Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги мактабда ўқитувчилар дарс талашиб муштлашиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Қўшработ туманида ўқитувчилар янги ўқув йили олдидан дарс талашиб, муштлашиб кетгани айтилмоқда, дейилган хабар ҳақиқатга мос келмайди. Қўшработ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига кўра, туман ҳудудида бундай мактаб мавжуд эмас.
Изоҳ (0)