Эрон президенти Иброҳим Раисий мамлакат Қуролли кучлари “Эронга қарши тажовузкорона кўтарилган ҳар қандай қўлни чопиб ташлашини” айтди. Бу ҳақда FarsNews нашри хабар бермоқда.
Раисий Мудофаа саноати куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва ҳарбий-саноат комплекси вакиллари билан учрашувда бу гапларни айтиб ўтди. У мамлакат мудофаа саноати Эрон хавфсизлигини таъминлаш ва мустаҳкамлашда Қуролли кучларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Шу билан бирга, президент қаттиқ санкцияларга қарамай, Эроннинг мудофаа ва ядро саноати сезиларли ютуқларга эришганини таъкидлади.
“Бугун биз Эронни илғор ва технологик давлат сифатида дунёга ишонч билан танитишимиз мумкин, бу ёш олимларимизнинг саъй-ҳаракатлари ва моҳир қўллари туфайлидир. Бунга Ислом инқилоби олий етакчиси раҳнамолигида эришилди”, — деди Раисий.
Аввалроқ Америка Қўшма Штатлари Эрондан Россияга дронлар етказиб беришни тўхтатишни сўраган эди.
Изоҳ (0)