• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Норозилик рамзига айланган талаба: танклар колоннасига бир ўзи қарши чиққан “Номаълум исёнчи” тарихи

    1989 йил 15 апрель куни Пекиндаги энг йирик Тянанмен майдонида талабаларнинг оммавий норозилик намойишлари бошланади. Ўша йилнинг 4 июлига қадар давом этган норозиликлар ҳукумат қўшинларининг намойишчиларга қарата ўт очиши орқали бостирилади. Мазкур ҳодиса тарихдан “4 июнь воқеалари” ва “Тянанмен майдонидаги қирғин” номи остида ўрин олган.

    Норозилик намойиши учун тўпланган талабалар
    Фото: AFP 

    Талабаларнинг майдонга чиқиши биргина сабаб туфайли юзага келмаганди: улар орасида фуқаролик озодлиги учун кураш, коррупция, бозор иқтисодиётига тезроқ ўтиш каби талаблар бўлган. Хитой Коммунистик партияси Маркзий қўмитаси собиқ бош котиби — Ху Яобаннинг ўлими намойишлар учун туртки вазифасини ўтади. 1987 йил 16 январь Ху Яобан “тезкор ислоҳотлар” борасидаги очиқ чақирувлари сабаб истеъфога чиқарилади. Орадан икки йил ўтгач, 1989 йил 15 апрель куни эса у юрак хуружидан вафот этади.

    Намойишчилар ҳукуматга қарши анъанавий равишда оммавий норозилик майдони сифатида фойдаланиб келинган Тянанмен майдонига чодирлар ўрнатади ва бу ерда бир ойдан ортиқ вақт қолишади. Хитойнинг кўплаб етакчи арбоблари, жумладан, Марказқўмнинг бош котиби Чжао Сзиян ҳам намойишчилар илгари сурган фикларни қўллаб-қувватлар эди — унинг партияси намойишчиларга яширин равишда моддий ёрдам кўрсатган.

    Хитой пойтахтидаги воқеаларга Михаил Горбачёвнинг 15-18 май кунлари амалга оширган ташрифи ҳам катта таъсир кўрсатган дея ҳисобланади. Зиддиятли даврдан кейин муносабатларни яхшилаш бўйича амалга оширилган тарихий ташрифга мезбон томоннинг ички муаммолари сабаб путур етади.

    Совет етакчисига ҳамроҳлик қилган шахсларнинг хотирлашича, Пекиндаги норозилик намойишлари делегациянинг қарашларини ўзгартириб юборади. Протокол бўйича Тянанмендаги халқ қаҳрамонлари ҳайкалига гулчамбар қўйилиши керак эди. Хитой раҳбарияти бундай вазиятда қандай йўл тутиш ҳақида узоқ ўйланиб, охир-оқибат маросимни бекор қилади. Пойтахт марказида содир бўлаётган воқеаларни улар 1919 йил 4 май муносабати билан уюштириладиган тадбирга тайёргарлик дея изоҳлайди.

    Хитойлик талабалар Горбачёвни ўз томонларига оғдириб олмоқчи бўлганида вазият янада мураккаблашади. Пекин университетининг 3 мингдан ортиқ талаба ва профессорлари Совет Иттифоқи етакчиси номига мактуб йўллаб, уни меҳмонга чақиришади. Совет томони таклифни эътиборсиз қолдиришни маъқул кўради…

    Фото: AP Photo

    3 июль куни кечаси Пекинга танклардан иборат армия бўлинмаси кириб келади ва очиқ тўқнашувлар бошланмасидан олдин намойишчиларни ўққа тута бошлайди. Оддий фуқаролар танкларга тош ва ёнувчан аралашмали шиша идишларни улоқтира бошлайди.

    Намойишчилар автобуслар, юк машиналари ва тракторлар ёрдамида йўлларни тўсади, бироқ танклар барибир майдонга кириб боради. Пўлат тўсиқлар ёрдамида ҳарбий техникаларнинг гусеницаларига шикаст етказилади. Танклар тўхтагач, намойишчилар уларнинг ҳаво кирадиган тешикларига бензин билан шимдирилган матоларни ёпиб, ўт қўяди.

