22 август кунги савдолар чоғида Европада газ нархи деярли 10 фоизга кўтарилиб, 15 июндан бери биринчи марта ҳар минг куб метр учун 500 доллардан ошди. Бу ҳақда Лондон фонд биржаси маълумотлари асосида хулоса қилиш мумкин.
Энг йирик Европа хабларидан бири бўлган TTF индекси бўйича сентябрь ойидаги газ фьючерсларининг нархи минг куб метр учун 503 долларга етди.
Австралиядаги суюлтирилган газ ишлаб чиқариш заводларида иш ташлашлар бошланиши мумкинлигидан трейдерларнинг хавотири ошгани туфайли ёқилғи нархи ўсиб боришда давом этмоқда. Reuters хабарига кўра, агар раҳбарият ишчиларнинг иш ҳақини оширмаса, улар 2 сентябрдан бошлаб ишга чиқишни тўхтатади.
Агар иш ташлашлар бошланса, ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолиши суюлтирилган газ таъминотининг 10 фоизини хавф остига қўяди, чунки Осиё ва Европа яқинлашиб келаётган иситиш мавсумига тайёргарлик кўрмоқда.
Изоҳ (0)