Туркия Ливия шимоли-ғарбидаги Ҳомс портини 99 йилга ижарага олди, у ерга ҳарбий база жойлаштирилади. Бу ҳақда ТGRT телеканали Туркия денгизчилик ва глобал стратегиялар марказига таяниб хабар берди.
“Туркия ҳарбий база яратиш учун Ал-Ҳомс портини 99 йилга ижарага олиш тўғрисида Ливия билан муҳим келишувга эришди”, — дейилади хабарда.
Ҳарбий таҳлилчилар фикрича, бундай ҳаракат Анқаранинг Шарқий Ўртаер денгизидаги суверенитетини мустаҳкамлайди, Туркия ҳудудий сувлари устидан назоратни кучайтиради ва савдо йўллари хавфсизлигини таъминлайди.
Туркия армияси янги ҳарбий базага жанговар учувчисиз учоқлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштирмоқчи.
Январь ойида Туркия терроризмга қарши курашиш учун Арманистон билан чегарадаги Арарат тоғида ҳарбий база қураётгани маълум бўлганди. Ҳарбий иншоот тунги кузатув учун замонавий технологиялар ва автоном қурол тизимлари билан жиҳозланган.
Изоҳ (0)