• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Бош айланиши, оёқ увишиши ҳамда зудлик билан шифокор кўригига боришни тақозо этадиган бошқа симптомлар

    Организмдаги оддий аломатлар оқибати яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Турли сурункали ва хавфли касалликларга чалинмаслик ва олдини олиш мақсадида “Домашний очаг” журнали энг кўп кузатиладиган, бефарқ бўлиш керак бўлмаган симптомлар ҳақида маълумот беради.

    Фото: “Новий очаг”

    Оёқ увишиши

    Кўпинча нотўғри ўтириб қолиш ёки ётгандан кейин оёқ увишиши кузатилади ва вазият ўзгартирилганидан кейин увишиш йўқолади. Лекин шунда ҳам қолмаса ва кўп кузатиладиган бўлса, унда шифокорга мурожаат қилиш учун жиддий сабаб бор. Муаммо умуртқа чурраси (грижа) ёки юрак қон-томир касалликлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

    Бел ўлчами аёлларда 75 см, эркакларда 90 см катта бўлиши

    Бел соҳасида ёғ тўпланиши метаболизм синдромидан дарак бериши мумкин. Ушбу синдромда қонда қанд ва холестерин миқдорининг кўпайиши, тўлишиш ва гипертония кузатилади. Буларнинг бари қандли диабет ва юрак қон-томир касалликларига чалиниш хавфи юқорилигини билдиради.

    Оғиз қуриши

    Тил организмнинг аҳволи қандай эканидан дарак беради — оғиз қуриши организмда сув алмашинуви билан муаммолар борлигидан далолат. Кам суюқлик истеъмол қилаётганингиз учун организмга сув етишмаётган бўлиши мумкин. Бу эса ўз навбатида салбий оқибатларга олиб келиши, ошқозон, ичаклар, ҳатто суякларда ҳам муаммолар кузатилиши мумкин.

    Бош айланиши

    Бош айланишига кўпчилик жиддий қарамайди ва ўтиб кетади деб ўйлайди. Жисмоний зўриқиш вақтида бошнинг мунтазам айланиши организмнинг кучсизлангани ёки сувсизланганидан даракдир. Агар бош айланиши бўшашиш, тананинг маълум қисмида увишиш ва нутқда муаммо кузатилиши билан бирга намоён бўлса, унда инсулт эҳтимоли йўқ эмас.

    Жиғилдон қайнаши, қорин шишиши

    Бу каби симптомларнинг қайта-қайта ва тез-тез такрорланиши нафақат овқат ҳазм тизимидаги муаммо борлиги, балки стресс билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Ёш организм стрессни осон енгиб ўтса, 30 ёш ва ундан кейин сурункали ошқозон ичак тракти кузатилиши мумкин.

    Хуррак отиш

    Одамлар ҳатто ўнлаб йиллар давомида бееътибор бўладиган симптомлардан бири хуррак отиш саналади. Хуррак одам горизонтал вазиятда бўлганида юқори нафас йўлларида вужудга келадиган тебраниш ҳисобланади ва ўз-ўзидан вужудга келмайди: бу нафас йўллари торайганида кузатилиши мумкин. 70 фоиз ҳолларда хуррак отиш бўйин конфигурацияси билан боғлиқ бўлади. Бўйин соҳасидаги ёғ қатламлари сабаб нафас олиш қийинлашади, қон билан таъминланишда муаммо кузатилади. Уйқу бошқа аъзолар, хусусан, мия дам олиши учун муҳим. Лекин уйқу вақтида тўғри нафас ололмаслик, миянинг етарлича кислород билан таъминланмаслиги ва дам олмаслигига олиб келади. Зўриқиш такрорланавериши ва уни бартараф қилиш учун чора кўрилмаслиги оқибатида мия ҳужайралари емирилиши ва қариши кузатилади. Шу сабаб ҳам хуррак отишга нисбатан бефарқ бўлмаслик, шифокорга мурожаат қилиб, муаммо нимада эканини билиш лозим.

    Кўкрак қафасининг юқори қисмида қизариш кузатилиши

    Қизариш мунтазам пайдо бўлса ва бу қуёшда тобланиш билан боғлиқ бўлмаса, қон босими кўтарилганидан дарак бўлиши мумкин.

    Тўсатдан кўкаришлар пайдо бўлиши

    Кўкаришлар, тери остидаги капиллярларнинг шикастлангани сабаб пайдо бўлиши мумкин. Агар кўкаришлар сабабсиз, ўз-ўзидан пайдо бўлса, организмдаги турли муаммолар масалан, B12 витамини етишмовчилиги, қандли диабет, ҳатто онкологик касалликлардан ҳам дарак бўлиши мумкин.

    Безовта оёқлар синдроми

    Асосан, тунда кузатиладиган мазкур синдром тинч ҳолатда ҳам оёқларда дискомфорт ҳис қилиниши билан намоён бўлади. Бундай вақтда инсон қулай вазият топа олмаганидан қимирлайди ва безовта бўлади, бу эса уйқу бузилишига олиб келади. Синдром қон таъминланиши, қон-томирлар ёки варикоз билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, темир, магний, B гуруҳи витаминлари етишмаслиги ҳамда метаболизм билан боғлиқ муаммолар сабаб ҳам оёқлар безовта қилади.

    Узоқ вақт давом этаётган йўтал

    Сурункали тонзилитдан даволанишга қарамай, йўтал қолмайдиган бўлса, уйқу вақти ҳам безовта қилиб, дори-дармон ҳам таъсир қилмаса, қизилўнгач тешиги чурраси (грижа) ёки рефлюкси эҳтимоли бор. Уларнинг ҳар иккисида ҳам жиғилдон қайнаши, кекириш кузатилади.

    Тирноқларда ўзгариш кузатилиши

    Тирноқда оқ чизиқлар кўпинча шикастланишдан кейин кўзга ташланади. Лекин шикастланмаса ҳам бу ҳолат кўп кузатиладиган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Негаки, бу симптом қон-томир тизими касалликларида муаммо борлигидан дарак беради. Қон айланишида муаммолар бўлиши турли нуқсонлар, хусусан, тирноқлардаги ўзгариш билан ҳам намоён бўлади.

    21.08.2023, 13:57   Изоҳ (0)   18353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вақтни ўтказманг: шифокорга зудлик билан мурожаат қилиш муҳим бўлган 7 та аломат

    25.11.2022, 21:42

    Зудлик билан кардиологга мурожаат қилиш зарурлигини англатувчи симптомлар

    05.08.2023, 16:36

    “Шрек”даги этик кийган мушукнинг реал ҳаётдаги прототипи — испаниялик актёр Антонио Бандерас ҳақида 14 та қизиқарли факт (фото) 

    21.08.2023, 12:27

    Ташқи кўринишидаги камчиликларни ўзига хос жиҳат деб билиб, бундан уялмайдиган жаҳон юлдузлари (фото)

    21.08.2023, 11:01

    Instagram: Никоҳланган Муниса Ризаева, “Митти вайн”чи Улуғбек BMW, Гулинур Tahoe харид қилди

    20.08.2023, 22:25

    “Яратганим, ўзингга шукр”. Нурзиданинг отаси ўзи, оиласи ва дунёга танилаётган қизининг келажаги ҳақида (видео)

    20.08.2023, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.