    Фото: Wikimedia Commons
    Автоматлар билан қуролланган аскарлар намойишчиларни огоҳлантиришсиз ўққа тутишга киришади. Тез ёрдам машиналари эса йўллардаги тўсиқлар туфайли ярадорларга ёрдам кўрсатиш учун вақтида етиб бора олмайди. Шу боисдан жабрланганларни қўлда ташишга тўғри келади. Натижада, намойиш иштирокчилари хавфли жиноятчилар дея эълон қилинади. Уларнинг аксарияти ҳибсга олиниб, судсиз қамоққа юборилади.

    Хитой ҳукумати қурбонлар сонини камайтириб кўрсатган — 200 киши ҳалок бўлган ва 7 минг киши яраланган, аммо ташқи кузатувчилар ўн минглаб қурбонлар ҳақида ёзарди. The New York Times журналисти Николас Кристоф 1989 йил 21 июнь куни шундай ёзганди:

    “Афтидан, қурбонлар сони ноаниқлигича қолади. Минглаб инсонлар ўлдирилган бўлиши мумкин. Бироқ бугунги кунда мавжуд далилларга асосланиб шундай хулоса қилиш мумкинки, 400 кишидан 800 кишигача фуқаро ўлдирилган”.

    Ҳалок бўлганлар орасида нафақат норозилик намойишчилари, балки оддий шаҳарликлар ҳам бўлган — тўлиқ рўйхат ҳозирга қадар эълон қилинмаган. Таъкидлаш керакки, одамлар майдоннинг ўзида эмас, балки қўшни марказий кўча ва чорраҳаларда ўлдирилган.

    Танкларга қарши чиққан номаълум исёнчи

    Ҳарбийлар томонидан намойишлар бостирилгач, эртаси куни, 5 июлда танклар колоннаси Тянанмен майдонини тарк эта бошлайди. Бу вақтда “Номаълум исёнчи” номи билан бутун дунёга танилган шахс пайдо бўлади.

    “Номаълум исёнчи”
    Фото: AP Photo

    “Исёнчи”нинг энг машҳур сурати Associated Press мухбири Жефф Уайденер томонидан “Пекин” меҳмонхонасининг олтинчи қаватидан олинган. Унда “Номаълум исёнчи” ҳеч қандай қуролсиз “Т-59” танклари колоннасининг йўлини тўсганини кўриш мумкин.

    Исёнчи танклар қаршсига чиқиб, бир неча дақиқа давомида (айрим манбаларга кўра, ярим соатга яқин) уларнинг ҳаракатланишига йўл бермайди. Мазкур ҳолат видео ва фотога муҳрланади.

    Оддий хитойлик эркакнинг танкларга қаршилик кўрсатгани тасвирланган ҳолати бутун дунёга тарқалиб, “тоталитар давлатнинг золимлигига қарши норозилик” рамзига айланади. Сурат юзлаб газета ва журналлар томонидан чоп этилади, телеянгиликларда у ҳақида гапиради.

    “Номаълум исёнчи”нинг панорама суратини Стюарт Франклин ҳам олган бўлиб, унда колоннадаги 19 та танкни кўриш мумкин.

    1998 йилда Time журнали ушбу шахсни ХХ асрнинг энг машҳур 100 инсони рўйхатига киритади. Шунга қарамай, воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, исёнчи танкларга қарши чиққан ягона инсон эмас, бироқ бошқа намойишчилардан фарқли ўлароқ, у фото ва видеога тушиб қолган. “Кўплаб одамлар ўз танаси билан танклар йўлини тўсганига гувоҳ бўлганман”, — деган эди талабалар етакчиси Шао Сзян.

    “Исёнчи”нинг шахси ва тақдири

    Танкларга қарши чиққан ушбу инсон аслида ким экани ҳақида ишончли маълумотлар кам. Шунингдек, ҳаракатни тўхтатган танк экипажининг тақдири ҳам номаълум. Версиялардан бирига кўра, “исёнчи” — Ван Вейлин исмли 19 ёшли талаба. Унинг кейинги тақдири ҳақида бир нечта фаразлар мавжуд. АҚШ президент Ричард Никсоннинг ёрдамчиси атрофидаги манбаларга кўра, ушбу жасур йигит майондаги воқеалардан 14 кун ўтиб, қалт этилган.

