• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Монархни ўлдиринг”: Британия қироллик оиласига уюштирилган энг шов-шувли суиқасдлар

    2018 йил март ойида Янги Зеландия разведка хизмати биринчи марта мамлакат ҳукумати узоқ вақтдан бери яширишга ҳаракат қилган нарсани тан олди: 1981 йилда қиролича Елизавета II ва Эдинбург герцоги расмий ташриф билан бўлганида Дунедин шаҳрида ҳазрати олияларига суиқасд уюштирилади. Отишма содир этган шахс 17 ёшли ўсмир Кристофер Льюис эди.

    Маълум бўлишича, Янги Зеландия ҳукумати дастлаб воқеадан хабардор бўлган. Яқин вақтгача махфий бўлган разведка ҳужжатларида 1981 йил октябрь ойида ўсмир деразалари парадга қарайдиган бинолардан бирида яшириниб, қироличага ўқ узгани ҳақида сўз боради. Кристофер нишонга аниқ ололмайди, полиция жиноятчининг изига тушади. Қўлга олинган йигит 1997 йилда қамоқхонада ўз жонига қасд қилади.

    Фото: Legion Media

    Суиқасд энди ошкор бўлгач, полиция уни қайта текшириш учун кўриб чиқмоқда. Бироқ Букингем саройи бу ҳақда изоҳ беришдан бош тортди. Аммо бу ажабланарли эмас: Буюк Британия тарихи давомида монархлар бир неча бор экстремистлар, террорчилар ёки руҳий касал жиноятчиларнинг нишонига айланган. Ҳатто ўтган аср давомида қирол оиласи аъзоларига нисбатан турли даражадаги бир неча ўнлаб суиқасдлар содир этилган.

    Елизавета ва темирйўл ҳалокати — 1970 йил

    Фото: Legion Media

    “Литгоу фитнаси” деб аталадиган воқеа Британия монархининг ҳаётига суиқасд қилинган биринчи ҳолатлардан бири ҳисобланади. Ўша йили қиролича ва Эдинбург герцоги Австралияда расмий ташриф билан бўлишади. Қироллик жуфтлиги Сиднейдан Orinжга кетаётганда уларнинг поезди рельс устида ётган улкан ёғочга дуч келади. Шу йўл билан ҳужумчилар темирйўл ҳалокатини яратишга умид қилишади: поездларнинг одатий тезлигини ҳисоблаб, рельсдан чиқиб кетиши учун тўсиқ қўйишади. Бироқ ўша куни машинист негадир тезликни пасайтиришга қарор қилади, шу туфайли у тўсиқни ўз вақтида пайқаб, тезликни янада пасайтиришга муваффақ бўлади. Натижада поезд ёғочга урилади, бироқ ҳеч ким жабрланмайди.

    Суиқасд уюштирганлар топилмайди, шунинг учун Австралия билан муносабатларга зарар етмайди.

    Малика Аннани ўғирлашга уриниш — 1974 йил

    Фото: Legion Media

    Малика Анна билан мутлақо бошқа ҳолат юз беради — унга ҳам ҳужум қилишган, лекин қотиллик мақсадида эмас, балки ўғирлаш ва 2 миллион фунт талаб қилиш мақсадида.

    1974 йил март ойида малика биринчи турмуш ўртоғи Марк Филиппс билан уйига машинада қайтаётганида тўсатдан оқ рангли Ford Escort саройдан 200 метр нарида қироллик лимузинининг йўлини тўсади. Ян Балл исмли босқинчи машинадан сакраб тушиб, маликанинг тансоқчиси ва ҳайдовчисига қарата ўқ узади. У Аннани машинадан тушишга ундайди, агар итоатсизлик қилса, уни отиб ташлаш билан таҳдид қилади.

    Фото: Legion Media
    Малика касалхонага ярадор тансоқчисини кўргани келган, 1974 йил 25 март
    Фото: Legion Media

    Ҳодисани Аннани пойлаб юрган журналист ва полициячи пайқаб қолган — аммо жиноятчи уларнинг барчасини жароҳатлаган. Айтишларича, маликани ёнидан ўтиб кетаётган пиёда қутқариб қолган, у боксчи бўлган. У жиноятчини тезда қўлга олади, шундан сўнг полиция уни олиб кетади.

    Елизавета ва ёш мерган — 1981 йил

    Фото: Legion Media

    Бу воқеа Британия миллий байрами бўлган анъанавий Trooping the Colour кунида содир бўлади. Байрам куни Елизавета от устида парадни бошқаради. Тўсатдан оломон орасидан қандайдир номаълум кимса қиролича томон бир-икки марта ўқ узади. Қўрқиб кетган от қироличани ерга улоқтирмоқчи бўлади. Яхшиямки, Елизавета жониворни тинчлантиришга муваффақ бўлади ва отишма содирган этган шахс дарҳол қўлга олинади. Бу 17 ёшли Маркус Сержант бўлиб чиқади, у шунчаки “машҳур бўлишни хоҳлаганди”. Кейинчалик унинг тақдири нима бўлгани номаълум.

    Бироқ Елизавета отни (ва ўзини) тинчлантириб, парадни давом эттиради ва тантанали равишда Букингем саройига қайтади.

