Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов фаолиятини Туркияда давом эттиради.
Жаҳонгир Туркиянинг “Эюпспор” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди. “Бунёдкор” ҳимоячиси жамоа билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, “Эюпспор” жамоаси Туркия биринчи лигаси вакили ҳисобланади. “Атлетико” ва “Барселона” собиқ футболчиси Арда Туран “Эюпспор” клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб боради.
Изоҳ (0)