Туркия разведка хизматлари 10 мингга яқин ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари исмлари ёзилган маълумотларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Sabah газетаси ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Қўлга киритилган ҳужжатда дунёнинг турли бурчакларида жойлашган ва террорчилик ҳужумларини уюштиришга қодир 9952 нафар террорчининг таржимаи ҳоли, тайёргарлиги, миллати, манзили ва алоқа маълумотлари келтирилган.
Хабар қилинишича, бу маълумотларни қўлга киритиш учун АҚШ Марказий разведка бошқармаси, Англия разведка хизмати ва Исроил миллий разведка хизмати кўп йиллардан бери ҳаракат қилиб келаётганди.
ИШID экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.
Изоҳ (0)