• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Захира” фарзанд, тўрттагача исм, махсус агент сифатида ишлаши мумкин бўлган энагалар — Қироллик меросхўрларининг туғилиши ва тарбияси билан боғлиқ энг ноодатий анъаналар

    Қироллик меросхўрлари ҳар куни туғилмайди, шунинг учун бундай янгилик дунё бўйлаб қизғин мунозараларга сабаб бўлади. Масалан, Кембриж герцоги ва герцогиняси Кетриннинг учинчи фарзандига ҳомиладорлиги эълон қилинганда, Буюк Британиядаги букмекерлик идораларида аризалар сони кескин ошиб кетди. Чет элликлар ва инглизлар ҳамма нарсага пул тикишади: туғилмаган боланинг жинси, унинг исми, чўқинтириш санаси ва ҳатто Кейт фарзандини қаерда дунёга келтириши ҳақида ҳам.

    Қироллик оиласида камида икки бола дунёга келиши керак

    Фото: Getty Images

    Бу қарийб 60 йилдан бери давом этмоқда. Гап шундаки, қироллик оиласига мансуб эр-хотин камида иккита фарзандга эга бўлишлари керак — меросхўр ва “захира” бола. Албатта, 2 тадан кўп фарзандли бўлиш ихтиёрий — ҳозирча қироллик оиласида 4 нафар фарзандни дунёга келтирган ягона одам — Елизавета II. Аммо Кембрижлар оиласида учинчи меросхўр туғилди, улар келажакда марҳум монархдан ўрнак олишга қарор қилишади, деб гумон қилишга асос бор.

    Ҳомиладорлик ҳақида 12 ҳафтадан кейин маълум қилинади

    Фото: Getty Images

    Виндзор оналари учинчи ойгача буни сир сақлашлари керак, аммо Кембриж герцогиняси бу қоидани бузди. Расмий тадбирларда қатнаша олмагани учун муддатидан олдин бу ҳақда эълон қилишга мажбур бўлди. Бунинг сабаби токсикознинг жуда кам учрайдиган ва хавфли шакли бўлиб, Кетрин ҳомиладорлигининг ҳар бирида бундан азоб чеккан.

    Боланинг жинси охиригача сир сақланади

    Фото: Getty Images

    Ҳатто Кейт ва Уилям ҳам бу анъанани бузмаган. Жамоатчилик келажакдаги меросхўрнинг жинси ҳақида бўлажак она кийган кийимларга қараб тахмин қилади. Бир сўз билан айтганда, бу янгилик охиригача сир сақланади.

    Қирол оиласи учун уйда туғилиш одатий ҳол

    Фото: Getty Images

    Бу кўп асрлардан бери давом этаётган анъана. Масалан, Елизавета II ўша пайтда Британия тожининг тўғридан тўғри вориси бўлмаса-да, шаҳзода Алберт ва унинг рафиқаси Элизабетнинг оилавий мулкида туғилган. Қироличанинг ўзи иккала ўғлини Букингем саройида — қизи Аннани эса Кларенс-Ҳаусда дунёга келтирган.

    Аммо сўнгги бир неча ўн йилликларда қирол оиласида янги анъана — туғуруқхонада туғиш одатга айланди. Малика Диананинг ўғиллари — Уилям ва Гарри Лондондаги Авлиё Мери туғуруқхонасида туғилган. Кембриж герцогиняси ҳам қайнонасидан ўрнак олиб, Жорж ва Шарлотта туғилиши учун худди шу ерни танлади. Бу ерда 2018 йил 23 апрелда қироллик жуфтлигининг учинчи фарзанди туғилди.

