• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Ғалабага энг катта ҳисса қўшган шахс” — немисларнинг “Энигма”сини бузган британиялик математик Алан Тьюринг

    Алан 1912 йил 23 июнь куни Лондон шаҳрида дунёга келади. У туғилишдан олдин Аланнинг ота-онаси ўз фарзанди Британияда дунёга келиши ва ушбу мамлакат маданияти билан яшаши учун Ҳиндистондан қайтиб келганди. Шундай бўлди ҳам — Алан Тьюринг бутун умрини қироллик ҳудудида ўтказди ва унинг барча меҳнатлари Лондон, Кембриж ва Манчестер каби шаҳарларга боғлиқ.

    Фото: Wikimedia Commons

    Оиланинг Аландан катта фарзанди ҳам бор эди — Жон. Ота-она уларни ҳарбий оилалар қаровига қолдириб, тез-тез Англия ва Ҳиндистон орасида қатнашга тўғри келарди, чунки Аланнинг отаси ҳарбий хизматчи эди. Шу боисдан ака-ука бу каби “болалар уйларида” инглизларга хос хулқ-атвор билан тарбияланади.

    Олти ёшга тўлганида Алан Гастингс шаҳридаги Авлиё Микоил мактабига ўқишга киради. Ушбу таълим даргоҳида боланинг иқтидори юқори баҳоланади. Ўқиш давомида болакай илмий тажрибалар билан шуғулланади. Хусусан, у денгиз ўсимликларидан ёд олишга уринади. Бундай тажрибалар Аланнинг онасини хавотирга соларди. У техника борасидаги бундай қизиқувчанлик боланинг асосий эътибор гуманитар фанларга бериладиган нуфузли мактабга киришига халақит беради деб ҳисобларди.

    Шунга қарамай, Алан етарли даражада обрўга эга Sherborn хусусий мактабига ўқишга киради. Ўзлаштириш борасида йигитча энг охирги ўринларда эди ва ўқитувчилар у ҳақда кўп шикоят қилишарди. Гап шундаки, у ерда ўтиладиган дарсларнинг аксарият қисми Аланни қизиқтирмасди. Инглиз, лотин тиллари ва бошқа гуманитар дарслар унинг эътиборини тортмаган. Аммо унинг ушбу дарсларга эътиборсизлиги ўқитувчилар ғазабига сабаб бўларди.

    Мактаб директори томонидан ёзилган мактубдан билиш мумкинки, у Аланга ўқишини яхшилаш ёки мактабдан ҳайдалиш шартини қўйган. Мактабда ўқиб юрган кезлари, 16 ёшида у Эйнштейннинг нисбийлик назариясини ўрганиб чиқади ва унда муаллифнинг Нютон қонунларига яширин ишонқирамаслик фикрида эканини пайқайди. Буни аниқлаш унча-мунча математикнинг қўлидан келмасди.

    Алан Sherborn мактабида энг яқин дўсти Кристофер Морком билан танишади. Улар зерикарли дарслар давомида “денгиз жанги” ўйнар, турли жадваллар тузар ёки илм-фанга оид бирор математик янгиликни ечишга уринарди.

    Алан Тьюринг марафон мусобақасида
    Фото: Wikipedia

    Алан Крис билан бирга Кембрижга ўқишга топширишга қарор қилади. Аммо дўстидан фарқли ўлароқ имтиҳонларни биринчи уринишда топшира олмайди. Тьюринг шижоатини туширмаган ҳолда иккинчи уринишда Кембриж қироллик коллежига ўқишга киради. Кристофер Кембрижда ўқиб юрган кезлари сут орқали тарқалган касаллик оқибатида вафот этади. Яқин дўстининг ўлими Алан учун оғир зарба эди. У Криснинг онасига кўплаб ҳамдардлик мактублари ёзиб, уни қўллаб-қувватлайди.

