• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Сен эгалик қилаётган нарсалар вақти келиб сенга эгалик қилишни бошлайди…” — “Жанг клуби” фильми ҳақида

    Fleshбек

    Чак Паланик каби ёзувчиларнинг асарлари ҳали анча вақт ўзбек тилига таржима қилинмаса керак. Айниқса, “Жанг клуби” (Fight Club) романи “маънавият патруллари”нинг қон босимини ошириб юбориши ҳеч гап эмас. Ахир асарни бошдан оёқ контр-култура эгаллаган.

    Нима бўлганда ҳам, капиталистик режимдан чарчаган ҳар бир одамга (“ҳаммага” десам ҳам бўларди, бироқ пулни пулга ураётган корчалонлар бу режимдан ўлгунича безилламаса керак) ушбу роман асосида 1999 йилда режиссёр Девид Финчер томонидан ишланган кинони кўришни тавсия қилган бўлардим. Демак, ушбу тақриз кўрмаганлар учун “шпаргалка-спойлер”, кўриб тўлиқ тушунмаганлар учун эса қўшимча таҳлил бўлади.

    Икки оғиз кино ҳақида

    “Fight Club” премьера қилинган вақтида кинотанқидчилар томонидан совуқ қарши олинган ва кассада муваффақиятсизликка учраган фильмлар рўйхатида биринчи ўринда турган. Бироқ вақт ўтиши билан кино шу қадар оммалашиб кетдики, фильмдаги бирламчи ғоя жамиятда эъзозланган эътиқод каби олий мақом даражасига чиқди. Чунки 1999 йилларда одамлар ҳали тўлиқ робот каби ишлаб, умумахлоққа бўйсунишдан чарчамаган пайтлар эди. Бу кино эса ўшанда томошабинларга тинчгина аравасини тортиб юрган одамни аллақайси безори келиб, дўппослаб, пулини ўмариб кетгандаги кайфиятни уйғотган бўлса, ажабмас. Орадан йиллар ўтиб, мана, энди Девид Финчер, аслида, бизга нима демоқчи бўлганини тушуна бошлаяпмиз.

    “Fight Club” фильмининг қисқача маъноси шундан иборатки, ўзи билан курашиш йўлига кирган ҳар бир киши оқибатда ўз-ўзини йўқ қилади. (Бу ерда нафсни енгиш назарда тутилмаяпти) Бу Америка орзусининг таназзули, ичимиздаги можаро, жамиятнинг хурофий одатлари ва давр яратиб берган қоидаларга, ғояларга қарши кураш ҳақидаги фильм.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Сюжет расшифровкаси

    Фильм кинотеатрларда бир неча йил ўтиб, яна қайта қўйилгач, томошабинлар тўсатдан йигирманчи асрнинг иккинчи ярмини сарҳисоб қилиб, унинг руҳий ва моддий инқирозлари, инсон истакларига қарши ҳаракатлари, зиддиятлар акс эттирилганини пайқаб қолишади. Шундан сўнг ҳаммаси бошланади: ёшлар “Ўз-ўзини йўқ қилиш — бизнинг мақсадимиз!”, “Биз аёллар томонидан тарбияланган эркаклар авлодимиз!” сингари шиорлар билан кўчага чиқишади.

    Бир қарашда, 10-15 та муштлашув, бир нечта статусли гаплар, графикаси унчалик ҳам мукаммал чиқмаган портлашлар бор бўлган ушбу кинонинг нимаси зўр, дейишингиз мумкин, аммо ҳамма нарса биз ўйлагандек оддий бўлганида, бу фильм ҳақида миллионлаб шарҳлар ёзилмаган бўларди.

    Дастлаб томошабин ҳикоячи билан танишади. Унинг исми йўқ, шунчаки ҳикоячи. Бу ўрта қатлам вакили бўлган эркак автомобиль корпорациясида ишлайди. Бироқ ишидан завқ тополмайди. Ҳаммаси яхшироқ яшаши, кредитларни вақтида тўлаши ва одамларнинг эътиборидан четда қолмаслик учун қилинган ортиқча кучаниш эди. Натижада унинг психикаси чарчайди, мияси толиқади, уйқусизликка дучор бўлади. Шифокорлар унга қаттиқ дардга чалинган беморларнинг ўзаро ҳасратлашадиган гуруҳига аъзо бўлиб, у ердаги иқрорларни тинглашни маслаҳат беришади.

    Ҳикоячидаги мавжуд умр жуда зерикарли, у бутун бошли ҳамжамият ахлоқ-у қоидалари устига қурилган. Қизиғи, “Жанг клуби”да бир неча жойда портлашлар содир этган қўзғолончилар ҳеч вақоси йўқ қашшоқлар эмас, ўрта қатлам одамлари эди. Уларда ўзини қониқтирадиган ойлик (фақатгина ўзини) ва ўша ойликка сотиб олиш мумкин бўлган маҳсулотлар бор эди. Улар атиги бир нарсагагина эгалик қилиша олмасди — шахсий истакларига.