    Туғуруқни қабул қилиш учун расмий гинеколог тайинланади

    Фото: Getty Images

    Мисол учун, шаҳзода Жоржнинг туғилиши Буюк Британиянинг етакчи гинекологи сер Маркус Сетчелл томонидан қабул қилинган, у узоқ вақт давомида Элизабетнинг ўзига хизмат қилган. Илгари бу лавозимни қироллик оиласининг тўққизта чақалоғини дунёга келтиришга муваффақ бўлган сер Жорж Пинкер эгаллаганди.

    Қизиғи шундаки, оталарга асрлар давомида туғилишни кузатишга рухсат берилмаган. Ушбу анъанани биринчи бўлиб бузган Елизавета II эди. Тўртинчи фарзандига ҳомиладор бўлган қиролича табиий ота-оналик ҳақидаги янги китобларни ўқиб, туғуруқда турмуш ўртоғининг иштирок этишини талаб қилади. Малика Диана ҳам фарзандларини эрининг иштирокида дунёга келтирган. Кейт ва Уилям ҳам бувиси ҳамда онасидан ўрнак олади: шаҳзода ҳар учала меросхўрнинг туғилишида иштирок этган, бу ҳақда Кенсингтон саройининг Twitter аккаунтида расман хабар берилган.

    Боланинг туғилиши ўзига хос тарзда эълон қилинади

    Фото: Getty Images

    Биринчилардан бўлиб Кембриж герцоги ва герцогиняси Кенсингтон саройи матбуот хизмати орқали тўнғич фарзандлари туғилганини эълон қилади. Бироқ урф-одатлар бузилмайди. Гап шундаки, қироллик оиласида чақалоқ туғилганда, Букингем саройи олдига унга тегишли баёнет ёзилган катта зарҳал молберт қўйилади. Илгари қоғозга қўлда ёзилган ва руҳонийнинг имзоси талаб қилинган, бугунги кунда у чоп этилади.

    Фото: Getty Images

    Яна бир анъанага кўра навбатдаги қироллик авлодининг туғилиши норасмий жарчи томонидан эълон қилинади. Ҳозирги кунда бу лавозимни Тони Апплтон эгаллаб турибди — айнан у 2013 ва 2015 йилларда Жорж ва Шарлотта туғилганини эълон қилган. Шунингдек, у Кембриж герцогинясининг учинчи фарзанди дунёга келишини ҳам эълон қилди.

    Лондонда шаҳзода ёки малика туғилгани ҳақида эълон қилингандан сўнг, тантанали равишда замбараклардан ўқ отилади

    Фото: Getty Images

    Тоуэр Бриж яқинидаги тарихий тўплардан 62 та, Букингем саройи яқинидаги замбараклардан 41 та ўқ отилади. Буларнинг барчаси қироллик авлоди ва унинг ота-онасига ҳурмат сифатида қилинади.

    Виндзор оталарига ҳам туғуруқ таътили берилади

    Бу, албатта, анъана эмас, балки қизиқарли факт. Иккала фарзанди туғилгандан сўнг, шаҳзода Уилям қонуний таътил олган. Тўғри, бунинг учун ҳақ тўланмайди. Лекин янги туғилган чақалоққа ғамхўрлик қилиш учун оталарга ҳам шароит яратиб берилади.

    Қироллик ота-оналари фарзандларини рўйхатдан ўтказишлари керак

    Фото: Getty Images

    Англия ва Уэлс қонунларига кўра, ҳар қандай боланинг туғилиши дастлабки 42 кун ичида тегишли муассаса ёки шифохонада рўйхатга олиниши керак.

    Қироллик болалари тўртта исмга эга бўлиши мумкин

    Фото: Getty Images

    Шаҳзода Жоржнинг тўлиқ исми — Жорж Александр Луи, малика Шарлотта — Шарлотта Элизабет Диана ва Кембриж герцоги Уилям — Артур Филипп Луис. Одатда буюк Британия монархлари ва қариндошларининг исмлари меросхўрларнинг исмларида акс этади. Аммо қироллик авлодлари Виндзор (ёки Моунтбаттен-Виндзор) фамилиясидан деярли фойдаланмайди (масалан, мактабда шаҳзода Жорж), агар бу жуда зарур бўлса унда унвони қўшиб айтилади. Масалан, Уилям ва Гарри мактабда “Уэлсликлар”, Жорж эса “Кембрижлик” фамилиясига эга.

