Шимолий Кореялик таэквондочи деб тахмин қилинган бир гуруҳ одамлар Хитой чегарасини кесиб ўтди, дея хабар бермоқда BBC.
Маълум бўлишича, улар Қозоғистонда бўлиб ўтадиган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатига йўл олган. Бу эса Пхеньян 2020 йил коронавирус пандемиясидан кейин илк бор спорт жамоасини чет элга юборганини англатади. Спортчилар Қозоғистон пойтахти Остонага боришдан олдин Пекинга йўл олган.
Иккита яшил автобус Шимолий Корея ва Хитойни ажратиб турувчи Яли дарёси ёнидан ўтиб кетаётгани аниқланган.
2020 йилда пандемия бошлангач, Пхеньян ўз чегараларини беркитиб қўйганди ва шундан буён ҳеч кимга мамлакатдан чиқиб кетиш ёки киришга рухсат берилмаганди.
Таэквондочилар хорижга юборилган илк таниқли спортчилар бўлиб, бу Пхеньян ниҳоят чегарадаги чекловларни юмшатиши мумкинлигини кўрсатади.
Сўнгги хабарларга кўра, ҳукумат тез орада ўз фуқароларига яна мамлакатга киришга рухсат беришга тайёрланмоқда. Маълумот учун, ўн минглаб Шимолия Корея ишчилари ҳамон Хитой ва Россияда.
Июль ойида Россия ва Хитой делегациялари Корея урушидаги сулҳнинг 70 йиллигини нишонлаш учун Пхеньян да бўлганди. Улар чегаралар ёпилганидан кейинги 3 йил мобайнида мамлакатга таклиф қилинган илк хорижий гуруҳлар эди.
Изоҳ (0)