• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Олма воқеаси жияни учун эртак эди”. Илм-фан соҳасидаги биринчи рицар ва охирзамон башоратчиси — Нютоннинг мунозарали ҳаёт йўли

    XVII аср даҳолари орасида Нютон қўл етмас юлдуз каби ажралиб туради. Унинг исми барчага таниш ва илм-фан тарихи учун муҳим аҳамият касб этади. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида даҳонинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилиб, у ҳақидаги турли уйдирмаларга ойдинлик киритади.

    Исаак Нютон
    Фото: Wikipedia

    XVII аср даҳолари орасида Нютон ва Лейбнис қўл етмас юлдуз каби ажралиб туради. Уларнинг исми барчага таниш ва илм-фан тарихи учун муҳим аҳамият касб этади. Ҳар икки шахс турли мамлакат олимларининг минглаб йиллар давомидаги изланишларини бир нуқтада бирлаштириб, математиканинг муҳим йўналиши — математик таҳлилни дунёга келтирган. Унинг пайдо бўлиши назарий тадқиқотлар ва амалий масалаларни ечишда жуда қўл кела бошлайди. Бу икки олим бир-бирига душман эмас, балки дўст бўлиши керак эди.

    Нютон Лондондан 200 километр, Кембриждан эса 75 километр узоқликдаги Вулсторп қўрғонида дунёга келади. Отасининг вафотидан кейин онаси бошқа бир эркакка турмушга чиқиб, шаҳарчадан кўчиб кетади, бола эса бувиси билан қолади. У болалигидан турли механизм ва ихтироларга қизиқиш билдирарди. Жумладан, чархпалакнинг ишлаш принципини тушунмагунга қадар уни соатлаб кузатар, кейин эса унинг моделини ҳам ясашга уриниб ҳам кўрган эди.

    Нютон қишлоқ мактабида ўқишга у қадар қизиқиш билдирмайди. Аммо ўқитувчилар унинг иқтидорини пайқаб қолади. Бироқ у университетга кирмоқчи бўлганда оиласинининг молиявий аҳволи  ёмонлашади. Шу сабабли у икки йил давомида хўжаликда ишлашга мажбур бўлади. Кейин яна мактабга қайтиб, университетга тайёргарликни бошлайди.

    Исаак Нютон 
    Фото: Wikipedia

    Олимнинг биографлари Нютон математика, физика ва астрономия борасидаги энциклопедик билимларини университетда мустақил ўқиш давомида олган деган хулосага келади. Ҳатто машҳур профессор Барроунинг ҳам математика ва оптика борасидаги маърузалари элементар маълумотлар билан чекланган. Олимнинг яқин дўсти бўлган Муаврнинг айтишича, Нютоннинг ушбу фанларни чуқур ўрганишида аниқ бир сабаб мавжуд.

    Бир сафар Нютон ярмаркада астрология бўйича китоб сотиб олади ва у ердаги маълумотларни тушуниш учун билими етарли эмаслигини англаб қолади. Математик билимини ошириш учун Нютон Эвклид, Декард ва бошқа машҳур математиклар ишлари билан танишишни бошлайди. 1664 йилда ўзининг мустақил илмий тадқиқотига киришади.

    Раҳбарият унинг саъй-ҳаракатларини пайқаб, 1665 йил январда бакалавр даражасини беришга қарор қилади. У вақтларда Лондонда тарқалган ўлат кўплаб инсонларни қишлоқларга кўчиб кетишга мажбур қилади. Нютон ҳам 1667 йилдан бошлаб Вулсторпда яшай бошлайди.

