Малайзияда кичик Beechcraft 390 самолёти шоссега қулаб, автомобиль ва мототцикл билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.
Ҳодиса ғарбий Селангор штатида, Шоҳ Алам шаҳри яқинида содир бўлган.
Самолёт Лангкави курорт оролидан ҳалокат жойидан ўн километр узоқликда жойлашган Субанг аэропортига маҳаллий рейсни амалга ошираётган эди. Самолётнинг икки учувчиси ва олти йўловчиси, шунингдек, автомобиль ва мототцикл ҳайдовчилари ҳалок бўлган. Тўқнашувдан кейин катта ёнғин юзага келган.
“Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва полиция ходимлари ишламоқда, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)