    Елизавета II ва ётоқхонадаги сирли суҳбатдош — 1982 йил

    Фото: Legion Media

    Бу ҳолатни суиқасд деб бўлмайди, чунки ҳужумчи қироличани ўлдиришни мутлақо хоҳламаган. Аммо бу воқеа шу қадар кулгили ва, шу билан бирга, даҳшатлики, ҳанузгача оғиздан оғизга ўтиб, афсонага айланган.

    1982 йилда ишсиз Майкл Фаган исмли эркак қиролича билан шунчаки гаплашиш учун Букингем саройининг барча хавфсизлик тизимларини четлаб ўтишга муваффақ бўлади. Бир кун олдин севгилиси ташлаб кетган бечора йигит бир оз дам олишга ва қироличанинг хоналари бўйлаб сайр қилишга қарор қилади. Бундан ташқари, у Елизаветанинг ётоқхонасига киришни хоҳлаб қолади.

    У буни уддалайди ва қироличанинг ётоқхонасида 10 дақиқа бўлади. Агар Фаганнинг чекиш истаги бўлмаганида, бу қизиқ вазият қанча давом этиши номаълум: Елизавета II мулойимлик билан меҳмонига сигарет олиб келиш учун хизматкорни чақиради — хизматкор қироличанинг хонасида бегона одамни кўриб, соқчиларга хабар беради.

    Энг кулгилиси шуки, бир мунча вақт ўтгач, Фагман озод қилинади ва Британия қонунлари қироллик оиласининг шахсий ҳудудига киришни жиноий ҳуқуқбузарлик деб тан олиши учун яна 25 йил керак бўлади.

    Шаҳзода Чарльз, герцогиня Камилла ва ИШИД ҳужуми — 2015 йил

    Фото: Legion Media

    Маълум бўлишича, 2015 йилда Британия Қуролли кучлари Сурияда ИШИД жангарисини йўқ қилган, у бутун Лондон бўйлаб бир нечта терактлар уюштириши керак бўлган. Улардан бири мамлакатда 14 августда нишонланадиган ва бошқалар қатори Уэлс шаҳзодаси Чарльз ҳамда унинг рафиқаси герцогиня Камилла иштирок этадиган Япония устидан қозонилган Ғалаба кунида бўлиб ўтиши керак эди.

    Елизавета II ва тансоқчиси — йили номаълум

    Фото: Legion Media

    Ўтган йилнинг январь ойида қироличанинг собиқ қўриқчиларидан бири матбуотга у бир пайтлар Елизаветани отиб қўйишига бир бахя қолганини тан олади. Гап шундаки, ўша кечаси қиролича уйқуси келмагани учун Букингем саройи атрофида бир оз сайр қилишга қарор қилади.

    Ҳудудни узоқдан қўриқлаётган қўриқчи зулматда қора шарпани кўради, уни босқинчи деб ўйлаб, у томон югуради.

    Қаршисида ким турганини билган тансоқчи қироличага қарата: “Жин урсин, ҳазрати олиялари сизни отиб қўйишимга сал қолди!”, дейди. Қиролича эса: “Ташвишланманг, ҳаммаси жойида. Кейинги сафар қўнғироқ қилиб, мени отиб қўймаслигингиз учун огоҳлантираман”, деб жавоб беради.

    Шаҳзода Жорж ва ИШИД таҳдиди — 2017 йил

    Фото: Legion Media

    Шаҳзода Жорж Thomas’s Battersea мактабига борган биринчи ҳафтада бир аёл мактабга яширинча кириб, ҳаммани қўрқитади. Бироқ энг даҳшатлиси кейин юз беради: 2017 йил октябрь ойи охирида Британия ОАВлари мамлакат махсус хизматлари Telegram мессенжерида шубҳали хабарларни ёзиб олгани ҳақида хабар беради. Унда айтилишича, ИШИД экстремистлари мессенжер орқали шаҳзода Жоржнинг мактабга кириб келаётгани суратларини юборган. Улар, шунингдек, араб тилида “Ҳатто қироллик оиласини ҳам тинч қўймаймиз” деб ёзиб қолдирган.

    Аммо хабар ёлғон бўлиб чиққан ёки махсус хизматлар терактнинг олдини олишга муваффақ бўлган.

    21.08.2023, 17:45   Изоҳ (0)   17091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Захира” фарзанд, тўрттагача исм, махсус агент сифатида ишлаши мумкин бўлган энагалар — Қироллик меросхўрларининг туғилиши ва тарбияси билан боғлиқ энг ноодатий ан...

    14.08.2023, 09:43

    Мадонна — 65 ёшда: Жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқ бутун умри давомида кимнинг розилигини олишга ҳаракат қилган ва йиллар давомида қандай қоидага амал қилган...

    17.08.2023, 09:35

    Турк актрисаси Марям Узерли барча даврларнинг энг гўзал аёллари рўйхатига кирди

    21.08.2023, 15:45

    “Қулоқсиз болалар”: Жаҳонга машҳур ота-оналарнинг обрўсига путур етказаётган таниқли фарзандлари (фото) 

    21.08.2023, 14:36

    Бош айланиши, оёқ увишиши ҳамда зудлик билан шифокор кўригига боришни тақозо этадиган бошқа симптомлар 

    21.08.2023, 13:57

    “Шрек”даги этик кийган мушукнинг реал ҳаётдаги прототипи — испаниялик актёр Антонио Бандерас ҳақида 14 та қизиқарли факт (фото) 

    21.08.2023, 12:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.