    Икки йиллик “ўлат таътили” ва одамлардан узоқда яшаш олимга диққатини жамлаш ҳамда илмий муаммолар устида бош қотириш имкониятини тақдим этганди. У ҳисоб-китобни яхши кўрар ва ҳамма нарсани унутиб, мантиқий лабиринтдан чиқиш йўлини кўрмагунча қўйилган вазифалар ҳақида ўйларди. Фермада яшаган йиллар давомида олим ўзининг математика, механика, оптика соҳасидаги ўлмас кашфиётларининг асосий ғояларини, хусусан, бутун олам тортишиш қонуни ва шиша телескопини лойиҳалаш бўйича асосий ғояларни яратди, ривожлантирди ва амалга оширди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Исаак Кембрижга ўз изланишлари баён этилган бешта қўлёзмаси билан қайтади. Шу йилларда олим характерининг ўзига хос жиҳатлари пайдо бўла бошлайди. У ўз ишларини ошкор этишни истамай, яширишни маъқул кўра бошлайди. Олим ўз меросини замондошларидан кўра келажак авлод яхшироқ қадрлайди деб ҳисоблаган. Хотиржам фикр юритишни эса барча нарсадан устун қўйган. Шу боисдан ҳам олимнинг кўплаб кашфиётлари йиллар давомида столи ёки сейфида яширин қолиб кетган. Асосий математик кашфиётлар 1666 йилнинг кузида тизимли равишда баён этилган. Аммо “Эгри чизиқлар квадратураси бўйича мулоҳаза” қўлёзмаси 1704 йилдагина дунё юзини кўрди.

    1691 йилда Нютон қаттиқ оғриб қолади — бу бутун илм-фан учун катта фожиа эди. Лондонда ҳатто Нютон вафот этгани ҳақида гап-сўзлар тарқай бошлайди. 1696 йилда швейсариялик таниқли математик Иоганн Бернулли европалик математикларга эгри чизиқ масаласини ечиш бўйича мактублар йўллайди. Муаллиф масалани ечишга олти ой муддат беради. Нютон 1697 йил 21 январда топшириқни қўлига олади ва эртаси куни Париж академиясига унинг ечимини юборади. Жавобни олган Бернулли масалани ким ечгани ҳақида имзо бўлмаса-да, “шерни тирноқларидан” таниганини айтган.

    Шундан кейин Нютон илм-фан учун деярли ҳеч қандай иш қилмаган. Бунинг устига унинг бошқа юмушлари ва теологияга бўлган қизиқиши кўп вақтини олиб қўярди.

    Олим умрининг охирги йилларида ўт пуфагида пайдо бўлган тошдан азият чекади ва 1727 йилда вафот этади. У Вестминстер аббатлигига дафн этилган.

    Нютоннинг ҳовлисидаги олма дарахти
    Фото: Wikipedia

    Биографларнинг шарофати билан бугунги кунда кўпчилик Нютоннинг нафақат физика, астрономия, механика, математика соҳасидаги илмий кашфиётлари, балки шахсий ҳаётидан ҳам бохабар.

    100 йил давомида музей экспонати бўлган олма дарахти

    Нютон ўзининг машҳур бутун олам тортишиш қонунини бошига олма тушганидан кейин кашф этгани ҳақида кўпчилик эшитган. Аммо аслида ҳам шундай бўлганмиди? Биргина олма физика соҳасида туб бурилиш ясаб юбориши мумкинми? Кўплаб олимларнинг фикрича, бу шунчаки уйдирма.

    Нютоннинг дўсти ва биографи бўлган Уилям Стаклининг хотираларига кўра, олимнинг уйидаги боғда жойлашган олма дарахти 100 йилдан ортиқ вақт давомида музей экспонати бўлган ва одамлар унга экскурсияга келган. Хўш, унда кимга ишониш керак?

    Нютон ва унинг машҳур олма дарахти
    Фото: Wikimedia Commons

    Стакли 1726 йилда Нютон билан олма дарахти остида бирга чой ичганини эслайди. Ўшанда Нютон худди шу каби вазиятда тортишиш қонунини кашф этганини ёдга олган. Воқеа 1666 йилда, Кембриж университети ўлат эпидемияси сабаб ёпилиб, Нютон Линкольншир графлигидаги уйига кўчиб келганида содир бўлади.