    Қироллик болалари уйда таълим олиши керак

    Фото: Getty Images

    Айни пайтда инглиз адабиёти ва француз тилини уйда ўрганган охирги одам қиролича Елизавета II бўлди. Неча йиллик эътиқодга қарамасдан, биринчи бўлиб мактабга шаҳзода Уилям эмас, балки шаҳзода Чарльз борган. Елизавета II нинг ўғли дастлаб Буюк Британия ва Австралиядаги бир қанча мактабларда ўқиган, сўнгра Кембрижга ўқишга кирган. Айтганча, бу яна бир анъананинг бузилиши эди, унга кўра балоғатга етган шаҳзодалар дарҳол Қироллик Қуролли кучларида хизмат қилишлари керак эди.

    Кейинчалик янги одатни малика Диана, ундан кейин Кембриж герцогиняси қўллаб-қувватлади, унинг ўғли Жорж 2017 йил сентябрь ойида Thomasʼs Battersea мактабининг биринчи синфига борди. 2019 йилда унинг синглиси Шарлотта ҳам шу ерда ўқиди.

    Агар бобоси ва бувиси оддий одамлар бўлса, болаларга улар билан мулоқот қилиш тақиқланади

    Фото: Getty Images

    Ушбу шафқатсиз анъанани, кутилганидек, Кембриж герцогиняси бузди — у ўз оиласини жуда қадрлайди. Шундай қилиб, онаси Керол Миддлтон Кетрин фарзандларини ишонадиган ягона одам ҳисобланади. Бундан ташқари, ота-онасининг Беркширдаги уйи анъанага зид равишда Кембрижлар оиласи Рождествони нишонлайдиган ягона жойга айланди.

    Қироллик энагалари махсус машғулотлардан ўтади

    Фото: Getty Images

    Бу ҳазил эмас. Қироллик меросхўрини бегона аёлга ишониб топширишдан олдин, унга нафақат қироллик протоколи, балки машинани эҳтиёткорлик билан ҳайдаш, барча хавфсизлик чоралари ва ҳатто таэквондо ҳам ўргатилади.

    Болалар Trooping the Color маросимида қатнашишлари шарт

    Фото: Getty Images

    Ҳар йили қироличанинг туғилган куни шарафига анъанавий тарзда шоу ўтказилади — қироллик оиласининг барча аъзолари байрамда қатнашиши шарт. Уларнинг ёшидан қатъи назар. Янги туғилган чақалоққагина истисно бўлиши мумкин.

    Фото: Getty Images
    14.08.2023, 09:43   Изоҳ (0)   14724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    100 билан юзлашганлар: Қироллик оилаларининг узоқ умр кечираётган вакиллари (фото)

    01.08.2023, 20:35

    Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг молиявий аҳволи қандай? Нега ҳамма улар банкротлик ёқасида экани ҳақида гапирмоқда?

    01.08.2023, 18:51

    Instagram:  Ҳалима Ибрагимовани машина уриб кетди, ресторан қураётган Жаноб Расул, туғилган кунини нишонлаган Раъно Шодиева

    13.08.2023, 21:02

    Актёрлик соҳасида таҳсил олмаган бўлса-да, дунё бўйлаб машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    12.08.2023, 20:27

    Катта бюджетли фильмлардаги кулгили ва муваффақиятсиз чиққан гримлар (фото)

    12.08.2023, 18:15

    Она бўлиш машаққати: Приянка Чопра оғир касалликни бошдан кечиргани ва чақалоғи 100 кун реанимацияда ётгани ҳақида сўзлаб берди

    12.08.2023, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.