Тошкент шаҳрининг икки туманида 22 август куни вақтинча электр таъминоти ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 22 август куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Сергели тумани: “Хонобод тепа” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Яшнобод тумани: “Арғин” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган. Шунингдек, мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўралган.
Изоҳ (0)