    Алан Кембрижда математик Годфри Харолд Хард қўл остида таълим олади. 24 ёшида Алан Гёделнинг тўлиқсизлик ҳақидаги теоремасига ўзгартириш киритади. Теорема қуйидагича — ҳар қандай назарияни бир вақтнинг ўзида ҳақиқат ёки ёлғон сифатида исботлаш мумкин, чунки назария кўплаб аксиомаларга асосланади, шундай экан аксиомалар ҳам тўғри, ҳам ёлғон бўлиши мумкин.

    Алан Тьюринг мураккаб математик ҳисоблаш усули ва оддий бирликлар ёрдамида деярли ҳар қандай масалани ечишга қодир машина моделини яратади. Ушбу қурилма “ Тьюринг машинаси” номини олади ва электрон ҳисоблаш машинасига айланади. Машина хотирасига дастлабки маълумотлар киритилади ва у белгиланган алгоритм асосида вараққа натижаларни чоп этади. Бундай ҳисоблаш амалида “тўғри”, “ёлғон”, “алгоритм” каби тушунчалардан фойдаланилган.

    1938 йили 26 ёшли Алан Тьюринг “Ординарларга асосланган мантиқий тизимлар” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлайди.

    Фото: Wikimedia Commons

    “ Тьюринг машинаси”: қандай қилиб алгоритм компьютер эрасининг асосига айланди?

    Ҳозир ҳам худди 1936 йилдаги каби онг ва тафаккур қандай пайдо бўлиши мутлақо номаълум. Аммо мураккаб ҳисоблашларга талаб бўлган ва уларни амалга ошириш учун электрон ҳисоблаш машинаси қандай назарий талабларга жавоб бериши кераклигини аниқ ҳисоб-китоб қилиш керак эди.

    Буни амалга ошириш учун эса Тьюринг чексиз хотирага эга идеаллаштирилган ҳисоблаш машинаси ишини кўриб чиқади. У машина учун аниқ ҳаракат тизимини белгилаб беради: машина фақат кетма-кет элементар операцияларни бажариб, маълумотларни сақлаш катакларидан бирига янги белги ёзиш орқали ишлай оларди. Шундан сўнг у қўшни катакка ўтади ва у ерда яна битта элементар операцияни бажаради. Шу билан бирга, у “эркин фикрлаш” функциясига эга бўлмаган — ҳисоблаш математик қўлланмалар орқали берилган оддий кетма-кетликда ишловчи аниқ алгоритмлар асосида амалга оширилган. Муайян киритилаётган маълумотлар учун чиқишда фақат битта эҳтимолий натижа бор эди. Натижада битта алгоритм — айнан Тьюринг ушбу тушунчанинг пайдо бўлишига катта ҳисса қўшган — доим берилган топшириқ учун битта натижани чиқариб берган.

    Аниқ белгиланган қоидалар элементар операция орқали машина концепцияси ҳосил қилинган, бу мураккаб ҳисоблаш амаллари чўққисига оддий амаллар орқали чиқиш дегани эди. Олдинлари кучли ҳисоблаш машиналарининг яратилиши фантастик вазифа ҳисобланган бўлса, эндиликда оддий элементар операцияларни анча тезроқ бажариш масаласини ҳал этишга боғлиқ бўлиб қолганди.

    Бир марта ҳам фронтга бормасдан уруш қаҳрамонига айланган математик

    Урушдан олдин Германияда икки турдаги шифрловчи машина яратилганди — “Энигма” ва “Лоренс” (буларнинг иккинчиси жуда мураккаб бўлиб, фақат олий қўмондонлик ўртасида хабар алмашинувида ишлатилган). Улар алифбодаги ҳарфлар сони каби 26 та ҳолатга эга бўлган бир нечта ротор ёрдамида маълумотларни ёзиб олади. Роторларнинг дастлабки ҳолатини “билган ҳолда” (махфий хабар калити) худди шу турдаги бошқа машина белгилар бўтқасидан жўнатувчи “Энигма” нима юборганини осонгина аниқлар эди.

