• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Мен шунчаки нимани кўрсам, шуни кўрадиган, нимани ҳис қилсам, айнан ўша нарсани ҳис қиладиган одамни изладим, холос…” “Ҳаммаси ҳар жойда ва бир вақтда” фильми ҳақида

    Ўқиш давомийлиги: 5-6 дақиқа

    Нимадан бошланди ўзи?

    Marvel кинога мультиоламлар тушунчасини олиб киргач, қайсидир маънода имкониятлар кенгайди. Сценарий тугаб қолди, деган қўрқув бир мунча ортга чекинди. Энди бир қаҳрамоннинг исталган версиясини ўзи билан юзлаштириш, кези келганда, мухлислар эътиборини ушлаб туриш учун бир-бирига қарши қўйиш ёки иккаласи биргаликда аллақайси антогонистга қарши курашиши учун шароит яратиш осон бўлиб қолди. Йўқ, энсангиз қотмасин, бугунги кинотақриз Marvel маҳсулоти эмас, балки анча йиллар олдин ғояси пишитилган, вазият тақозоси билан йиллардан йилларга судраб юрилган, фақат яқин йиллардагида суратга олинган ва энг қизиғи, кино намойиш этилиши биланоқ бир эмас, икки эмас, еттида Оскарни қўлга киритган шедевр — “Ҳаммаси ҳар жойда ва бир вақтда” киноси ҳақида гаплашамиз.

    Фото: Forbes

    Мультиоламни эслаганим сабаби (Тўғри, бутун бошли кино мультиолам устида қурилган, лекин гап бошқа ерда) кўпчилик, билишимча, мультиолам Marvel орқали кириб келган деб ҳисоблар экан, расман киришга кириб келган-у, фақат унинг ғояси ҳали Танос персонажи ўйлаб топилмаган пайтда, режиссёрлар Дэниэл Шайнерт, Ден Кваннинг ажойиб мияларида пишиб улгурган эди.

    Кино атрофидаги кузатувлар

    Давлат: АҚШ

    Жанр: фантастика, драма, комедия

    Премьера: 2022

    Режиссёрлар: Дэниэл Шайнерт, Ден Кван

    Актёрлар: Мишель Йео, Жейми Ли Кёртис, Ке Хюи Куан, Стефани Сью Жеймс Хун

    Мукофотлар: 7 та Оскар (Еттита!)

    “Ҳаммаси ҳар жойда ва бир вақтда” кўплаб жанрларни ўзида мужассам этган мультиолам ҳақидаги фильм. Биламан, сизни нима бўлганда ҳам, минг оқлашга уринма, фильм яратувчилари ҳозирда мультиолам мавзуси оммалашиб, машҳурлашиб бораётгани учун фильмни шу йўналишда суратга олишган, деган қичиқ ўй қитиқлаб ўтяпти. Лекин (яна қайтараман) ундай эмас. Фильмнинг илк ишларини режиссёрлар 2010 йилда бошлаган. Режиссёрлардан бири эса 2018 йилда чиққан Майлес Моралес ижросидаги “Ўргимчак-одам: Оламлар аро” мультфильмини яратишда яқиндан ёрдам берган ҳамда ушбу фильмга “Қасоскорлар: Абадият жангги”, “Қасоскорлар: Интиҳо” фильмлари билан яхшигина оммага танилган ака-ука Руссолар продюсерлик қилишган. Кастинг жараёни ҳам қизиқ бўлган. Аслида, фильмдаги бош қаҳрамон эркак киши бўлиши керак эди ва у ролга бирорта ҳейтери йўқ актёр Жеки Чан номзоди қўйилганди. Лекин кейинчалик режиссёрлар бош қаҳрамонни аёл кишига ўзгартириш энг мақбул йўл эканлигини англаб етишган.