    Хуллас, ҳикоячи ўша ўлим ёқасидаги дардмандлар орасида Марла Сингерни учратиб қолади. Ўзига ўхшаган тушкун кайфиятдаги, ғалатироқ аёл. Иккисининг ўртасида бўлиб ўтган қисқа суҳбат жуда тез муносабат ўрнатишга ёрдам беради. Кейин у ўзи айтганидек “бир марталик дўст” Тайлер Дерден билан кўришиб қолади. Иккита қобиқдан чиқишга уринаётган одамлар бирдан ўзлари хоҳлаб, муштлашиб кетишади. Кўчадан ўтган кетганлар уларга қизиқиб, кузата бошлайди. Бир тарафда ғайриоддий тасодиф билан ҳикоячининг уйи ёниб кетади. Аниқроғи, портлайди. Кейин у Тайлер яшайдиган хароба жойга боради. Иккиси яна очиқ жойда муштлашади. Ҳеч қандай қўлқоплар, кийимлар, хавфсизлик буюмларисиз. Улар ҳаёт еткизган жароҳатга шу тарзда алам билан жавоб қайтаришади. Тез орада муштлашув ўрта синф вакиллари томонидан қўллаб-қувватланади ва шундай қилиб, ҳақиқий жанг клуби бошланади.

    Ўша харобазорда “жанг клуби”нинг босқичма-босқич шаклланиши бошланади. Бу клуб шунчалик тез илдиз отадики, кўп вақт ўтмай катта-катта штатлар, округларга шунга ўхшаш клублар ташкил қилина бошлайди. Жангчилар бир мақсад йўлида бирлашади. Кейинчалик у “Тор-мор” лойиҳасига айланади — фильм охирида шаҳарда бир қатор портлашлар амалга оширилади, одамлар қарзсиз янги ҳаёт бошлаши учун энг катта банклар кунпаякун қилинади.

    Бу вақтда Марла образи муҳим аҳамият касб эта бошлайди. Ҳикоячи ва Марла саратон билан оғриган аноним беморлар учрашувидан кейин кўп-кўп учрашадиган бўлади. Аниқроғи, Тайлер учрашади — ҳикоячи фақат нима бўлаётганини кузатади.

    Тайлер? Унда ҳикоячи ким дейсизми? Тайлер, аслида, алоҳида бир шахс эмас. У ҳикоячининг алтер-эгоси, унинг эркаклик жиҳати. Ҳикоячи ҳаммасининг бошида Тайлер турибди деб ўйлайди, аслида унинг ўзи капитализм юзидаги қонларини шимиб олган, ўтган кунидан ниҳоятда безиллайдиган миллионлаб одамлар тўдасини йиғган тўдабоши бўлиб чиқади.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Аралаш бироқ ишончли таҳлил

    Финалда ҳикоячи ва Марла бир-бирларининг қўлларини ушлаб, қулаётган осмонўпар биноларга тикилиб туришади. Бу аёл ва эркакнинг бирлашишидаги яратилиш ва тафаккур белгиси. (никоҳ ва болалар) Яъни, бундан англашиладиган маъно: чинакам эркинлик севгида.

    Аммо яна бир талқин бор: баъзи шарҳ ва таҳлилларда Марла Сингер бош қаҳрамоннинг шахсиятларидан бири — учинчи шахсияти бўлиши мумкинлиги айтилган. Масалан, Марла таблеткаларни қабул қилганда, Тайлерга қўнғироқ қилиб, ундан ёрдам сўрайди ва Тайлер ўйлаб ўтирмасдан уни қутқаради. Тайлернинг бу хатти-ҳаракатларини кузатиб турган ҳикоячи ҳайрон бўлади: Қандай қилиб Тайлер каби одам кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиш учун ўйлаб ўтирмай мададга шошилди?” Ҳаммаси оддий: таблеткани ичиб, ўлим ёқасида ётган ҳикоячининг ўзи эди ва унинг ўзи Тайлерга (галлюцинацияда шундай бўлган, аслида, шифокорларга) қўнғироқ қилиб чақирганди. Алтер-эго — Тайлер фақат ўз хавфсизлиги ҳақида қайғурарди, чунки агар ҳикоячининг умри битса, Тайлер ҳам ғойиб бўларди.

    Демак, яна бир нарса аниқ: Тайлер ҳикоячининг энг кучли эркаклик шахсияти бўлса, Марла унда яшаш учун чиранаётган назокат, аёллик шахсияти. Марла ва Тайлер бир-биридан устун бўлиш учун рақобатлашади. Тайлер ҳикоячига ундан қутулиш кераклигини доим эслатиб туради.

