• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Қулоқсиз болалар”: Жаҳонга машҳур ота-оналарнинг обрўсига путур етказаётган таниқли фарзандлари (фото)

    Машҳур инсонларнинг фарзанди бўлиш ҳам қийин. Кўплаб ижтимоий воқеалар, оммавий ахборот воситаларининг доимий эътибори ва ҳаддан ташқари нимадир кутиш — таниқли ота-оналарнинг фарзандлари буларнинг барчасига у ёки бу тарзда дуч келади. Айрим фарзандлар эса машҳур ота-оналарининг обрўсига путур етказадиган ишларни қилган. Peopletalk нашри машҳурларнинг “қулоқсиз” фарзандлари ҳақида маълумот берди.

    Шаҳзода Гарри

    Фото: Peopletalk

    Шаҳзода Гарри, яъни Елизавета II нинг 38 ёшга кирган кенжа набираси айнан шу ҳолатга мисол бўла олади, у Британия қироллик оиласининг энг “қулоқсиз” меросхўри бўлди. Шаҳзода Гаррининг ёшлигида муҳокамаларга сабаб бўлган сурати газеталарнинг биринчи саҳифаларида чоп этилди. Сассекс герцоги 36 ёшида қироллик ваколатларидан воз кечишга қарор қилди ва турмуш ўртоғи, ўғли билан АҚШга кўчиб ўтди.

    Гарри бир неча бор папарацсилар қуроли остида яшаш унга мос келмаслигини тан олган. Унинг ўсмирлик пайтида қилган ишлари ҳали ҳам бутун Британия монархлари сулоласи учун шармандали деб аталади.

    Шаҳзода Эндрю

    Фото: Peopletalk

    Қироллик оиласининг яна бир “ажралиб турувчи” меросхўри Елизавета II нинг ўғли шаҳзода Эндрю ҳисобланади деб аташ мумкин. 2021 йилда америкалик фуқаро Виржиния Жуффре уни зўравонликда айблаган.

    Қизнинг эълон қилинган мактубидан сўнг, шаҳзода Эндрю Виржиния билан илгари ҳеч қачон учрашмагани ҳақида баёнот берди. Бироқ бир неча ойлик суд жараёнларидан сўнг, Елизавета II ўғлини ҳарбий унвон ва бошқа унвонлардан маҳрум қилди.

    Пэрис Ҳилтон

    Фото: Peopletalk

    Пэрис Ҳилтон ёшлигида номақбул ишларни қилмаганида оилавий бизнеснинг меросхўрига — дунёдаги энг йирик меҳмонхоналар тармоғи Hilton’нинг эгасига айланиши мумкин эди. Унинг ҳаётидаги кўплаб жанжаллар 2000 йилда, Голливуд актрисаси Памела Андерсоннинг собиқ турмуш ўртоғи Рик Саломон билан учрашишни бошлаганида юзага келди. Жуфтлик ажрашганидан бир неча йил ўтгач, ижтимоий тармоқларда Пэрис Ҳилтон ва Рик Саломон иштирокидаги видео пайдо бўлди.

    Кейинчалик, 2006 йилда Пэрис Ҳилтон маст ҳолда машина бошқаргани учун ҳибсга олинган. Судда у ўз айбига иқрор бўлган ва 1500 доллар жарима, уч йиллик синов муддатига ҳукм қилинди. Бир йил ўтгач, Ҳилтоннинг меросхўри ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилингани сабабли ҳибсга олинди. У суд келишуви шартларини бузганлиги учун 45 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

    Пэрис ёшлигидаги ишларга қарамай, тинч оилавий ҳаётда бахт топди. У 2021 йилда социалист-бизнесмен Картер Рим билан турмуш қурди. Аммо бу ҳам машҳур ота-оналарда Пэрисни яна васиятномага киритиш истагини уйғотмади.

    Малия Обама

    Фото: Peopletalk

    АҚШ собиқ президентининг меросхўри Малия Обама ёш бўлишига қарамай, “қулоқсиз”лиги билан обрў қозонишга муваффақ бўлган. У мактабни тугатгандан сўнг, ёшлигидан завқланиш учун коллежга қадар эркин бўлишга ҳаракат қилди. Барча қизиқарли воқеалар Малия 18 ёшга тўлган куни бошланди. Қизалоқ Чикагодаги “Лоллапалуза” мусиқа фестивалида дўстлари билан кўнгилхушлик қилди, ўша пайтда дам олувчилар уни ноқонуний моддаларни истеъмол қилаётган вақтда суратга олган. Малиянинг бу иши нафақат қаттиққўл отасининг, балки кўплаб америкаликларнинг норозилигига сабаб бўлди.