    Фото: Forbes

    Асосий ролга эса доим эпизодик ёки иккинчи даражали роллардан буёғига ҳатлай олмаган Мишель Йео танланади, натижа эса актриса нотўғри танланмаганлигини кўрсатиб қўйди. Очиғи, менинг ҳам бу актрисага ҳушим йўқроқ эди, ижроларини яхши ўйнаса-да, маромига етмагандек туюларди. (Билмадим, ўзи шундай-ку, баъзида кимнидир бесабаб ёмон кўриб қолади одам.) Унинг фильмдаги қизи ролига эса аввалига Awkwafina (Шан-Чининг яқин дўсти) таклиф этилган. Аммо актриса кино яратувчилари билан келишолмагач, лойиҳани тарк этган. Бош қаҳрамон Эвелиннинг турмуш ўртоғи Веймонд ролини ижро этган Ке Хюи Куан 2002 йилда актёрлик карьерасини тугатишга мажбур бўлган эди. Яъни унга 1984 йилда чиққан “Индиана Жонс” фильмидаги ролидан сўнг бошқа таклифлар келмаган эди. Ва мана орадан шунча йил ўтиб, у яна кинога қайтди ва ҳатто Оскарни ҳам қўлга киритди.

    Фильмни тасвирга олиш ишлари 2020 йилнинг январь ойида бошланган ва жуда қисқа фурсат — 38 кунда суратга олинган. Кўп саҳналар тезлаштирилган ҳолда юқори частотада суратга олинган. Бундан мақсад монтаж вақтида кадрларни секинлаштирган ҳолда тўғрилаш эди. Суратга олиш борасида эса фильмнинг омади келган, чунки режиссёрлар фильмни пандемия бошлангунига қадар суратга олиб бўлишган. Фильм анча вақт ва қийинчиликлардан сўнг, 2022 йилнинг март ойида премьера қилинган. Фильм 14-25 млн доллар атрофидаги бюджет билан 138 млн доллар касса йиғишга эришди. Бу жуда яхши кўрсаткич. Фильм сюжети мураккаб эмас, лекин мавзу мултиолам бўлгани учун одамни бир оз чалкаштиради. Аммо фильм яратувчилари бу мавзуни иложи борича оддий қилиб тушунтиришга ҳаракат қилган ва менимча, айнан шунинг учун, яъни тушунарсиз нарсани содда тилда томошабинларга етказиб бергани учун ҳам шунча совринни қўлга киритган.

    Фото: Forbes

    Сюжет, таҳлил, ҳиссиёт — учтаси бирда

    Йигирма йилдан бери Америкада яшаб келаётган Веймонд, Эвелин, отаси ва қизи Жойнинг кичик бизнеси — кир ювиш хизматлари бор. Лекин бизнес ҳам инқироз ҳолатида. Солиқлардаги муаммолар Эмелиннинг тинка-мадорини қуритган. Шунинг учун у оиласига умуман вақт ажратмай қўйган, эрига эса худди хизматкорларга мурожаат қилгандек муомала қилиб қолган. Веймонд орадаги муносабат яхши эмаслиги туфайли хотини билан ажрашмоқчи. Ўртадаги ягона қиз — Жой эса муносабатлар ўртасида сарсон, у онаси билан охирги марта қачон ҳасратлашганини эслолмайди, гапириш учун оғиз очган ҳамоно онаси вақти йўқлигини рўкач қилиб, уни эшитмайди. Шундай тиғиз ва муросасиз кунлардан бирида ғалати ишлар бошланади.