    “Олма дарахти остида ўтирганича, хаёл сурарди. Шунда битта олма ерга тушади. Нютон ўйлай бошлайди: нега траектория бунақа — ер марказига йўналган? Табиийки у жисмларни ўзига тортади. Демак, тортишиш кучи мавжуд”, — дея эслайди биограф.

    Тарихчи Ричард Уастлоф эса бунга шубҳа билан қарайди: 1726 йили 83 ёшли Нютон 60 йил олдинги воқеани аниқ-тиниқ эслаган бўлиши даргумон. Боз устига у ўз қайдларида мутлақо бошқа воқеани келтиради.

    Нютон олма тушиши билан боғлиқ эртакни севимли жияни Катерина Кондуитга яхшилаб тушунтириб бериш учун ўйлаб топган. Катерина унинг ягона қариндоши эди, шу боисдан физик унга ўзгача меҳр кўрсатар, ҳатто онасининг ўлимидан кейин уни тарбиялаш учун уйига ҳам олиб келганди.  

    Мушук ва елвизакка оид афсоналар

    Бу борада бошқа афсоналар ҳам бор. Эмишки, Нютон иккита мушуги эмин-эркин кириб чиқиши учун эшигига иккита тешик очтиради. Севимли ити эса мойчироқни тушириб юбориши оқибатида ёнғин келиб чиқади ва олимнинг қўлёзмалари ёниб кетади. Аслида, Нютон ҳеч қанақа уй ҳайвонларини боқмаган.

    Исаак Нютон икки маротаба Кембриж университетидан парламентга сайланган. Латифаларга кўра, у фақат бир маротаба чиқиш қилади. Ҳамма олим қандайдир ақлли гап айтади дея унинг оғзига маҳлиё бўлади. Нютон бўлса шамоллашдан қўрққани боис, шунчаки деразани ёпиб қўйишни сўрайди. Бу ҳам ёлғон! Олим виждонли парламентарий эди ва барча йиғилишларга борарди. Дераза билан боғлиқ воқеани эса унга ҳасад қилувчилар ўйлаб топгани айтилади.

    Сохта пул ясовчилар устидан ғалаба

    Нютон ўнлаб йиллар давомида Зарбхона қўриқчиси бўлган, ўзини ижобий бошқарувчи сифатида намоён этган. Бу вақтда Англияда жиддий муаммо бошланганди: кумуш тангалар муомаладан йўқолиб қоларди, уларни зарб этиб етказиб бўлмасди. Барчаси тангалар қиймати уларнинг оғирлигига боғлиқлиги сабаб келиб чиққан, фирибгарлар эса тангалар четини қирқишни ўрганиб олганди. Натижада кўплаб сохта пул ясовчилар пайдо бўлади, кумуш тангалар четга чиқиб кетади.

    Фото: Wikipedia

    Нютон барча тангалар четига кертиклар туширишни ўйлаб топади ва бу иш беради. Кертиклар қўл билан ушлаганда бемалол сезилар ва кўзга ташланар эди. Сохта пул ясовчилар “ислоҳотчи” ҳақида миш-мишлар тарқатиб, уни ёмонотлиқ қилишга киришади. Нютон эса ўз принципларига содиқ қолиб, терговда шахсан иштирок этади ва натижада 100 дан ортиқ чақимчи аниқланиб, жазоланади. Уларнинг бир неча раҳбарлари қатл этилади.

    Пётр I ни ислоҳотларга ўргатган

    Зарбхонага 1698 йилда Пётр I ташриф буюради. У мазкур муассасада уч маротаба бўлган, аммо Исаак Нютон билан учрашувларига оид тафсилотлар сақланиб қолмаган. Шуниси маълумки, орадан кўп ўтмай Россияда ҳам худди Англиядаги каби пул ислоҳоти ўтказилади.