    “Энигма” шифрловчи машинаси
    Фото: Wikipedia

    Иккала машина ҳам тез орада такомиллаштирилади ва улар узатаётган маълумотларни ўзгалар тушуниши фавқулодда мураккаб ҳолатга айланади. Польшаликларнинг машина жумбоғини ечишга бўлган уриниши 1940 йилгача фойдаланилган унинг оддий версияси зарарига ишлайди. Поляклар тўплаган маълумотлар билан танишиб чиққан инглизлар немисларнинг махфий радиохабарларини бузиш учун мазкур соҳада мавжуд бўлмаган анча замонавий қурилма керак эканини тушуниб етади.

    Шунда Алан Тьюринг кейинчалик “ Тьюринг бомбаси” номини олган машинани яратиш гуруҳи бошчилик қилади. У ҳар бири битта “Энигма”га мос келадиган ўнлаб роторларга эга бўлган, немис шифрларини ечиш учун ҳарбий ва махфий хизматлар томонидан барча даврларда фойдаланилган шифрлаш усуллари киритилади: махфийлик талаб этилмаган маълумотларни шифрлаш маънисиз эди. “Энигма” шифрлари орқали фуқаролик хизматлари очиқ радиоэфир орқали узатиладиган оддий хабарлар ҳам юбориб турилган. Шу орқали махфий хабарларнинг бир қисмини ўқишга муваффақ бўлинганди. Шундан сўнг “ Тьюринг бомбаси” “Энигма”нинг радиохабарларидан қўлга киритилган об-ҳаво маълумотлари орқали шифрлашни амалга оширади — роторлар ҳолатнинг ўзгариши орқали хабарнинг номаълум қисмига ҳам осонгина ойдинлик киритилган.

    Тҳе Имитатион Гаме фильмидан кадр

    Натижада 1940 йилнинг баҳорида инглизлар немисларнинг деярли барча радиохабарларини ўқишга муваффақ бўлади. Бу уларга урушнинг қай тарзда боришида улкан устуворлик берди. Тутиб қолинган мазкур маълумотлардан фойдаланган “Ултра” дастури раҳбари Уинтербот амалда бу қандай ишлашини айтган эди. Роммел (немис қўмондони) Сҳимолий Африкада яширин зарбалардан бирига тайёргарлик кўраётганида, инглизлар бор кучини қарама-қарши томонга тўплаган ва немислар ҳужуми куни юришни бошлаб, душманнинг заиф томонида ҳужум уюштирган. Франция ва Италиядаги иттифоқчилар билан ҳам уруш шу йўсинда олиб борилган. Немис сув ости кемалар гуруҳи бир-бири билан иттифоқчилар кемаларини қаердан қидиришаётгани ҳақида маълумот алмашган заҳоти, инглизлар ўз йўналишини ўзгартирарди.

    Бу урушда инглиз ва америкаликлар худди сўқирларга қарши урушаётгандек эди — немислар иттифоқчиларнинг радиохабарларини буза олмаган. 1944 йилда инглизлар немислар иттифоқчилар Па-де-Келега келишини кутганини аниқ билган ҳолда, Нормандияга боради. Шу сабабдан Уинстон Черчилл ва Британия қироли Георг VI га шундай дейди: “Биз айнан ъУлтраъ ёрдами билан урушда ғалаба қозондик”.

    Бунинг учун Алан Тьюринг Британия империясининг ордени билан ҳам тақдирланади, афсуски, мутлақо махфий ҳолатда — унинг ўзи ва қироллик вакилларидан бошқа одамлар билмаган. Қайд этиш жоизки, немис шифрларини бузиш бўйича усул шу қадар илғор эдики, Буюк Британия махфий хизмати уларни 2012 йилдагина архивга топширади.