    “Ихтиёримиздаги барча нарсани йўқотганимиздан сўнг, чинакам эркинликка эришамиз…”

    “Жанг клуби”даги саҳналарда кўриб, гарчи бевосита алоқадорлиги йўқдек туюлса-да, негадир Ницше эсимга келди. Нега? Ҳозир тушунтираман. Фильмнинг “шиори” қуйидагича: “Ихтиёримиздаги барча нарсани йўқотганимиздан сўнг, чинакам эркинликка эришамиз!”. Фильмнинг марказида ўз-ўзини йўқ қилиш ғояси бор: сени дунё билан боғлайдиган ҳамма нарсадан воз кечасан ва шундан кейингина ҳақиқий эркинликка эришасан.

    Нима учун айнан ўрта синф вакиллари қўзғолон кўтарди? Бу стандартлаштиришга, замонавий жамият одамининг бир ўлчовлилигига қарши исён — бир хил ҳаётга, бир хил ички биқиқликка эга бўлган бир хил квартираларга қарши кураш!

    Исён биринчи навбатда моддий озодлик даражасида содир бўлди. (Қадам-бақадам эришилади озодликка, бирдан тўлиқ эркинликка инсон жуссаси дош беролмайди, дейилади кинода) Биринчи муҳим юриш бош қаҳрамоннинг квартирасидаги портлашдир: ҳикоячи бор-будидан маҳрум бўлади, яъни уйни унинг ўзи портлатади.

    Уй йўқ. Энди-чи? Энди инсон ўзининг барча ахлоқий қадриятларидан воз кечиши керак. Аниқроғи, у том маънода ўзини дунё билан боғлиқ барча алоқалардан — одамни умумий тизимнинг бир қисмига айлантирадиган жамики қоидалар ва конвенция лардан халос қилиши керак.

    Аммо ўзингизни тўлиқ эркин ҳис қилишингиз учун сиз инсонлик қобиғини ҳам бузишингиз керак ва бу Тайлернинг фалсафасига кўра, оғриқ орқали амалга оширилади. (Қонли муштлашувлар назарда тутилмоқда)

    Хўп, тўлиқ эркинлик учун яна нима етишмаяпти? Худодан озодлик! (Албатта, асар ғоясидан келиб чиқиб айтяпман) Ницше “Зардўшт таваллоси”да “Худо ўлди!” дейди. Фильмда Тайлер мени ташлаб кетган, дея, отаси ва Худони таққослайди — Худо инсониятни тарк этганидек, ота ўғлини ташлаб кетди.

    Бу фикр Ницше ғоясига жуда мос келади. Унинг маъноси қуйидагича: “Худо бу дунёни тарк этди ва биз бу ерда ёлғиз қолдик, ҳар қандай ташқи бошқарувдан (манипуляциядан) озод бўлдик”.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Хулоса

    Фильм якунида ҳикоячи Тайлер унинг алтер-эгоси эканлигини англаб етди. У ундан энг ибтидоий, аммо самарали тарзда, қурол ёрдамида халос бўлишга қарор қилди — ўзини ўзи отиб ташлади...

    Фильмда ҳамма нарса ноаниқ. Беш дақиқа хаёлингиз бўлинса, тамом, мантиқ ипини йўқотиб қўясиз. Охирида ҳикоячи Марланинг қўлидан ушлаб, биноларнинг қулашини томоша қилади. Бундай хотимани алтер-эго устидан ғалаба деб ҳисоблаш мумкин. Айтганча, Паланикнинг ўзи ҳам фильмнинг якуний қисмини ёқтирар экан.

    Кинодан иқтибослар

    — Ўттиз минг фут баландликдаги чиқиш эшиги — хавфсизлик иллюзияси холос.

    — Одамлар ўзларининг матоҳларига қул бўлган мавжудотлардир.

    — Бу сенинг ҳаётинг ва у дақиқа сайин қисқариб бормоқда…

    Азизбек Юсупов

    22.06.2023, 23:40   Изоҳ (1)   15145
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 1943791625@telegram.org / 23.06.2023, 11:51

      Men bu kinoni kurganman tugrisi uncha tushunmaganman, bu spoylerdan keyin ancha tushunib oldim. Kattakon rahmat!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вақтида сўралмаган эрк ташналиги, беғуборлик қобиғи ва кўзгудаги ҳақиқат. “Қора оққуш” фильмидаги ишоралар талқини

    19.05.2023, 10:30

    “Баъзида азалий орзусига эришиш ҳаракатида одам махлуққа айланади...” — Ноланга “афсунгар” мақомини олиб келган “Престиж” фильми ҳақида

    17.06.2023, 23:30

    Муваффақиятсиз чиқишига қарамай, фильмлардан кесиб ташланмаган машҳур кадрлар (видео) 

    22.06.2023, 16:43

    “Нарния салтанати”, “Гарри Поттер” ва бошқа машҳур фильмлар ҳақида қизиқарли фактлар

    21.06.2023, 14:28

    Токиода “Гарри Поттер”га бағишланган дунёдаги энг катта ёпиқ парк очилди (видео)

    20.06.2023, 20:25

    Кинотавсия: Биринчи сониясидан то сўнгига қадар томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган янги турк сериаллари

    20.06.2023, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.