладан, молиялаштириш механизмлари ҳам жиддий ўзгаришларга учрайди. Хусусан, ҳар бир ҳудуддаги банк ҳузурида кичик бизнес маркази ташкил этилади. Мазкур марказлар тадбиркорлар ташаббуси билан амалга оширилаётган бизнес лойиҳаларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.

    Улар янги лойиҳаларни амалга оширишга интилаётган тадбиркорларни мустақил равишда ўқитиш, зарур мутахассисларни жалб этиш, бухгалтерия ҳисоби, солиқ, аудит, маркетинг, юридик ва бошқа маслаҳат хизматларини таклиф этади. Марказлар янги корхоналарга замонавий технологияларни ўзлаштириш, ходимларнинг малакасини ошириш, маҳсулотларини самарали йўлга қўйишда ёрдам беради, деб маълум қилди Мирзиёев.

    Президент ўз нутқида юқорида айтилган жамғармаларга мустақил равишда инвестицияларни жалб қилиш ҳуқуқи берилганини таъкидлади. Ушбу жамғармалар келгуси йилда ўрта бизнес учун қўшимча 1 миллиард доллар сармоя жалб этишни мақсад қилган.

    Экспортни кенгайтиришнинг муҳим имкониятларидан бири Ўзбекистонга нуфузли хорижий брендларни жалб қилишдир. Президентнинг кўрсатмасидан сўнг ишчи гуруҳ Испания, Германия, Польша ва Туркиянинг йирик брендлари билан музокаралар олиб борди.

    Маҳаллий корхоналарга сармоя киритиш ва буюртма беришни осонлаштириш учун уларни ташвишга соладиган учта муҳим масала ҳал қилинади: ишлаб чиқариш учун халқаро стандартлар, экологик ва сертификатлаштириш талаблари амалга оширилади. Тегишли меҳнат шароитлари яратилади, таниқли брендлар маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқишда қулай божхона режими жорий этилади, деб мақоласини якунлаган Daily Sabah.

    24.08.2023, 17:10   Изоҳ (0)   6877
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    10 миллиард долларлик сармоя: Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун қанчалик жозибали?

    23.08.2023, 18:47

    BRICS таркибига яна олтита давлат қўшилиши кутилмоқда

    24.08.2023, 16:23

    “Катта урушда кичкина ишлар бўлмайди”. Зеленский Мустақиллик куни билан украиналикларга мурожаат қилди

    24.08.2023, 15:32

    Норозилик рамзига айланган талаба: танклар колоннасига бир ўзи қарши чиққан “Номаълум исёнчи” тарихи

    24.08.2023, 14:56

    “Лукашенко сиёсий маҳбуслар ҳаёти учун жавобгар” — Германия президенти

    24.08.2023, 13:57

    Пригожиннинг самолёти уриб туширилдими ёки бортда бомба бўлганми? Асосий тахминлар

    24.08.2023, 13:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.