    2060 йилда охирзамон юз беради

    Нютон алкимё, оккултизм (хурофот), теология (илоҳиёт) билан ҳам шуғулланганини кўпчилик билмайди. Ўзининг машҳур қонунларидан ташқари у Инжилни ҳам таҳлил қилган. 4,5 минг варақли манускрипт Қуддусдаги Яҳудийлар миллий кутубхонасида сақланади. Унда олим ўзига хос “Нютоннинг охирги қонуни” ҳақида ёзади: охирзамон башорати. Олим муддатни “Қадимги Аҳд”ни ўрганиш орқали математик ҳисоблайди. Унинг башорати — 2060 йил.

    Узоқ умр кўрган

    Нютон кичик, бироқ муваффақиятли фермер оиласида дунёга келган. Отаси ўғлининг туғилганини кўрмай вафот этганди. Бола эрта дунёга келгани боис нимжон бўлиб улғаяди, уни ҳатто чўқинтиришни ҳам исташмайди: бунга бардош бера олмайди деб ҳисоблашган. Аммо отасининг шарафига Исаак номини олган болакай нафақат омон қолади, балки XVII асрда энг узоқ яшаган шахслардан бирига айланади: 84 ёш. Деярли касал бўлмайди, кексалик даврига қадар қалин сочлари ва деярли барча тишларини сақлаб қолган.

    Фото: Wikimedia Commons

    У болалигида жуда ёмон ўқийди ва кейинчалик энг яхшига айланади. Бунга синфдошлари томонидан калтаклангани сабаб бўлган эди. Нютон бошқалардан жисмоний жиҳатдан ўзиб кетолмаса-да, ақлли бўлишга қарор қилади.

    Тез-тез паришонхаёл бўлиб қоларди. Бир сафар Нютон уйига меҳмон чақириб, вино олиб чиқиш учун ертўлага тушади. Бу ерда қандайдир илмий ғоя миясига келиб қолади ва меҳмонларни унутиб, хонасида узоқ вақт ўйланиб ўтиради.

    Илм-фан йўлидаги биринчи рицар

    Қиролича Анна 62 ёшли олимга рицарлик унвонини беради. Сер Нютон илмий ютуқлари учун олий даражадаги мазкур унвонни олган биринчи инглиз ҳисобланади. Шундан сўнг, у ўз герби ва шажарасига эга бўлади. Нютон доим ўз насл-насаби XV асрдаги шотланд дворянларига бориб тақалади деб ҳисоблаган. Тарихчилар эса олимнинг аждодларини ўрганиб, аслида улар қашшоқ деҳқон бўлганини аниқлаган.

    03.08.2023, 10:05   Изоҳ (0)   17234
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Гилётинага қадам”. Енгил-елпи ҳаёт тарзи, фарзандсизлик доғи ва ўзи айтмаган ибора билан танилган Франция қироличаси — Мария-Антуанетта тақдири

    31.05.2023, 09:52

    “Уни бирор аёл билан ёлғиз қолдириб бўлмасди”. АҚШ президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши, “ёлғиз қотил” атрофидаги фаразлар ва бева Жаклиннинг кейинги турмуши

    03.07.2023, 09:33

    Бахтдан бошқа барча нарсаси бўлган актриса — Мэрилин Монро: исм ва сочнинг ўзгариши, президент билан муносабат ва сирли ўлим сабаблари

    23.07.2023, 09:40

    “Британия тарихидаги энг яхши разведкачи”. Араб дунёсини парчалаган “Арабистонлик Лоуренс” аслида ким эди?

    27.07.2023, 09:47

    Канада бош вазири Трюдо 18 йиллик турмушидан кейин рафиқаси билан ажрашди

    03.08.2023, 09:04

    Хитойда болаларнинг телефондан фойдаланиши чекланиши мумкин

    02.08.2023, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.