Тошкентнинг икки тумани ҳудудларига 22 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, соат 10:00 дан 17:00 гача Яшнобод туманининг “Олмос” маҳалласидаги 70 та ерли хонадонларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Бундан ташқари, таъмирлаш ишлари туфайли 22 август куни соат 10:00 дан 24 август соат 18:00 гача Бектемир туманининг “Ийк ота” ва “Гулбоғ” маҳаллаларидаги 1940 та ерли хонадон ва 36 та улгуржи истеъмолчи табиий газдан вақтинча узилади.
Шунингдек, 22 август куни Сергели ва Яшнобод туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган. Шунингдек, мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўралган.
Изоҳ (0)