    Ижтимоий тармоқларда Малиянинг суратлари яна пайдо бўлгач, Барак Обама қизини даволаниши учун шифохонага юборди. Кейинроқ маълум бўлишича, бу қизга яхши сабоқ бўлди. У 2017 йилда Гарвардда талаба бўлди ва ҳозирда кино саноатида фаолият юритади.

    Стефания Гримальди

    Фото: Peopletalk

    Грэйс Келли ва шаҳзода Раненинг қизи Стефания Гримальди нафақат онасининг муваффақиятини такрорлаши, балки туғилишиданоқ ўз уйида яшаган Марк Боан ёки Эдит Ҳед каби ҳақиқий моделер-дизайнерга айланиши мумкин эди, аммо унинг тақдири бошқача бўлди. Стефания 18 ёшида барча базмларнинг асосий юлдузига айланди. Папарацсилар вақти-вақти билан уни шубҳали йигитлар даврасида учратганини маълум қилди. Малика 1991 йилда ўзининг қўриқчиси Дэниэл Дюкруэ билан учраша бошлади. Отасининг тақиқларига қарамай, Стефания Дэниэл билан икки фарзадни тарбиялади ва орадан икки йил ўтгач, уларнинг муносабатлари бузилди.

    Кейинчалик Стефания учинчи фарзандини дунёга келтиришини маълум қилди. Маликанинг бу фарзандининг отаси малика Жан-Раймон Готтлибнинг яна бир қўриқчиси эди, бироқ бу муносабатлар ҳам узоққа бормади. Малика 2001 йилда турмушга чиққан фил ўргатувчи Франко Кнее билан яхши муносабатда бўлди ва ҳатто унинг цирк трейлерига кўчиб ўтди.

    Жейси Чан

    Фото: Peopletalk

    Жеки Чаннинг ёлғиз ўғли Жейси Чан отасининг изидан бориб, актёр бўлмоқчи эди. Бироқ реклама учун катта миқдордаги маблағ сарфланганига қарамай, у ҳамма жойда муваффақиятсизликка учради. Жейси Чан 2014 йилда ноқонуний моддаларни сақлагани учун ҳибсга олиниб, олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унинг дунёга машҳур отаси суд жараёнига аралашмади. Бундан ташқари, у бу жазога ҳукм қилинмасдан бир оз олдин Жеки Чан Хитой полициясидан гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўйича элчи унвонини олган эди. Бундан ташқари, актёр бир неча бор гиёҳванд моддаларга қарам инсонларга ўлим жазосини якуний жазо сифатида қўллашни тарғиб қилган. Кейинчалик актёр ўғли учун омма олдида узр сўради ва ўлимидан сўнг барча мол-мулкини хайрия ташкилотларига беришини айтди.

    21.08.2023, 14:36   Изоҳ (0)   16551
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарзандларини даволашда ота-оналар томонидан йўл қўйиладиган 6 та кенг тарқалган хато

    05.03.2023, 13:34

    Ғайриоддий тақиқлар: Фарзандларини ноодатий усулда тарбиялайдиган юлдузлар (фото)

    26.06.2023, 19:40

    Бош айланиши, оёқ увишиши ҳамда зудлик билан шифокор кўригига боришни тақозо этадиган бошқа симптомлар 

    21.08.2023, 13:57

    “Шрек”даги этик кийган мушукнинг реал ҳаётдаги прототипи — испаниялик актёр Антонио Бандерас ҳақида 14 та қизиқарли факт (фото) 

    21.08.2023, 12:27

    Ташқи кўринишидаги камчиликларни ўзига хос жиҳат деб билиб, бундан уялмайдиган жаҳон юлдузлари (фото)

    21.08.2023, 11:01

    Instagram: Никоҳланган Муниса Ризаева, “Митти вайн”чи Улуғбек BMW, Гулинур Tahoe харид қилди

    20.08.2023, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.