    Бошқа оламдаги алфа-Веймонд ушбу оламдаги Веймонднинг танасини бошқариб, Эмелинга ҳаммасини тушунтиришга ҳаракат қилади. Аниқ бўлишича, жуда кўп параллел оламлар мавжуд, уларнинг қизи Жой эса барча оламларда битта бўлиб, қудратли кучга эга. У мултиоламни йўқ қилиш кучига эга қора туйнукка ўхшаш даҳшатли нарса яратади. Уни бу фикридан қайтарадиган ягона одам эса онаси Эмелин. Жой эса Эмелинга номаълум бўлган сабаблар билан уни барча оламдаги версияларини ўлдирмоқчи. Натижада, жуда катта хаос ичида пала-партиш жанглар юзага келади. Эмелин ва бошқалар махсус қурилма орқали аҳмоқона, лекин кино томошабинларнинг диққатини жалб қиладиган шартларни бажарган ҳолда ўзининг бошқа оламдаги вариантида бўлган қобилиятларини ишлатиб, жангда фойдаланади. Улар бир-биридан қизиқ ва бир-биридан ажойиб бўлган оламларда бўлишади. Умумий қилиб айтганда, мультиолам шунчалик кўп ва ҳайратланарлики, буни ўша кинони кўрган одамгина тушуна олади.

    Аниқ бўлишича, Жой шунчаки бошқа оламлардан уни тушунадиган, дардларини эшитадиган, кўмак ва маслаҳатларини аямайдиган онасини излаган. Шунча мультиолам бўла туриб, биронтасидан бундай онасини тополмагач, лаънати мультиоламни йўқ қилмоқчи бўлган. Охир-оқибат, асосий Эмелин ҳолатни тушуниб етиб, Жойни фикридан қайтаришга ҳамда оиласидаги ҳамжиҳатликни тиклашга эришади. Ўзи шундай мураккаб таассурот қолдирган фильмнинг туб маъноси, илдизи ҳам шу — қандай вазиятда ва қаерда бўлмасин, ҳар доим яқинларимизга эътиборли бўлишимиз, уларнинг фикрини инобатга олишимиз, нима хоҳлашларини сўрашимиз ва албатта, кўпроқ меҳр беришимиз кераклигини уқтиришга уринишган.

    Фото: Кино-Театр

    Салоҳият нуқтаи назаридан биздан анча илгарилаб кетган фильм яратувчилари ушбу азалий муаммони мультиолам мавзусида ажойиб қилиб кўрсатиб берган. Фильмнинг шаклига эътибор қаратадиган бўлсак, у ҳам таҳсинга сазовор: ҳар битта катта саҳнага алоҳида мусиқа басталанган. Фильмнинг монтажи ва визуал эффектлари яхши ва креатив ишланган. Энг қизиғи, фильмнинг графикаси устида ишлаган беш нафар ишчи бу соҳага доир ҳеч қайси олийгоҳни битирмаган. Улар ҳаммасини интернетдаги текин ёки пуллик дарслардан ўрганган оддий ҳаваскор монтажчилар гуруҳи эди. Шундай бўлса ҳам монтаж йўналишида Оскарни қўлга киритишди. Тасаввур қилаяпсизми, оддий ҳаваскор бир йилдан сўнг тақдирлаш маросимида кино оламидаги энг катта мукофотни қўлга киритяпти. Олийгоҳ ҳеч нарсани ҳал қилмаслигига яна бундан ортиқ ажойиб мисол бормикан?! Фильмдаги жанг саҳналари эса Жеки Чан иштирокидаги фильмлардан илҳомланган. Фильмда қора юмор, илмий фантастика, фентези, жанг санъати ва анимация жанрлари мужассам этган.

    Ҳа, яна бир нарсани айтмасам бўлмайди. Шахсан менга қайсидир мультиоламда Эмелиннинг тош варианти мавжудлиги ҳайратга солди. Яъни, у Эмелин, лекин харсанг кўринишида, у на гапира олади, на эшита. Фақат юмалашни билади. Қизиқ-а?

    Муаллифлар бу тартибсизликни атайлаб ўйлаб топишган, айнан шу тартибсиз, тиғиз ҳолатда одам ўз-ўзини хотиржам ҳолатидагидан кўпроқ ва тезроқ тафтиш-у таҳлил қилади, нуқсонлари бир деганда кўзга ташланади. Яъни, агар сиз бетартибликка тушиб қолсангиз ва ҳеч нарса мантиқий эмаслигини ҳис қилсангиз, йўлни (ечимни) меҳрибонлик кўрсатиш ва севги орқали топишингиз мумкин. Бу нарса ички хотиржамлик ва атрофдаги ҳодисалар билан уйғунликни беради. Телба дунё ва бу одамларни ўзлари каби қабул қилишга кўндиради. Ҳаммасининг ечими жуда оддий эканлигини кўрсатади.

