Афғонистон собиқ қироли Муҳаммад Зоҳир Шоҳга тегишли Mercedes-Benz автомобили Америкадаги автокўргазмада бош совринни қўлга киритди. Бу ҳақда Arianа News хабар берди.
Дастлаб Зоҳир Шоҳга тегишли бўлган Mercedes-Benz 540 К Special Roadster АҚШда бўлиб ўтган Concourse d’Elegance тадбирида “Энг яхши шоу” унвонини қўлга киритди.
Ушбу машина 1937 йил май ойида Афғонистоннинг ўша пайтдаги қироли Муҳаммад Зоҳир Шоҳ томонидан буюртма қилинган. У сентябрь ойида эгасига етказиб берилган. Зоҳир Шоҳ 1950 йилда уни Британиядаги куёвига совға қилган.
Кейинчалик Mercedes-Benz 540 К Special Roadster америкалик коллекционерга сотилган. Автомобилнинг ҳозирги эгаси америкалик коллектор Жим Паттерсон ҳисобланади. У машинани 2022 йилги Peeble Beach тадбирида ким ошди савдосида 9,9 миллион долларга сотиб олган.
Peeble Beach Concourse d’Elegance — Калифорнияда ҳар йили ўтказиладиган автомобиль тадбиридир. У дунёдаги энг нуфузли автомобиль кўргазмаси ҳисобланади.
Муҳаммад Зоҳир Шоҳ Афғонистонда 1933-1973 йилларда 40 йил ҳукмронлик қилган.
Изоҳ (0)