    Фото: AP Photo

    Бошқа бир манбаларда келтирилишича, у бир неча ойдан кейин Тянянмен майдонида отиб ташланган. Шунингдек, бу одам ҳамон тирик экани ва Хитойда яшириниб яшаётгани ҳақида ҳам версиялар мавжуд. Гонконгдаги аноним-профессорлардан бирига кўра, у 3 йилдан ортиқ вақт давомида Хитойда яшириниб юрган ва кейин Тайванга қочиб кетган.

    Цензура

    Хитой ҳудудида “4 июнь воқеалари”га оид тасвирлар ва маълумотлар давлат томонидан қаттиқ цензура қилинади. Бу борада жорий этилган тақиқларнинг айримлари ақлга сиғмайди: масалан, 1989 йилдан бошлаб цензорлар 4 рақами туширилган почта маркаларидан фойдаланишни тақиқлаган, 2018 йилда эса Хитойдаги машҳур Wеchat мессенжери 64.89 ва 89.64 юан номиналидаги ўтказмаларни блоклаши маълум бўлганди (6 ой, 4-сана, 1989 йил).

    Маълумотлар шу қадар яширилганидан, воқеалар марказида бўлган Пекин университети талабалари ҳам аслида нима бўлганини тўлиқ билмайди. Уларнинг айримларига “Номаълум исёнчи” суратини кўрсатишганида эса аксарият талабалар унинг ҳақиқийлигига ишонмаган.

    Намойишлардан кейинги Тянанмен майдони
    Фото: AFP

    Цензура режими 2010 йил 12 январь куни қидирув натижаларини филтрлашдан бош тортган Google тизимининг ишини ҳам бузади. Google ва Хитой ҳукумати ўртасидаги муносабатлар доим мураккаб бўлиб келган. Ўзини “Яхшилик корпорацияси” дея таърифлаб келадиган компания қидирув натижаларини филтрлашга рози бўлади, аммо “Айрим натижалар талабга биноан ўчирилди…” деган жумла ҳукумат вакилларининг ғазабини қўзғатганди.

    Baidu халқаро коммуникация бўлими бошлиғи Кайзер Куо шундай дейди: “Хитой ҳукумати буни жуда ёмон кўрарди. Улар ҳолатни уйга келган меҳмон овқат ейишга розилик билдириб, лекин бу унга ёқмаганини айтишига қиёслади”.

    2010 йилда Google сервислари Хитой томонидан кучли хакерлар ҳужумига учрайди. Бу компания раҳбариятини қарши чоралар кўришга мажбур этади ва 2010 йил 12 январь куни Google баёнот билан чиқади:

    “Бундан буёғига Google.cн даги қидирув натижаларини цензурага учрашига йўл қўя олмаймиз ва кейинги бир неча ҳафта ичида Хитой ҳукумати билан қидирив тизими филтрсиз ишлай олишининг ҳуқуқий асосини муҳокама қиламиз”.

    Фото: AFP

    Дунёдаги энг йирик интернет компания ва ўша вақтда аҳолиси энг кўп бўлган мамлакат ҳукумати ўртасидаги келишмовчилик оқибатида Google Хитой бозорини тарк этади. Аммо мазкур қарама-қаршилик натижасида кўплаб хитойлик фойдаланувчилар цензурадан хабар топади, боз устига улар маълум муддат 4 июнь куни Тянанмен майдонида содир бўлган воқеаларга оид маълумотлар билан танишишга муваффақ бўлади.

    24.08.2023, 14:56   Изоҳ (0)   12337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қандай буюк артист вафот этмоқда”. Телба императорлиги билан ном қозонган Нерон ростдан ҳам Римга ўт қўйганмиди?

    08.08.2023, 12:04

    Диана: афсонанинг бошқа томони. 26 йил олдин вафот этган “халқ маликаси” ва унинг атрофидаги миш-мишлар

    11.08.2023, 15:46

    Ҳалок бўлган қиз кундалиги: фашизм даври тарихига айланган Анна Франк ва унинг оиласи тақдири

    15.08.2023, 17:10

    “Ғалабага энг катта ҳисса қўшган шахс” — немисларнинг “Энигма”сини бузган британиялик математик Алан Тьюринг

    21.08.2023, 21:00

    “Лукашенко сиёсий маҳбуслар ҳаёти учун жавобгар” — Германия президенти

    24.08.2023, 13:57

    Пригожиннинг самолёти уриб туширилдими ёки бортда бомба бўлганми? Асосий тахминлар

    24.08.2023, 13:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.