УЕФА томонидан мавсумнинг энг яхши мураббийига бериладиган совринга номзодлар учлиги эълон қилинди.
2022/23 йилги Чемпионлар Лигаси финалчилари Пеп Гвардиола (“Манчестер Сити”) ва Симоне Инзаги (“Интер”) ҳамда “Наполи”ни Италия чемпионлиги сари етаклаган Лучано Спаллетти номзодлар учлигидан ўрин олган.
Якуний учлик ўтган мавсумда Еврокубокларда иштирок этган клублар мураббийлари, УЕФАга аъзо мамлакатлар терма жамоалари мураббийлари ва бир гуруҳ сараланган журналистлар томонидан танлаб олинган.
Ғолиб номи 31 август куни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида эълон қилинади.
Изоҳ (0)