    Тҳе Имитатион Гаме фильмидан кадр

    Тьюринг тести: математик сунъий интеллектга элтувчи йўлни кўрсатди

    Урушдан кейин олим биринчи рақамли компьютерлар ихтирочиларига консултация беришдан ташқари машинани ўйлашга ўргатиш масаласи билан ҳам шуғулланди. Тьюринг ўз ишини “ўйлаш” жумласини ишлатмасликдан бошлади — ушбу сўзга мос келадиган таъриф ҳали йўқ эди. Бунинг ўрнига у сунъий интеллектнинг бошқа тоифасини таклиф қилади — инсон билан масофадан туриб мулоқот қила оладиган машина ( Тьюринг тести).

    Унинг фикрича, буни уддалаш мумкин — фақат мунтазам ўзини такомиллаштириб борадиган рақамли компьютерни яратиш керак холос. Орадан 70 йил ўтган бўлса-да, масофавий мулоқотда инсон ўрнини эгаллашга қодир компьютер яратилмади. Айримлар буни инсон мияси ҳисоблаш машинаси сифатида анча мураккаб ва кучли экани билан изоҳлайди. Бошқалар бўлса “мустақил” ўргана оладиган рақамли компьютер ғоясининг ўзи шубҳали эканини айтади.

    Алгоритмлар — қатъий босқичма-босқич йўриқнома бўлиб, улар кўп вариантли қилинса ҳам охир-оқибат бундай вариантлар тугайди. Инсонга тақлид қиладиган компьютер қобилиятининг ҳам охири шундай бўлади.

    Тҳе Имитатион Гаме фильмидан кадр

    1952 йилда 39 ёшли Тьюринг нинг бошқа бир эркак билан алоқалари ҳукумат эътиборига тушиб қолади: олимнинг уйини ўғри уради ва 19 ёшли шериги ўғрилар таниши эканини айтади. Алан полицияга мурожаат қилганида эса унинг алоқалари фош бўлади ва Тьюринг жиноий таъқибга учрайди. У вақтда Буюк Британия гомосексуализм жиноят ҳисобланган.

    Суд уруш қаҳрамонига икки турдаги жазо вариантини таклиф этади — қамоқ ёки аёлларга хос гармонлар билан (диэтилстилбестрол) “даволаниш”. Тьюринг илмий ишини давом эттиришни режалаштиргани боис иккинчи вариантни танлайди. Ҳозирги кунда тақиқланган ушбу диэтилстилбестрол кўп дозада фойдаланиш кимёвий кастрация вазифасини ўтайди — дори унда импотенция чақириб, кўкрак безларининг катталашишини ҳосил қилганди.

    Тhe Imitation Game фильмидан кадр

     Бу эса олимнинг руҳиятига қаттиқ таъсир қилади ва 1954 йилда Тьюринг ўзи уйида жонсиз ҳолатда топилади (сианид билан заҳарланган). Хонадонда заҳар манбаси бўлган кўплаб кимёвий дорилар сақлангани сабаб расмий хулоса у ўз жонига қасд қилган хулосани беради. 2013 йилда Британия тахти уни ўлимидан кейин афв этади.

    21.08.2023, 21:00   Изоҳ (0)   23857
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Олма воқеаси жияни учун эртак эди”. Илм-фан соҳасидаги биринчи рицар ва охирзамон башоратчиси — Нютоннинг мунозарали ҳаёт йўли

    03.08.2023, 10:05

    “Қандай буюк артист вафот этмоқда”. Телба императорлиги билан ном қозонган Нерон ростдан ҳам Римга ўт қўйганмиди?

    08.08.2023, 12:04

    Диана: афсонанинг бошқа томони. 26 йил олдин вафот этган “халқ маликаси” ва унинг атрофидаги миш-мишлар

    11.08.2023, 15:46

    Ҳалок бўлган қиз кундалиги: фашизм даври тарихига айланган Анна Франк ва унинг оиласи тақдири

    15.08.2023, 17:10

    Манхеттен марказида 29 ёшли аёл машинасини одамлар устига ҳайдади

    21.08.2023, 20:50

    Японияда ўйин автоматлари зали ёнида камида 100 та машина ёниб кетди

    21.08.2023, 20:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.