    Фото: Кино-Театр

    Кинодан иқтибослар

    — Мен курашиш учун тайёр эмасман.

    — Менда бошқа танлов бор деб ўйлайсанми?

    — Мен сен йўқ бўлган ҳаётимни кўрдим. Қандайлиги эсимда йўқ, лекин кўрдим. У жуда ажойиб эди!

    — Сен ўзингнинг энг ёмон версиянгсан.

    — Сен энг кичик қарор ҳаётнинг кейинги жараёнига қандай катта таъсир қилишини тушунмаяпсан чоғи?

    — Биламан, ҳаётингнинг ҳар бир сониясида ўзинг учун муҳим нарсани ўтказиб юборишдан ўлардай қўрқасан, лекин мен сенга айтай: “Ҳар бир хато, ҳар бир умидсизлик сени шу ерга олиб келди”.

    — “Тўппа-тўғри” — бу қўрқоқ одамлар томонидан яратилган кичик, нимжон қути.

    Қизиқарли фактлар

    Мультиоламнинг ақлдан озган дунёсини яхшироқ етказиш учун фильмда жуда кўп махсус эффектлар мавжуд. Бироқ, бу мустақил фильм бўлгани учун, юқорида айтиб ўтилганидек, улар учун масъул бўлган жамоа атиги беш кишидан иборат эди. Улар пандемия пайтида уйда ўтириб, барча компьютер графикаларини яратган.

    Фильмда Эвелин отаси билан кантон тилида, эри Веймонд билан эса мандарин лаҳжасида гаплашади. Эвелин ва унинг қизи жой мулоқот қилиш учун хитой ва инглиз тиллари аралашмасидан фойдаланади. Бунда ҳам ишора мавжуд. Яъни, бир оилада яқин одамлар турли тилларда мулоқот қилишади ва баъзида ўз ҳис-туйғуларини ифода этиш учун керакли сўзларни топа олмайди.

    Даниэль Редклифф Сунита Мани билан саҳнада бармоқ ўрнида ҳот-дог сосискаларидан иборат қўллари билан раққоса ролини ўйнаши керак эди. Актёр бундай бемаъни ролда ўйнашдан бош тортади. Камига, Редклифф Лондондаги бир спектакл репетициялари туфайли суратга олиш ишларида қатнаша олмайди. Натижада, рол А. Лазарга насиб этади.

    Азизбек Юсупов

    21.08.2023, 06:53   Изоҳ (0)   12534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Сен эгалик қилаётган нарсалар вақти келиб сенга эгалик қилишни бошлайди…” — “Жанг клуби” фильми ҳақида

    22.06.2023, 23:40

    “Бу дунёда ‘яхши ишладинг’дан кўра ёмонроқ сўз мавжуд эмас!” — “Қатъият” фильми ҳақида

    03.07.2023, 23:20

    “Нариги дунёга тирик ҳолда ўтиш йўлини топсанг ҳам, ўз виждонингдан қочиб қутулолмайсан! Ўзингдан қандай қочасан?..” “Машинист” фильми ҳақида

    05.08.2023, 23:30

    Режиссёр, ёзувчи, вино ишлаб чиқарувчи ва буюк француз актёри Пьер Ришар иштирок этган энг яхши комедиялар

    19.08.2023, 13:36

    “Чиройли қиз, яхши қиз Лида”. Россиялик актриса Наталья Селезнёванинг тақдири қандай кечди? (фото) 

    18.08.2023, 14:50

    “Барби”нинг машҳурлик сири нимада: Малласоч қўғирчоқ ҳақидаги фильм қандай қилиб хитга айланди?

    18.08.2023, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.